Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
МАРТ ОЙИ
1-мавзу.“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ корхоналарида 2022 йилда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар таҳлили.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхона, ташкилот ва муассасаларида 2022 йил 15 ноябр ҳолатига кўра 31 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган шулардан:
6 та оқибати ўлим билан тугаган.
17 та оқибати оғир бўлган;
4 та оқибати ўрта оғир бўлган;
4 та оқибати оғир бўлмаган (енгил). ШУНДАН: 1 та 17-чи б/х хисобга олинмаган.
“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ корхоналарида 2023 йилда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар таҳлили.
2-мавзу.«Ўзбекистон темир йўллари" АЖ корхоналарида мехнатни мухофаза килиш бўйича ўқитиш ва билимларни синаб кўришни ташкил этиш. ( НБТ-312) Низоми йўриқлаш турлари ва уларнинг мақсади.
3-мавзу. Ишчи-ходимларни темир йўл ва унинг атрофида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича талаблар.
Темир йўл транспорти иншоотлари ҳудуди ўз вақтида қуриган ўтлардан, шох-шаббалардан, барглардан , ишлаб чиқариш чиқиндилари, ахлатлардан ва бошқа ёнувчи чиқиндилардан тозаланиши керак. Мойлашган чиқиндилар ва бошқа ёнувчи хавфли ишлаб чиқариш чиқиндилари алоҳида ажратилган жойларда усти ёпиладиган металл қутиларда сақланишини ҳамда ёнувчи чиқиндилар, ахлатлар объект ҳудудидан мунтазам равишда олиб чиқиб кетилиши керак.
4-мавзу.Механик шикастланиш, кислота ва ишқордан куйган, захарланганда жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш. (MM бўйича махаллий йўриқномаларидан).
Кимёвий моддалар таъсирида куйишда биринчи ёрдам кўрсатиш
Кимёвий моддалар таъсирида куйиш ишлаб чиқаришда ҳам, уй шароитида ҳам рўй бериши мумкин. Бундай куйиш оқартирувчи моддалар, сув оқиб чиқиб кетадиган қувурлар, ванна, хожатхонани тозалаш воситалари, бўёқни ювиб кетказувчи моддалар ёки боғдорчиликда ишлатиладиган химиявий моддалар таъсирида юзага келиши мумкин. Кимёвий модда терига таъсир этиб турар экан, куйдиришда давом этаверади. Шунинг учун бундай модда терига тушса, уни дархол бартараф этиш чорасини кўриш керак.
Бунингучун:
1. Қуруқ кимёвий моддаларни ҳимояланган қўл билан теридан сидириб ташланади.
2. Куйган жойникамида 20 минут давомида совуқ сув қуйиб ювиб ташланади. Юқори босимли оқимдан фойдаланмаслик керак, чунки бу куйган терига янада кўпроқ зарар келтириши мумкин. Тез ёрдам етиб келгунича куйган жойни ювиш давом эттирилади.
3. Жабрланувчидан кимёвий модда теккан кийимини ечишни илтимос қилинади.
4. Кўзга кимёвий модда тушган бўлса, 20 минут давомида ёки тез ёрдам етиб келгунига қадар ювишк ерак. Кимёвий модда соғ кўзга тушмаслиги учун жароҳатланган кўзни пастроқ тутиш, зарарланган кўзни боғлаб қўйиш лозим.
Жароҳат турлари
Организмдаги жароҳатлар кесилган, чопилган, санчилган, урилган, юлинган, лат еган, ўқтеккан, йиртилган ватишлангандаги турларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |