Йилларда германия. 1-§. Германияда маъмурий-ҳудудий бошқарув тизими


Download 137.93 Kb.
bet8/15
Sana22.10.2023
Hajmi137.93 Kb.
#1716455
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
Германия 1945-2023

3-§. ГФР ва ГДР 50-70 йилларда


ГФРнинг конституциявий тузуми.
Ниҳоятда мураккаб вазиятга қарамасдан Ғарбий Германиянинг етакчи сиёсий кучлари қисқа муддатда мамлакатнинг мўътадил ва самарали ривожланиши учун асос бўла оладиган конституциявий лойиҳани яратишга муваффақ бўлишди. Мамлакатда конституциявий-ҳуқуқий жамият қуриш масаласида Христиан Демократк союз (ХДС), Христиан социал союз (ХСС), Озод Демократик партия (ОДП) ва Германия Социал Демократик партияси (ГСДП) каби етакчи партиялари ҳамфикр эдилар. Конституциявий тамойилларнинг асосини эркинлик ва ижтимоий жавобгарлик ғоялари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва индивидуализмни чеклаш, миллатни умумий ижобий мақсадлар ва манфаатларга эга бўлган ҳақиқий ижтимоий организм деб эътироф этиш, фуқаролик жамиятини бошқаришда давлат ролининг ошганлиги ва шу билан биргаликда унинг синфий ёки ирқий ҳукмронлик воситаси эмаслигини эътироф этиш ташкил қиларди. Конституциявий назорат кўлами ижтимоий муносабатларнинг асосий ва муҳим турларини , хусусан, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва ташқи сиёсий муносабатларни қамраб олди. Ҳар бир индивиднинг тўлақонли ривожланиши учун шароит яратиш заруратини эътироф этган немис конституционализми инсон ва жамиятнинг ҳуқуқ ва бурчларининг ажралмаслигига таянарди. У давлатни эркинлик, адолат, бирдамлик каби таянч қадриятлар асосида тузилган ҳамжамият деб эътироф қиларди.
ГФРнинг Асосий қонуни демократик ва ижтимоий федератив давлат тузишни мақсад қилиб олди. Конституциянинг биринчи бўлимида инсон ҳуқуқлари, жумладан, унинг яшашга ва шахсий дахлсизликка, эътиқод ва виждон эркинлиги, сайловларда қатнашиш ва иттифоқларга бирлашиши, ҳаракатланиш ва касб танлаш, адолат соҳасидаги дахлсиз ҳуқуқлари мустаҳкамланган эди. Конституцияда давлат махсус жавобгар бўлган соҳалар деб никоҳ, оила ва таълим тизими белгиланди. Конституцион тузумни қулатишга қаратилган ҳар қандай уринишга қарши курашиш-немис халқи зиммасидаги муқаддас бурч деб белгиланди.
Германия Федератив Республикаси 9 та земелдан ташкил топди. (ГФРда ҳар бир федератив ҳудуд земель деб номланади) Ғарбий Берлин мухториятини сақлаб қолди, аммо Ғарбий Германия парламентида ўз вакилларига эга эди; Саар вилояти 1957 йилда 10-чи земель бўлиб федерацияга кирди. Федерациянинг ҳар бир субъектига ўз конституциясига, вакиллик ва бошқарув органларига, ўз қонунчилигига эга бўлиш ҳуқуқи берилди. Федерация ва земелнинг ҳуқуқ ва ваколатлари аниқ белгилаб қўйилган эди. Асосий қонун Федерациянинг амал қилувчи ва “рақобат қилувчи қонунчилик” доираларини аниқ белгилаб берди. Федератив қонунлар доирасига ташқи сиёсат, мудофаа, фуқаролик институти, ҳаракат эркинлиги, молия, божхона ва савдо ҳуқуқлари кирди. Земеллар бу соҳаларда фақат федерация конституцияси доирасида ўз қонунларига эга бўлишлари мумкин эди. Марказий ҳокимият тузилмаси: парламент, президент ва канцлер бошчилигидаги федерал ҳукуматдан иборат бўлди. Парламент олий ҳокимият органи бўлиб, иккита палатадан:фуқаролар томонидан сайланувчи Бундестаг (Федерал Совет) ва земеллар ҳукуматлари томонидан тайинланувчи Бундесрат (Федерал кенгаш)дан иборат бўлди.
Асосий қонунга кўра республика президенти Бундестаг аъзолари ва тенг сондаги земель ландтаглари томонидан сайланган депутатлардан иборат махсус орган- Федерал мажлис томонидан сайланади. Президент фақатгина вакиллик ва ташкилотчилик ваколатларига (вето ҳуқуқисиз) эга бўлди. Канцлер сайлови ҳам канцлерга ишончсизлик вотум билдириш ҳам (бу ҳукуматнинг истеъфога чиқишига олиб келади) Бундестаг ихтиёридадир. Конституцияга кўра федерал канцлер бутун ижро этувчи ҳокимиятга жумладан, ҳукумат таркибини тайиншлаш ва қонун чиқарувчилик ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга. Канцлер Бундестагда муҳим қонун лойиҳалари муҳокамасида ўзига ишонч вотуми масаласини қўйиши ва ишончсизлик билдирилган вазиятда президент орқали парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга. Канцлер сайлов тартибига кўра парламентдаги кўпчилик вакилидир ва, албатта, энг йирик партия раҳбари ҳамдир. У кенг ҳокимият ваколатларига эга. Шу сабабли ГФР давлат тизими канцлер республикаси номини олди.


Download 137.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling