Йилларда германия. 1-§. Германияда маъмурий-ҳудудий бошқарув тизими
Download 137.93 Kb.
|
Германия 1945-2023
Ўзбекистон ГФР муносабатларида парламентлараро ўзаро ташрифларнинг аҳамияти катта бўлди. Олий Мажлис ва Бундестаг раҳбарларининг 1996, 2002 ва 2003 йиллардаги ўзаро ташрифлари иккала давлат ўртасидаги муносабатларда, янги саҳифа очди. 2007 йилнинг 29 сентябридан 4 октябригача Берлин шаҳар депутатлар палатаси президенти В.Момпернинг, 2008 йил 10-13 мартда Бундестаг депутати М.Бекнинг Ўзбекистонга ташрифи, 2009 йил 1-2 июлда немис экспертларининг Тошкентда ўтказилган “Ҳозирги замон парламентчилигида сайлов ва уни ривожлантириш масалалари”: “Ўзбекистон тажрибаси” мавзусидаги халқаро конференцияда иштироки муҳим аҳамият касб этди. Германия Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритаётган йирик давлатдир. ГФР сармоячилари иштирокида Ўзбекистонда 1 млрд евролик 100 дан ортиқ лойиҳалар ишга туширилди. Икки ўртадаги молиявий ва техникавий ҳамкорлик миқдори 240 млн.евродан ошиб кетди. “АББ”(“АВВ”) компанияси Тошкент, Навоий ва Термиз шаҳарлари аэропортлари ва қўниш майдончаларини кенгайтиришда, “Кнауф” (Knauf) компаниясининг Бухоро гипс заводини қуришдаги фаолиятлари эътиборга моликдир. “ТахТекс” текстил фабрикаси (2005 йил август) “Пэкон” ойна (шиша) заводи қурилишлари, Миллий телерадиокомпаниянинг “Сименс” (“Simens”) фирмаси томонидан жиҳозланиши ва “Клаас”(“Claas”) буғдой ўргич комбайнларининг келтирилиши ўзаро муносабатларнинг ёрқин саҳифасидир.2009 йил октябрда Берлин шаҳрида “Ўзбекистон халқ хўжалиги кунлари” ўтказилди. Маданий ҳамкорлик ҳам ривожланиб бормоқда М: 1996 йилги Ўзбекистонда “Германия маданият ҳафталиги”, 1997 йил апрел, ноябр ойларида Германияда “Ўзбек маданияти кунлари”, 2009 йил 11-14 мартларда Тошкент, Урганч ва Самарқанд шаҳарларида Германия санъат усталарининг концерти бўлди. 2009 йил сентябрда Тошкентда “Европа келажаги” мавзусида немис-ўзбек мулоқати бўлиб ўтди. Фан, таълим ва ижтимоий ҳаётда биргаликдаги лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда. Download 137.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling