Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни


Download 1.53 Mb.
bet14/22
Sana07.11.2020
Hajmi1.53 Mb.
#141865
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари1(1)


Машғулотнинг мақсади: Болаларга янги йил арчасининг расмини чизишни ўргатиш. Умумий кўринишни тасвирлаш учун шакл ва рангни ҳис этишга ўргатиш. Умумий кўриниш ва алоҳида қисмларнинг бир- бирига(шохларнинг) боғлиқлигини кўрсатиш.3-5 хил рангдаги гуаш бўёқлари билан ишлашга ўргатиш. Нарсаларни кўз билан ўрганиб чиқиш малакасини шакллантириш..Кўрув-образли фикрлашларини ва тасаввурларини кенгайтириш.

Машғулотга тайёргарлик: Арчани томоша қилиш. “қишин-ёзин бир хил рангда”. (арча).

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Арча тасвирланган расмларни томоша қилиш. , оч рангли қоғоз. 3-5 хил рангдаги гуаш бўёғи, мўйқалам, пахтали таёқчалар,стаканда сув мато ва қоғоз салфеткалар.



Машғулотнинг бориши: Тарбиячи арча тўғрисида шеър ўқиб бериши мумкин.Тарбиячи арча расмини кўриб лаззатланишни ва арча расмини чизиб бошқаларга кўрсатишни таклиф этади. Ишлаш у жараёнининг кетма- кетлигини ва расм чизиш усулларини кўрсатади.

* “Фон учун чиройли рангли қоғоз танлаш керак”;

* “Арчани кетма- кет расмини солинади, аввалига танасини

(жигарранг ёки тўқ яшил рангда), сўнгра ён томонларида яшил рангда шохларини- шохларини юқоридан пастга қараб чизилади; аввал чапда кейин ўнг томонга шохчаси чизилади”.

* “Арчани янги йилга безатамиз; пахтали таёқчани олиб турли хилдаги ёрқин ўйинчоқларнинг расмини чизамиз- олдин бир хил рангдагиларни, кейин бошқа рангдагисини ўйинчоқни чизилади”.

* Машғулотдан сўнг жамоавий Арча байрами ” композициясини тузиш мумкин.




“Арча байрами” расмини чизиш

Кўркам чиройли арча расмини чизиш

Байрам арчаси”аппликация ва расм элементларидан



тузилган мужассам машғулот
Машғулотнинг мақсади:Болаларни тайёр шакллардан(учбурчак) арча тасвирини ҳосил қилиш.Бу шаклларни бир- бирининг устига қўйиш орқали арча шаклини ясаш.Арчани турли “ўйинчоқ” ва “безаклар” билан безаш усулини( қўйиб ва ботириб олиш) кўрсатиш. Бадиий воситалар(турли ҳажмдаги мўйқалам, пахтали таёқча. штампчалар) безаш усулларидан фойдаланиш.Шакл, ранг ва ритмни ҳис этишга ўргатиш. Мустақил ташаббус кўрсатишни тарбиялаш.

Машғулотга тайёргарлик:Янги йил табрикномалардаги янги йил арчасининг расмини томоша қилиш. Арчаларни гуаш бўёқлари билан безатиш Арча тўғрисида шеърларни ёдлаш. “Арчани яса” геометрик мозаикадан арча шаклини ясаш.Тарбиячи томонидан янги йилга атаб безатилган откриткани томоша қилиш.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Яшил рангдаги турли ҳажмдаги учбурчаклар, ёрқин рангли қоғозлар, елим, мўйқалам,бўёқлар, пахтали таёқчалар, фломастерлар, сув, мато ва қоғоз салфеткалар, ясатилган арчанинг намуналари.

Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга арча тўғрисида шеър ўқиб бериши мумкин. Тарбиячи безатилган арча расмини кўрсатади ва болаларнинг арча билан лаззатланишларига имконият беради. Болаларга ота- оналарига совға қилиш учун янги йил арчасини безатиб беришларини таклиф этади. Тарбиячи арчани ясаш ва уни безатиш усулларини кўрсатади.

* “Ёрқин яшил ранг бўлмаган қоғозни олиш”;

* “Яшил рангдаги учбурчакларни олинади ва бир- бирининг устига пирасмидага ўхшаб қўйиб чиқилади; биринчи учбурчакни энг тагига қўямиз, учи тапага қараган бўлиши керак, ууинчисини унинг устига қўйилади биринчисининг учи кўринмаслиги керак,учинчисини иккинчисининг устига худди иккинчисидек қўйилади”.

* “Арчанинг қисмларини яхшилаб пиштирилади”;



Арчани ўх хоҳишларига кўра “ўйинчоқлар” ва “безаклар”ни мўйқалам ва пахтали таёқчалар билан билан Худди шу тарзда байрам табрикномаларини безаб чиқилади.

Машғулотдан сўнг болалар ишларининг намуналарини кўргазмасини ташкил этиш мумкин.
“Байрам арчаси”.

Тайёр 3-5 та учбурчак, трапециялардан ташкил топган шакллар воситасида арча ни ясаш; арчани рангли “ўйинчоқлар” ва “безаклар”( босиб ва ботириб олиш йўли ) билан безатиш; Бадиий воситалар орқали(турли ҳажмдаги мўйқалам, пахтали таёқчалар,штампчалар) тажрибасинов ўтказиш.




Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling