Тери қопламаси орқали заҳарланишда биринчи ёрдам кўрсатиш
Заҳарли модда билан ифлосланган кийимни ечиб олиб, ювилмагунича уларга тегмасликка ҳаракат қилиш керак. Жароҳат, масалан, куйган жой бўлса, тоза ёки стерилланган қўлбоғлам қўйилади.
Терида тошма ёки пуфакчалар пайдо бўлса, зарарланган жойни қичишини камайтириш учун, ичимлик содаси эритмаси билан 20 минут давомида ювилади.
Агар жабрланувчининг аҳволи ёмонлашса ёки анча жойи зарарланган бўлса, врачга мурожаат қилиш керак.
Терини заҳарли ўсимликлар тегишидан эҳтиёт қилиш, ҳимоя қўлқопи кийиб, зарарланган жойларни дарҳол совунлаб ювиб ташлаш, қуруқ кимёвий моддаларни артиб ташлаш, тери қопламасига зарар етказмасликка ҳаракат қилиш, кимёвий моддалар кўзга ва терига тушишидан эҳтиёт бўлиш лозим.
Алкоголдан заҳарланиш
Алкоголни суистеъмол қилиш аҳоли орасида бирмунча ёйилган ҳодиса. Алкогол қон томирлари системасига тез ўтиб, қарбир ички органга таъсир кўрсатиши билан изоҳланади.
Алкоголнинг инсон организмига таъсири спиртли ичимликни ичиш частотаси, истеъмол қилинадиган спиртли ичимликларнинг миқдори ва концентрацияси, спиртли ичимликни ичиш олдидан ошқозонда мавжуд бўлган овқат миқдорига боғлиқ. Спиртли ичимликни сурункали истеъмол қилиш натижасида унга кўникиб қолинади.
Алкоголдан заҳарланиш белги ва аломатлари:
«Хушкайфият», диққатнинг сусайиши.
Ҳаракатнинг бузилиши
Нутқ ва кўришнинг бузилиши.
Кўнгилайниши, қайтқилиш.
Депрессия.
Нафасолишнинг секинлашуви.
Беҳушҳолат.
Айримвазиятларда гипотермия (совибкетиш).
Ўлим.
Алкоголдан заҳарланишда биринчи ёрдам кўрсатиш:
30 минут ўтгач, қайт қилдириш фойдасиз. Чунки бу вақтга келиб, қабул қилинган алкоголнинг 80-90% овқат ҳазм қилиш системаси томонидан ўзлаштириб бўлинади.
Агар жабрланувчи беҳуш бўлса, уни бўғилиб қолишдан сақлаб қолиш учун ҳуши ўзига келадиган ҳолатда ётқизилади.
Зарур бўлса, тез ёрдамча қириш керак.
Жабрланувчи шикастланмадими ёки спиртли ичимлик ичгани учун буни сезмадими, текшириб кўрилади.
Зарур бўлса, гипотермиядаги каби биринчи ёрдам кўрсатилади.
5-мавзу. Ёғингарчилик мавсумининг келганлиги ҳамда баҳор фаслида юқумли касалликлар тарқалишининг асосий қисми ҳашарот, судралиб юрувчилар орқали тарқалишини олдини олиш чора тадбирлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |