«Келишилди» «Тасдиқлайман Қўнғирот ХҚО касаба уюшма қўмитаси раиси Қўнғирот ХҚО бошлиғи
Илон чаққанда биринчи ёрдам кўрсатиш
Download 212.25 Kb.
|
Конспект мавзулари 2023 йиллик
- Bu sahifa navigatsiya:
- АПРЕЛ ОЙИ 1-мавзу.“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ корхоналарида 2022 йилда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар таҳлили.
- 2022 йил 15 ноябр
- Ўзбекистон темир йўллари”АЖ корхоналарида 2023 йилда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар таҳлили.
- 3-мавзу. Темир йўлда контакт ёки электр симлари узилганда ходимнинг хатти-харакатлари.
- Носозликни тиклаш иши рахбари ва бригада аьзолари техника хавфсизлик қоидаси ва кантакт тармоғи электромонтерлари учун техника хавфсизлик йуриқномаси талабларини таьминлашлари лозим.
- 4-мавзу. Электр токининг инсон организмига тасири, электрдан куйишда биринчи ёрдам кўрсатиш .
Илон чаққанда биринчи ёрдам кўрсатиш.
Бизнинг мамлакатимизда 56 га яқин илон турлари бўлиб, одам учун хавфлиси 11 туридир. Илон чаққан вақтда қуйидаги маҳаллий белгилар кузатилади: кучли ва давомли оғриқ, шиш, териостига қон қуйилишлар, ичига геморрагик суюқлик тўлган пуфакчалар пайдо бўлади. Умумий белгилардан бош айланиши, ҳолсизлик, кўнгилайнаши, терлаш, ҳансираш, тахикардия, артериалқонбосиминингтушибкетиши, ҳушданкетиш, коллапс кузатилади. Биринчи шифокордан олдинги ёрдам кўрсатишни зарарланган соҳани иммобилизациясидан бошланади. Чақишнинг биринчи дақиқаларида жароҳатдан заҳар сўриб ташланади. Жгут боғлаш ва терини кесиш қатъиян ман этилади.Биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида жароҳат ўрнини 1%ли перманганат калий эритмасибиланювилади. Жароқат ўрнига муз халта қўйилади, жароҳат ўрнига 0,3мл 0,1%ли адреналин эритмаси юборилади. Сўнгра беморни жарроҳлик стационарига махсус ёрдам учун юборилади. АПРЕЛ ОЙИ 1-мавзу.“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ корхоналарида 2022 йилда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар таҳлили. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхона, ташкилот ва муассасаларида 2022 йил 15 ноябр ҳолатига кўра 31 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган шулардан: 6 та оқибати ўлим билан тугаган. 17 та оқибати оғир бўлган; 4 та оқибати ўрта оғир бўлган; 4 та оқибати оғир бўлмаган (енгил). ШУНДАН: 1 та 17-чи б/х хисобга олинмаган. “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ корхоналарида 2023 йилда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар таҳлили. 2-мавзу. 2021-йил 1-майдаги 501-Н сонли "Огоҳлантириш талонлари тизими тўғрисида"ги Низом талаблари ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш. Огоҳлантириш талонларини сақлаш, ҳисобга олиш ва уларни таҳлил қилиш ишлари. Талонларни бериш ва алмаштириш ишлари корхона меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандиси зиммасига юклатилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандислари тайинланмаган корхона ,ташкилот ва муассасаларда, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбари бир пайтнинг ўзида огоҳлантириш талонларини бериш ва ҳисобга олиш билан шуғулланувчи меҳнатни муҳофаза қилиш ишлари бўйича шахс тайинлайди. Берилган огоҳлантириш талонларини рўйхатга олиш ва олинган огоҳлантириш талонларини ҳисобини олиб бориш меҳнат муҳофазаси муҳандиси (маъсул шахс)томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасида кўрсатиб ўтилган наъмунадаги махсус журналларда юритилади. Журналлар тикилган ва рақамланган бўлиши керак. Ходим огоҳлантириш талонларини эҳтиёт қилиб сақлаши, муддатидан олдин яроқсиз ҳолатга келишига йўл қўймаслиги керак.Фойдаланишга яроқсиз огоҳлантириш талонлари аниқланганда яроқсиз талонлар далолатнома билан ҳисобдан чиқарилиб, янгисига алмаштирилиши керак. Огоҳлантириш талони олингандан сўнг 2 йил муддатгача меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандисида (масъул шахсда) далолатнома, тушунтириш хати, баённома ва интизомий жазо қўлланилганлиги тўғрисида буйруқнинг нусхаси билан сақланиши керак.Яроқсиз ҳолатга келган ва олинган огоҳлантириш талонларини (2 йилдан кейин) ҳисобдан чиқариш далолатномаси корхона (ташкилот, муассаса) раҳбари, меҳнат муҳофазаси муҳандиси ёки огоҳлантириш талонларини бериш ва олишга маъсул шахс томонидан имзоланиши керак. 3-мавзу.Темир йўлда контакт ёки электр симлари узилганда ходимнинг хатти-харакатлари. Электр таъминот дистанция ишчиси ёки темир йўл ходими контакт тармоги ёки қаво электр тармоғида бирон-бир носозликни аниқлаганда поездлар ҳаракат хавфсизлигини, инсонлар соғлиги ва ҳаётини сақлашни таъминлаш учун, тезлик билан носозлик содир бўлган жойни тўсиқлар билан чегералаши поезд ва энеродиспетчерга ёки бекат навбатчисига хабар бериш чорасини кўриши керак. Контакт тармоғи, кабел ва хаво электр тармоги, ДПР, ОПР, шу жумладан электр тягага, алока блокровкалари, алока ва хисоблаш техникаларидаги носозликни ботараф этиш иши поездларнинг харакатидаги тухташларни юкори холатда кискартиришлар оркали ташкиллаштирилиши лозим, Электр таъминот ускуналарида содир булган носозликни тиклан иши икки этапда бажарилади( кейинчалик тиклаш иши). биринчи этапда носозликни тиклаш ишини тезлаштирилган методидан фойдаланилади: -қисқа тезликда ёки вақтинчалик тиклаш; -киска тезликда тиклаш ишида носоз ёки бузилган контакт тармоги ДПР ёки ОПР кисман демонтаж килинади, колгани тартибга келирилиб харакат таркибининг эркин утиши ва ҳхавфсизлиги таъминланади, электрвозлар ток қабул қилиш аппаратини тушириб ўтиши йўлга қўйилади. Агар шамолнинг тезлиги 20 м/с дан юқори ва музлаш ҳосил бўлганда, электровозларнинг ток қабул қилиш аппаратини тушириб ҳаракатланишига рухсат этилмайди, бунда ток қабул қилиш аппаратини кўтариб тушириш қийинлашади. Бу хилдаги носозликни тиклаш усулини қўллаш вақти 36 соатдан ошмаслиги керак. -Вақтинчалик тиклаш иши контакт тармоғи, ҳаво электр узатиш ва кабел тармоғи, ДПР ва ОПР даги носозликни бартараф этиш учун ҳар хил содда усул ва схемалар қўлланилади. Бунда меҳнат хавфсизлиги ва поездлар ҳаракат хавфсизлиги таъминланиши керак бўлади. бу хилдаги носозликни тиклаш ишини кўллашга 3 суткага рухсат этилади. Алоҳида ҳолларда қачонки кантакт тармоғидаги носозликнинг бу усулда тиклаш иши поездлар ҳаракатини ва тезлигини чегараламаса МТУ бошлиғини рухсати билан чеклаш вақти 10 кунга узайтирилиши мумкин. - Иккинчи этапда содир бўлган носозликни тўлиқ тиклаш ишлари бажарилади. Бунда контакт тармоғи, ҳаво электр узатиш ва кабель тармоги, ДПР ёки ОПР ПУТ ЭКС ва СЦБ электр таьминот ускуналарига хизмат кўрсатиш ва таьмирлаш йўриқномасида ўрнатилган техник талабларга жавоб берадиган ҳолатга келтирилади. Тиклаш ишини иккинчи этапи тўғридан-тўғри биринчи этапни давоми ҳисобланади. Тезкор ҳолатда биринчи этапдаги носозликни тиклаш иши учун керак бўладиган “окно” сонини ва вақтини носозликни тиклаш иши раҳбари, энергодиспетчер билан биргаликда ҳал этади. “Окно” берилгач ва носозлик бўлган жойда кераклича тиклаш кучи ва жиҳозлари бўлганда, тиклаш иши раҳбари, энергодиспетчер ва поезд диспетчери билан келишган ҳолда контат тармоғидаги, ҳаво электр узатиш ва кабел тармоғидаги , ДПР ва ОПР даги носозликнинг тўлик тиклашни ташкиллаштиради. Иккинчи этап бўйича носозликни тиклаш ишини бажариш учун керак бўладиган “окно” сонини ва вақтини “Ўзбекистон Республикаси темир йўлида қурилиш мантаж ва таьмирлаш учун “окно”дан фойдаланиш ва бериш тартиби йуриқномасини” қўллаб корхона раҳбари, носозликни тиклаш иши рахбари ва энергодиспетчер билан биргаликда ҳал қилади. Носозликни тиклаш иши рахбари ва бригада аьзолари техника хавфсизлик қоидаси ва кантакт тармоғи электромонтерлари учун техника хавфсизлик йуриқномаси талабларини таьминлашлари лозим. 4-мавзу. Электр токининг инсон организмига тасири, электрдан куйишда биринчи ёрдам кўрсатиш. Download 212.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling