«Келишилди» «Тасдиқлайман Қўнғирот ХҚО касаба уюшма қўмитаси раиси Қўнғирот ХҚО бошлиғи
Download 212.25 Kb.
|
Конспект мавзулари 2023 йиллик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Заҳарланишни олдини олиш
Заҳарланишсабаблари:
Организмга тушганда заҳарланишга, касалликка ёки ўлимга олиб келадиган ҳар қандай модда заҳар ҳисобланади. Заҳарланишоқибатлари заҳарли модда (ёки шунчаки модда) турига, миқдорига, заҳарланиш рўй берган вақтга, заҳарли модда билан контакт қанча вақт давом этганлигига, жабрланувчининг физиологик кўрсаткичлари (ёши, оғирлиги)га ва организмга тушиш усулига боғлиқ бўлади. Заҳарли модда инсон организмига тўрт хил йўл билан: овқат ҳазм қилиш йўли, нафас йўллари, тери (дермал усул) ҳамда инъекция орқали тушиши мумкин. Овқат ҳазм қилиш йўли орқали заҳарланиш заҳарли моддалар оғиз орқали ёки бу моддаларнинг лабларга ёҳуд оғиз шиллиқига тегиши орқали организмга тушиши натижасида рўй беради. Бу моддалар: дори-дармон, ювиш воситалари, пестицидлар, қўзи қоринлар ва ўсимликларбўлиши мумкин. Кўп моддалар заҳарли ҳисобланмайди ва фақат кўп миқдорда қабул қилингандагина заҳарланишга олиб келади. Газ симон ёки нафас орқали тушадиган заҳарли моддалар нафас олганда организмга тушади. Уларга газлар ва буғлар, масалан, автомобил тутунлари ёки печнин гёҳуд иситиш қурилмасининг ҳавони ёмон тортиши натижасида хонага кирадиган ис гази, азотнинг чала оксиди (сархуш қиладиган ёки гангитадиган газ) ҳамда ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хлор, турли елимлар, бўёқмоддалари, эритувчи-тозаловчи моддалар киради. Тери қопламаси орқали тушадиган заҳарли моддалар айрим ўсимликлар, эритувчилар ҳамда ҳашаротларга қарши қўлланиладиган воситалар таркибида бўлиши мумкин. Инъекция орқали организмга заҳарли моддалар, ҳашаротлар, илон чаққанда ҳамда ҳайвонлар тишлаганда, шунингдек дори ёки гиёҳванд моддани шприц орқали юборганда тушиши мумкин. Заҳарланишни олдини олиш: Заҳарланиш ҳолларини олдини олиш учун айрим умумий қоидаларга риоя қилинади: Барча дориларни, хўжалик воситаларини, заҳарли ўсимликларни ва бошқа хавфли моддаларни болаларнинг қўли етмайдиган жойга яшириб қўйиш, қулфланадиган шкафлардан фойдаланиш, барча хўжалик ва дори моддаларга ҳавфли нарсага бўлгандек муносабатда бўлиш. Дорини болаларга бераётганда уни ҳеч маҳал конфет демаслик. Барча маҳсулотларни тегишли ном остидаги махсус қутида сақлаш. Хўжалик буюмларини ҳечқачон озиқ-овқат маҳсулотлари ёки ичимликлар идишларида сақламаслик. Заҳарли моддалар учун махсус рамзлардан фойдаланиш ва улар нимани билдиришини болаларга тушунтириб қўйиш. Ярамайдиган ёки муддати ўтган маҳсулотларни ташлаб юбориш. Хавфли кимёвий моддаларни яхши шамоллатиладиган хонада ҳамда фақат йўриқнома бўйича ишлатиш. Кана кўп бўладиган жойларда очранг кийим кийиш, бу кийимдаги майда ҳашаротларни ҳамда канани дарҳол кўриш имконини беради. Енги узун кўйлак ва узун шим кийиш, шимнинг почасини пайпоқ ёки ботинка ичига киргизиб қўйиш, кўйлакни шим ичига киргизиб қўйиш керак. Ўрмон ёки далада юргандасўқмоқ бўйлаб юришгаҳаракат қилиш, буталар ёки баланд ўтларни четлаб ўтиш керак. Уйга қайтгач тананинг тукли қисмига (бўйин орқасига ва бошдаги сочларга) эътибор бериш. Хом қўзиқориннинг мазасини билишга уринмаслик. Етилибўтган, шилимшиқли, қуруқшаган, қурт тушган ёки бузилган қўзиқоринни овқатга ишлатмаслик. Банкадан олинган, ботулизм касаллиги билан оғриш хавфи бўлган, уй шароитида герметик қилиб беркитилган банкадаги қўзиқоринни овқатга ишлатмаслик лозим. Download 212.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling