«Келишилди» «Тасдиқлайман Қўнғирот ХҚО касаба уюшма қўмитаси раиси Қўнғирот ХҚО бошлиғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
Download 212.25 Kb.
|
Конспект мавзулари 2023 йиллик
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚАРОР ҚИЛАДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
24.06.2009 й. N 177 Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг "ИШ БЕРУВЧИНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА Мазкур Қарорга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган ЎзР ВМ 27.02.2012 й. 52-сон Қарори, ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарори, ЎзР ВМ 13.09.2013 й. 249-сон Қарори, ЎзР ВМ 01.04.2014 й. 77-сон Қарори 1-илова. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари 2-илова. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифларининг амалда қўлланишини таҳлил қилсин ва зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифларига, уларнинг чекланган даражасига, таркибига ҳамда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммасини аниқлашда суғурталовчи томонидан уларни қўлланиш тартибига ўзгартишлар юзасидан таклифлар киритсин. 3. Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин. 4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин. Download 212.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling