«Келишилди» «Тасдиқлайман Қўнғирот ХҚО касаба уюшма қўмитаси раиси Қўнғирот ХҚО бошлиғи


Download 212.25 Kb.
bet17/52
Sana13.09.2023
Hajmi212.25 Kb.
#1676732
TuriКонспект
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   52
Bog'liq
Конспект мавзулари 2023 йиллик

Кесилган жароҳат ўткир буюмлар (пичоқ, шиша, ойна, скалпел, устара ва бошқалар) таъсирида вужудга келади. Кесилган жароҳатларнинг чети текис, эзилмаган бўлади, яра йиртилиб қолади ва кўпқон кетиши билан фарқланади.
Чопилган жароҳат ўткир, аммо оғир қуроллар (болта, қилич в абошқалар) билан урилганда пайдо бўлади. Жароҳатнинг четлари текис, аммо юмшоқ тўқималар бирмунча мажақланган бўлади, шикаст еган жой каттагина бўлиб, кўпинча суяклар ҳам шикастланади.
Санчилган жароҳат найза, пичоқ, игна, бигиз, мих ва санчадиган бошқа буюмлар урилишидан вужудга келади. Жароҳатнинг кириш тешиги кичик, канали эса тор ва чақур бўлади. Жароҳат канали бўйлаб қон томирлари, нервлар ва органлар шикастланиши мумкин. Санчилган жароҳат айниқса хавфли ҳисобланади, чунки унинг чуқурлигини ва ички органларга шикаст етган-етмаганлигини аниқлаш қийин бўлади. Бунда ички органлардан кўпқон кетиши ва ҳар хил асоратлар қолиши мумкин. Юрак ва йирик қон томирлари жароҳатланганда, қон гавда бўшлиғига (кўкрак, қоринбўшлиқларига) бемалол қуйилади.
Урилган жароҳат тўқималарга ўтмас, лекин оғир нарса билан урилганда (болға, тош билан, оғир юк тушиб кетганда) пайдобўлади. Жароҳатнинг чети мажақланган, эзилган, нотекис бўлиб, каттагина жойдаги юмшоқ тўқималар шикастланади. Деярли унча қоноқмайди, лекин эзилган юмшоқ тўқималар нобуд бўлиши ва инфекция ривожланиши учун қулай муҳит туғилади.
Агар жароҳатларюлиниш (қўлёкиоёқузилибкетганда) ва лат ейишданҳосилбўлса, улар қаттиқоғрийдивакўпинчашоккасабаббўлади.
Ўқ теккан жароҳатўқ (милтиқ ўқи, тўппонча ўқи) тегишидан вужудга келган жароҳатдир. Мина, бомба, снаряд парчалари тегишидан вужудга келган жароҳатлар ва сочма ўқдан жароҳатланиш турлари ҳам бор. Сочма ўқдан жароҳатланишда жароҳат кўп ва аксари юза бўлади. Умуман ўқ теккандаги жароҳат анча хавфли ҳисобланади, чунки ўқ, ўқ парчаси билан бирга кирган ифлос кийим парчалардан ҳар хил хас-чоп, тупроқдан организмда инфекция кириши мумкин, бундан ташқари, ўқ теккандай ирик томирлар, нервлар, бўқимлар, ички органларга оқир шикаст етиши мумкин. Агар жароҳатнинг кириш ва чиқиш тешиклари мавжудбўлса (ўқнинг кириш тешиги чиқиш тешигидан кичик бўлади), ўқ (снаряд) тешигидан вужудга келган жароҳат тешиб ўтилган жароҳат деб аталади.
Агар ўқ ёки снаряд парчаси танада қолса, унда фақат битта тешик- кириш тешиги ҳосил бўлади. Бундай жароҳат берк ёки ёпиқ жароҳат деб аталади. Ўқ учиб бораёганда зич тўкималар қаршилигига (суякка) дуч келганда берк жароҳатлар вужудга келиши мумкин. Агар ўқ ёки снаряд парчаси гавданинг юза тўқималарига тегиб ўтса, у ўқ ялаб ўтган жароҳат деб аталади. Бундай жароҳатлар, одатда, енгил бўлади. Булардан ташқари, йиринглаган, мажақланган, тишланган жароҳатлар ҳам бўлади.

Download 212.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling