Электрдан куйишда биринчи ёрдам кўрсатиш:
Доимо биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларига амал қилиш лозим.
Электр манбаи узиб қўйилмаган бўлса, электр токидан жабрланган одамга ҳеч қачон яқинлашмаслик зарур. Агар ҳодиса содир бўлган жойда электр узатиш линияси симлари ётган бўлса, ўт ўчириш командаси ёки электриклар бригадаси келишини кутиш, агар усти очиқ сим автомобил корпусида ётган бўлса, одамларга машинада ўтираверишни маслаҳат бериш керак.
Бирламчи кўздан кечиришда нафас олишнинг бузилиши ёки юракнинг тўсатдан тўхташи белгиларини диққат билан кузатиш зарур. Иккиламчи кўздан кечиришда жароҳатини кўздан кечиришни унутмаслик, доим иккита куйикни излаш ва куйган жойга стерилланган боғлам қўйиш керак.
Яшин уришидан жабрланган одамда ҳам синган жой бўлиши мумкин. Шунинг учун уни қимирлатиш керак эмас. Куйиш унчалик жиддий муаммо эмас.
5-мавзу. 2021 йил 03 май кунидаги “Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси ишчи-ходимларининг ички меҳнат тартиби қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ билан тушунтириш ишлари олиб бориш. (3,5,6,7 боблари).
Ички меҳнат тартиби Қойдалари- ,,Ўзбекистон темир йўллари’’АЖ Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасининг локал норматив ҳужжати бўлиб, қонунчилик ва бошқа норматив актларда тартибга солинишини белгиланган меҳнат шартномасини тузиш, ўзгаартириш ва бекор қилишни, меҳнат интизомини таъминлаш, иш ва дам вақтларидан фойдаланиш ва меҳнат мунособатларининг субъектлар ўртасидаги низоларини ҳол қилиш қойдаларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ушбу қойда Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасининг меҳнат шартномаси асосида ишловчи ҳодимларга тадбиқ қилинади.
Мазкур Ички меҳнат тартиби Қоидалари амал қилиш Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ходимлари ва иш берувчи мажбурий бўлиб, унга амл қилмаслик қонунчликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Ички меҳнат тартиби қоидалари асосан 11 та бўлимдан иборат бўлиб улар қуйдагилар :
1. Умумий бўлим.
2. Иш берувчининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари.
3. Ишчи-ходимнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари.
4. Меҳнат интизомини таъминлаш.
5. Меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш тартиби.
6. Хизмат вақтини ҳисоблаш, иш кунининг бошланиши ва тугаши.
7. Иш вақти.
8. Дам олиш вақтини бериш тартиби.
9. Иш вақтини ҳисоблаш.
Иш вақтида тақиқланади.
Меҳнат низолари.
Do'stlaringiz bilan baham: |