Journal of marketing, business and management


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/34
Sana29.04.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1399875
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
167604587663e66e34c24ae63e66e34c24a91676045876 (1)

Аннотация. В данной статье представлены мнения о применении 
дифференциального исчисления в математике при решении некоторых задач 
экономических наук в сфере высшего образования в нашей стране на 
сегодняшний день. 
Ключевые слова: высшее образование, макро- и микропроцессы, 
прирост аргумента, функции доходов и затрат. 
Республикамизда 
иқтисодиётни 
таркибий 
ўзгартириш 
ва 
диверсификациялаш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик 
жиҳатдан янгилаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш 
сиёсати изчил амалга оширилмоқда. Ушбу масалаларни оптимал равишда ҳал 
этишда “Эконометрика” фанининг роли ортиб бормоқда. 
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ўзгарувчан рақобат муҳити 
ва бозор шароитини илғаб олиш, уларнинг ривожланиш қонуниятларини чуқур 
таҳлил қилишда иқтисодий-математик усуллар ва моделлардан фойдаланиш 
ёрдамида тақчил иқтисодий ресурсларни оптимал тақсимлаш, кўп вариантли 
муқобил ечимларни ишлаб чиқиш, таваккалчилик ва ноаниқлик шароитида 
оптимал иқтисодий қарорлар қабул қилиш, кейинчалик, бу қарорлар 
бажарилишини компьютер технологиялари орқали мониторинг қилиш 
масалаларининг назарий ва амалий томонларини ўрганишда “Эконометрика” 
фани муҳим аҳамият касб этади. 
Олий таълим тизимида талабаларнинг замонавий бозор иқтисодиётида 
оптимал қарорлар қабул қилиш механизмининг назарий асосларини, математик 
моделлаштириш тамойилларини, замонавий ахборот технологияларидан 
фойдалана олиш имкониятларини, иқтисодий жараёнларнинг математик 
функцияларини компьютерда махсус дастурлар асосида ҳисоблашни, 
таваккалчилик ва ноаниқлик шароитида математик моделлаштириш 
воситаларидан фойдаланиб, корхоналарнинг иқтисодий кўрсаткичларини 
оптималлаштириш бўйича сценарийлар тузишни, барқарор иқтисодий ўсишни 


JOURNAL OF MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT(JMBM)/SJIF FACTOR: 4.28
www.jmbm.uz VOLUME 1, ISSUE 7 (October) ISSN: 2181-3000 
Page 54 
таъминлашда қўлланиладиган макроиқтисодий моделлардан фойдаланишни, 
рақобат ва таваккалчилик шароитида оптимал бошқарув қарор қабул қилиш 
усулларини билишини тақоза этмоқда. 
Даврнинг 
ўзи 
бўлажак 
мутахассислардан 
турли 
мулкчилик 
корхоналарининг статистик маълумотлари асосида улар ҳолатини таҳлил 
қилиш ва синтезлаш, ишлаб чиқариш жараёнлари маълумотлари асосида турли 
математик функцияларни тузиш ва улар асосида корхона ҳолатини сон ва сифат 
жиҳатдан таҳлил қилиш, корхона ва фирмалар фаолиятини замонавий 
компьютер технологиялари ёрдамида кўп вариантли ечимларини олиш ва 
илмий асосланган хулосалар чиқариш кўникмаларига эга бўлишини талаб 
этмоқда. 
Макро- ва микро жараёнларни таҳлил қилиш, чизиқли функциялар ва 
уларнинг хусусияти ҳамда параметрларини аниқлаш, талаб ва таклиф 
функциялари, улар асосида бозор сиғимини ҳамда мувозанат баҳоларни 
ҳисоблаш; ишлаб чиқариш жараёнларини таҳлил қилиш; иқтисодий 
жараёнларни математик моделлаштириш, корхона ва фирмалар фаолияти 
таҳлилида ахборот ва компьютер технологияларидан фойдалана олиш, 
корхоналарнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ва унга таъсир қилувчи 
омилларни таҳлил қилишлари учун эконометрика фанидаги тушунчаларни 
билиши зарурияти юзага келмоқда. 
Математикани иқтисодиётга боғлаб ўқитиш жараёнида бевосита тафаккур 
операциялари – анализ ва синтез, таққослаш, абстракциялаш, умумлаштириш, 
конкретлаштириш, синфларга ажратиш, системалаштириш каби амаллар 
ишлатилиб, бу амаллар тузилиши жиҳатидан ҳар бир ўқитиш, ўргатиш 
методлари асосида қўйилиши мумкин. Бу эса ўз навбатида математика 
фанларини ўқитиш жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Чунки, ҳар бир 
математик ёки иқтисодий масала ва мисолларнинг математик моделини тузиш 
жараёнида уларнинг таҳлил қилиниши, сўнгра синтез қилиниб, математик 
формуласи ёки моделини юзага келтирилишида муҳим аҳамиятга эгадир. 
Ҳар бир иқтисодий масала аввал таҳлил қилинади, сўнгра 
кўрсаткичларнинг боғланиш қонунияти аниқланади. Бу қонуният берилган 
иқтисодий масаланинг математик моделини, яъни формуласини аниқлашга 
ёрдам беради. Бундай жараён талабалар учун ижодий жараён бўлиб, масалани 
ечишга ёрдам берадиган йўллар ва усулларни қидириш, уларни танлаш ва 
мазкур жараёнга тадбиқ қилишни амалга оширишга ҳаракат қиладилар. Демак, 
талабаларнинг иқтисодий тафаккурини ривожлантиришда математиканинг 
тадбиқи муҳимдир. 
Ушбу мақолада, баъзи бир иқтисодий масалаларни дифференциал ҳисоб 
ёрдамида ечиш усуллари қаралади. Математика фанидаги тушунча ва 
формулаларни иқтисодий фанлардаги тушунчалар билан боғлаш ва 
тушунтириш талабаларнинг фанга бўлган қизиқишига ва уларни билишига 
ҳамда амалий масалаларга қўллаш кўникмаларини шакллантиришига хизмат 
қилади.


JOURNAL OF MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT(JMBM)/SJIF FACTOR: 4.28
www.jmbm.uz VOLUME 1, ISSUE 7 (October) ISSN: 2181-3000 
Page 55 
Иқтисодиётда турли хил жараёнларни таҳлил қилишда лимит миқдорлар 
(лимит қиймат, лимит харажатлар, лимит даромад, лимит унумдорлик, лимит 
фойдалилик, лимит истеъмолга мойиллик) тушунчаси кенг ишлатилади. Бу 
тушунчаларнинг барчаси функция ҳосиласи тушунчаси билан бевосита 
боғлиқдир.
Бирор бир маҳсулотнинг

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling