«Келишилди» «Тасдиқлайман Қўнғирот ХҚО касаба уюшма қўмитаси раиси Қўнғирот ХҚО бошлиғи
Download 212.25 Kb.
|
Конспект мавзулари 2023 йиллик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1 та 17-чи б/х хисобга олинмаган.
6 та оқибати ўлим билан тугаган.
17 та оқибати оғир бўлган; 4 та оқибати ўрта оғир бўлган; 4 та оқибати оғир бўлмаган (енгил). ШУНДАН: 1 та 17-чи б/х хисобга олинмаган. “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ корхоналарида 2023 йилда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар таҳлили. 2-мавзу.Ўз.Р. ВМнинг 1997 йил 06 июндаги 286 сонли “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш” қарори ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш. Ишлаб чиқаришдаги ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланиш ёки гувоҳ дарҳол бўлинма (цех) раҳбарига хабар бериши керак у еса жабрланувчига зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатиши ва уни тиббий қисмга ёки бошқа даволаниш муассасига етказилиши ташкил етиши; текшириш комиссияси иш бошланишига қадар иш жойидаги вазият ва жиҳозлар ҳолатини ҳодиса юз берган дақиқада қандай бўлса шундайлигича (агар бу атрофдаги ходимлар ҳаёти, саломатлигига таҳлика солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса) сақлаб қолиши; дарҳол ҳодиса тўғрисида иш берувчига ва касаба уюшмасига ёки корхона ходимларимг бошқа вакиллик органига хабар бериш;Корхона тиббий-санитатия қисми (шифохона , поликилиника ) бир сутка ичида ёрдам сўраб мурожаат қилган ходимлар, шу жумладан хизмат сафаридаги ва корхона ишлаб чиқариш объектларида иш бажараётган хорижий ташкилот ходимлари билан юз берган ҳар бир бахциз ҳодиса ҳақида иш берувчига ва касаба уюшмасига ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига хабар беради. Иш берувчининг буйруғига кўра иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи таркибида комиссия тузилади. Ишлаб чиқаришдаги меҳнат хавфсизлигига бевосита жавоб берувчи раҳбар бахциз ҳодисани текширишда иштирок етмайди.Комиссия: уч сутка ичида бахциз ҳодисани текшириб чиқиши, гувоҳлар ва меҳнат муҳофазаси қоидалари, меҳнат хавфсизлиги андозаларини бузишга йўл қўйган шахсларни аниқлаб сўроқ қилиши, имкони бўлса жабрланувчидан тушунтириш хати олиши; Бахтсиз ҳодиса сабабларини юқотиш чора тадбирлари кўрсатилган Н-1 шаклидаги далолатномани уч нусхада тузиши ва имзо чекиб уларнинг тасдиқлаш учун иш берувчига бериши керак. Иш берувчи ишлаб чиқаришда бахциз ҳодисани келтириб чиқарган сабаблар бартараф етиш чораларини кўради ва текшириш тамом бўлгандан сўнг уч сутка давомида тасдиқланган Н-1 шаклидаги далолатномаларнижабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга текшириш материаллари билан бирга корхона меҳнат муҳофаза қилиш раҳбари (муҳандиси , мутахассиси )га давлат меҳнат техника назоратчисига юборилади. Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилган бахциз ҳодисалар корхона томонидан ҳисобга олинади ва дафтарга қайд етилади. Иш берувчи Н-1 шаклидаги далолатнома нусхаларини касаба уюшмаси қўмитасига ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органларига "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси орган вакилига, агар бахциз ҳодиса назорати остидаги корхоналар (объектлар) да берган бўлса юқори турувчи хўжалик органига, тегишли вазирлик (хўжалик бошқаруви органлари) га ҳам уларнинг талабларига мувофиқ юбориши шарт. Download 212.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling