Машғулотдан сўнг болалар ишларининг кўргазмасини ташкил этишлари мумкин.
Полиз гулларининг ёрқин образларини қоғозни йиртиш йўли билан ҳосил қилиш. Майда қўл моторикасини, икки қўл ҳаракатини бир хилда ҳаракат қилшига эришиш.
Рангли фонда баҳор манзарасини ифодалаш. Модулли расм солиш имкониятини, ноанъанавий расм солиш усулларидан фойдаланган ҳолда, яъни ботириб олиш усули орқали жўжа ва қоқи ўтнинг расмини ифодалашга ўргатиш.Болаларда қуёшга нисбатан яхши хиссиётни уйғотиш. қуёш тасвирини ёпиштириш усулини қўллаган ҳолда олиб бориш: айлана шаклини ёпиштириш, нурларини рангли қалам билан ифодалашга ўргатиш, булутларни қоғозни (салфеткани) ғижимлаш йўли билан ёпиштириш орқали нимага ўхшашлигини сўраган ҳолда тасвирлаш.Нурларни турли йўллар билан тасвирлаш мумкинлигини :тўғри ва тўлқинсимон, гажаксимон, учбурчак шаклида, ёйсимон шаклларини кўрсатиш. Идрок ва кўрув- образли тафаккурларини шакллантириш. Ранг, шакл, бадиий композиция яратишда болаларда чиройли табиат манзаралари тўғрисидаги тасаввурларини тасвирий фаолият орқали бойитиш.
“Баҳор келди”, “Паррандалар” “Гуллар” мавзуларидаги расмлар.
Машғулотнинг бориши.
Тарбиячи болаларга баҳор, қоқиўт, жўжалар ҳақида шеър ўқиб беради.
Тарбиячи болалар билан биргаликда бугун “Баҳор келди” мавзусида расм солишларини, ям- яшил ўтлоқда момиқ жўжалар ва тилларанг қоқиўтни тасвирлаб беришни илтимос қилади. яшил рангли қоғозларни кўрсатиб, ўтлоқлар ям- яшил рангга кирганлигини ва бу ўтлоқда қоқиўтлар гуркираб чиққанлигини, жўжаларнинг ўтлоққа югуриб чиққанлигини ифодалашларини айтади. Олтин рангдаги қоқиўтлар ҳосил бўлишлиги учун қандай рангни олиш кераклигини сўрайди. Болалар олтин ранг- бу сариқ ранг эканлигини айтишади. Тарбиячи сариқ ранг тўғрисида кенгроқ тушунча баради ва сариқ ранг кайфиятни яҳшилайдиган- майин, қувноқ ранг эканлигини айтади.
Сўнгра педагог қандай қилиб жўжа ва қоқиўтни майин қилиб тапсвирлаш мумкинлиги айтиб ўтади. Болаларнинг жавобларидан сўнг бу образни яратишда учун қандай усуллардан фойдаланиш мумкинлиги тўғисида айтиб ўтади:
- Пахтали таёқчани бўёққа ботириб олиш ва кичик- кичик доғчалар орқали ва момиқ қоқиўт шаклини тасвирлаш;
- Кўрсатгич бармоғини бўёққа ботириб олиб кўпдан- кўп босма нуқталардан айлана ёки овал шаклини вужудга келтириш.
- Фломастер билан қоқиўтнининг пояси ва баргларини расмини солиш. Жўжанинг оёқчаларини ва тумшуғини тасвирлаш.
Болалар машғулот давомида хоҳлаган нарсаларини танлашлари: қуёшни, қоқиўтни ва жўжачаларни ям- яшил ўтлоқда тасвирлашлари мумкин.
|
№
|
Фаолият тури
|
Машғулотнинг номи
|
Машғулотнинг мақсади
|
Бет
|
IX
|
1
|
Лой билан ишлаш(пред
метли)
|
“Менинг қувноқ коптокчам”
|
Думалоқ шаклларни ясаш.Иккита қўлни бараварига ҳаракат қилдириш: шаклни иккита кафтнинг орасида айланма ҳаракат қилиш орқали думалоқ шаклга келтириш.
|
|
|
2
|
Расм чизиш
(предметли)
|
“Менинг қувноқ коптокчам”
|
Расм чизиш: думалоқ шаклдаги икки хил рангдаги нарсаларнинг расмини чизиш, ярим айланаларни бир бутун айланага бирлаштириш ва уни бўяш.
|
|
|
3
|
Мужассам машғулот
(расм ва аппликация)
|
Шамолда учаётган шарлар
|
Аппликация ва расм чизиш орқали композиция яратиш: Бир хил ҳажмдаги, лекин турли рангдаги тайёр шаклларни тез-тез қўйиб чиқиш ва рангли фонга эҳтиётлик билан ёпиштириш. Шакл ва тез ишлаш малакасини шакллантириш
|
|
|
4
|
Расм
|
Турли хил шарлар
|
Овал шаклидаги нарсаларни тасвирлаш, чизиқларни ҳалқа шаклида бирлаштириш ва уларни бўёқ билан бўяш. Тасвирни қалам билан давом эттириш( ипга боғланган шарлар).
|
|
|
5
|
Аппликация
|
Олма барглари билан
|
2-3 хил элементлардан ташкил топган аппликация усулида (олма барглари билан): тайёр қирқилган турли нарсалардан композиция тузиш ва бу элементларни эҳтиётлик билан ёпиштириш
|
|
|
6
|
Лой ва пластилин билан ишлаш
|
Ликопчадаги мевалар
|
Юмшоқ нарсадан битта катта нарса(ликопча) ва 5-10 та майда (мевалардан) яхлит битта композиция тузиш. Шарсимон шаклни турли усуллар орқали ҳосил қилиш: кафтлари орасида айланма ҳаракатлар билан (ликопча), бармоқлар билан ишлаш асосида
( мевалар) ҳосил қилиш.
|
|
|
7
|
Пахтали таёқчалар васитасида расм чизиш
|
Буталардаги мевалар
|
Ритмик композицияни ҳосил қилиш. Тасвирий техника воситаларидан фойдаланиш, шохчаларни қалам билан, меваларни пахтали таёқчалар билан чизиш
|
|
XII
|
8
|
Лой билан ишлаш
|
Эгатдаги шолғом
|
Шолғом ясашни ўргатиш: шарчани ясаш, эзғилаш, шолғомнинг думчасини чўзиб ясаш, баргларини ёпиштириш, пластилин бўлакчасида эгат шаклини келтириш.
|
|
|
9.
|
Аппликация
|
Шолғом катта бўлиб етилди.
|
Тайёр шолғом шаклини ёпиштириш ва қўшимча тайёр қисмлар(барглар) билан тўлдириш. Йиртиш йўли билан ёпиштириш малакасини шакллантириш.
|
|
|
10
|
Тайёр хамир билан ишлаш
|
Сичқонча шаклини ясаш
|
Конуссимон шаклини ясаш орқали сичқонча образини яратиш: учли қилган ҳолда сичқончанинг башарасини ясаш, қўшимча жиҳозлардан ( қулоғи учун пистадан, думи учун арқончадан. кўзлари учун маржон ва бисердан) фойдаланиш
|
|
|
11
|
Мужассам машғулот Аппликация ва расм чизиш
|
Сичқонча ва шолғом
|
Оддий композиция тузиш: ўтларни ёпиштириш(бахрома шаклида қирқилган қоғоз ёрдамида), катта шолғом ва кичкина сичқонча шаклини ёпиштириш ва рангли қалам билан думчасини чизиш
|
|
|
12
|
Расм
|
Барглар тўкилаяпти
|
Илиқ ранглар ёрдамида мўйқаламни “ботириб олиш” йўли билан ҳаво ранг фонда илиқ ранглар: қизил, сариқ, жигарранг, тўқ сариқ рангли баргларни ҳосил қилиш. Ранг ва ритм ҳиссини уйғотиш
|
|
|
13
|
Аппликация
|
Барглар тўкилаяпти
|
Ҳаво ранг фонда турли рангли тайёр барглардан аппликация композициясини яратиш. Рангли қоғозларни йиртиб олиш йўли билан аппликацияли композиция тузиш
|
|
|
14.
|
Лой билан ишлаш
|
Тўнкадаги қўзиқоринлар
|
Жамоа бўлиб қўзиқринлардан композиция ясаш. Қўзиқоринларни 3 қисмдан ясаш( оёқчаси, шапкачаси, яланглик) Қисмларни мустаҳкам ёпиштириш
|
|
|
15.
|
Мужассам машғулот аппликация ва расм чизиш
|
Қўзиқоринли яланглик
|
Йиртиб олиш йўли билан ўрмон яланглигини ясаш. Турли ҳажмдаги қўзиқоринларни тасвирлаш.
|
|
I
|
16
|
Пахтали таёқча билан расм чизиш
|
Дўл
|
Булут ва дўлни пахтали таёқча билан расмдаги доғларнинг масофасини ўзгартирган ҳолда тасвирлаш( булутни тасвирлашда доғлар яқин жойлашган, осмондаги дўл тасвирлангада сийрак жойлашган)
|
|
|
17
|
Мужассам машғулот
Аппликация ва расм машғулоти
|
Ёмғир
|
Аппликация воситасида булутни тасвирлаш: фонга тайёр булут шаклини ёпиштириш, турли рангдаги қоғоздан йиртилган бўлаклардан булутнинг иккинчи қатламини яратиш. Ёмғирни рангли қаламлар билан чизиш.
|
|
|
18
|
Лой билан ишлаш
|
Ўрмон дўкони
|
Ўрмон ҳайвонларини тасаввурлари асосида ясаш. Жамоавий ишлаш
|
|
|
19
|
Декоратив расм чизиш
|
Ўрмон ҳайвонлари учун йўл- йўл сочиқлар
|
Узунчоқ тўртбурчак шаклида тўғри ва эгри чизиқларни чизиш. Ритм ҳиссини ҳис қилиш( 2-3 хил рангдаги ёки турли рангдаги чизиқларни алмаштириб жойлаштириш)
|
|
|
20
|
Мужассам машғулот
Аппликация ва расм машғулоти
|
Сеҳрли қор парчаси
|
Уч хил рангдаги қоғоз парчасидан турли шакллар (айлана, олти бурчак) олтита учли қор парчасини ёпиштириш, нақшларни фломастер ёки бўёқ билан расм чизишда давом этиш.
|
|
|
21
|
Тайёр хамирдан нарсаларни ясаш
|
Янги йил ўйинчоқлари
|
Янги йил арчаси учун (2-3 қисмдан)ўйинчоқларни моделлаштириш.Лой билан ишлашнинг турли усулларидан фойдаланган ҳолда кафтлар орасида думалоқлаш, қисмларни бирлаштириш, эзғилаш, чимчилаш, ботириш .
|
|
|
22
|
Расм
|
Байрам арчаси
|
Кўркам арчанинг расминп чизиш ва безатиш Шакл ва рангдан образли тасвирлаш воситасида фойдаланиш. Тасвирланадиган нарсанинг шаклини, катталигини ва ўзаро мутанисиблигини тушуна билиш
|
|
|
23
|
Расм элеменларидан фойдалаган ҳолда аппликация машғулоти
|
Байрам арчаси
|
3-5та тайёр шакллардан (учбурчак, трапеция) янги йил арчасини яратиш; рангли “ўйинчоқлар” ва “безак” билан байрам арчасини( мўйқаламнинг учини ботириш йўли билан) безатиш. Турли ҳажмдаги мўйқалам , пахтали таёқчалар. штампчалар билан тажриба ўтказиш
|
|
II
|
24
|
Тайёр хамирдан истеъмол қиладиган нарсаларни ясаш
|
“Мен ёпаяпман”
|
Ўйинчоқлар учун маҳсулотлар тайёрлаш; айлана шаклига, айлана шаклидан диск шаклига келтириш, эзиш, четларини чўзиш.Шаклни, майда қўл моторикасини тараққий эттириш
|
|
|
25
|
Аппликация
|
Тешик кулчалар
|
Тайёр шаклларни( турли ҳажмдаги ҳалқачаларни ) ёпиштириш, ўйлаб туриб ташик кулчаларни ипга “киргизиш”. Елимни эҳтиётлик билан суртиш. Тартиб , ишонч билан, мустақил равишда ишлашга ўргатиш.
|
|
|
26
|
Лой билан ишлаш
|
Тешик кулчалар
|
Турли кенгликдаги ва узунликдаги цилиндр шаклларини ясаш ва тайёр шаклларни ҳалқа шаклида учларини бир- бирига ёпиштириш. Хамир маҳсулотларини ( манная ёрмаси,садана сепиш, қалам, санчгич билан тешиклар ҳосил қилиш)безаш. Кўз билан чамалашга ўргатиш
|
|
|
27
|
Расм
|
Тешик кулчалар
|
Ҳажм (диаметри)жиҳатидан турли хил бўлган айланаларни тасвирлаш. Мустақил равишда мўйқаламларни танлаш( учи учли мўйқаламни тешик кулчаларни тасвирлаш учун танлаш)
|
|
|
28
|
Расм чизиш элементи билан аппликация машғулоти
|
Токчадаги бўғирсоқ
|
Бўғирсоқ образини яратиш: тайёр шаклни ёпиштириш ва қолган қисмларини фломастер билан чизишда давом этиш.Деразани безаш: пардасини чизиш, ромларини нақшлар билан безаш.
|
|
|
29
|
Расм
|
Бўғирсоқ йўлка бўйлаб думалаб кетаяпти
|
“Бўғирсоқ ” эртаги асосида расм чизиш. Бўғирсоқ образини тасвирлашда айлана ёки овал шаклидан, йўлкачани тасвирлашда тўлқинсимон ва илмоқли чизиқлардан фойдаланиш.Мустақил равишда чизиқ, шакл, ранг каби тасвирий воситалардан фойдаланиш.
|
|
|
30
|
Аппликация
|
Гиламчаларни ямаш
|
Ямоқлардан бир бутун гиламчаларни яма: асосга 2X2.3X3 ҳажмдаги индивидуал ишланган ямоқлар билан жамоавий композиция тузиш. “Қисм” ва “Бутун” тушунчаларига эга бўлиш
|
|
|
31
|
Расм
|
Кир ювиш
(рўмолча ва сочиқлар қурияпти)
|
Квадрат ва тўртбурчак шаклидаги нарсаларнинг расмини чизиш. Бир қатор жойлашган расмлардан композиция тузиш(дорда кир қурияпти)
|
|
III
|
32
|
Аппликация
|
Мойдодир
|
Қувноқ композиция яратиш( фонга тайёр шаклларни “ доғлар”,
чўмилтириш учун “идишлар” (тос, кўлмак, ариқ) расмини солиш)
|
|
|
33
|
Аппликация
|
Гуллар гулдастаси
|
Чиройли композиция тузиш: тайёр гулдонларни танлаш ва уларни ёпиштириш ва гул қоғозлардан гулдаста ясаш. Ранг ва шакл ҳиссини уйғотиш
|
|
|
34
|
Расм
|
Онам учун гул
|
Оналар байрамига аталган совға тайёрлаш. Гулдондаги лола расмини чизиш малакасини эгаллаш. Бўёқни , мўйқаламни, қоғоз ҳажмини мустақил танлашларига шароит яратиш.
|
|
|
35
|
Лой билан ишлаш
|
Ётмайдиган ўйинчоқ
|
Бир хил шаклдаги, лекин турли катталикдаги шаклни ясашга ўргатиш. Шакл ва бўлаклар ҳиссини шакллантириш. Пластилинни бўлакларга бўлиш стека ёрдамида ( бадиий восита билан ишлашни ўзлаштириш)
|
|
|
36
|
Расм элементлари билан аппликация машғулотини ўтказиш
|
Ётмас ўйинчоқ ўйнаяпти
|
Ётмас ўйинчоқни ҳаракатда тасвирлаш(ётган ҳолатда)Образни яратишда жиҳоз ва усулларнинг тўғри келишига аҳамият бериш Шакл ва ритм ҳиссини тарбиялаш
|
|
|
37
|
Аппликация
|
Қуёш осмон узра нур сочаяпти
|
7-10 та нурдан ташкил топган катта айланадан қуёш тасвирини солиш
( чизиқча, учбурчак. трапеция, айлана, гажаклардан фойдаланган ҳолда қуёшни тасвирлаш) Шакл ва ритм ҳиссини тарбиялаш
|
|
|
38
|
Расм
|
Қуёшжон ҳалқачаларни сочиб юбор
|
Қуёшни образини яратиш учун мустақил равишда турли жиҳоз ва бадиий ижод воситаларини танлаш
|
|
|
39
|
Пластилин билан ишлаш
|
Индаги қушчалар
|
Инчаларни моделлаштириш: шарчани думалоқлаш, эзиб диск шаклига келтириш, ботириш,чимчилаб ясаш каби усуллардан фойдаланиш Инчага мос қушчаларни ясаш. Ясалган композиция билан ўйнаш(тумшуғига чувалчанг солиб қўйиш ) Пластилин билан ишлашга нисбатан қизиқиш уйғотиш
|
|
IV
|
40
|
Пластилин билан ишлаш
|
Қушчалар
|
Халқ ўйинчоқлари асосида қушчани ясаш: шарча шаклини ясаш, боши учун пластилинни чўзиб ундан бўлак ажратиш, танасидан чўзиб думчасини ясаш, бошидан чўзиб тумшуғини ясаш. Табиатни билишга нисбатан қизиқиш уйғотиш
|
|
|
41
|
Аппликация
|
Байроқчалар
|
Ранги ва шакли алмашган бир қатор қилиб жойлашган байроқчалардан композиция тузиш. Байроқларни декоратив элементлар билан безаш. Шакл ва ритм ҳиссини тарбиялаш
|
|
|
42
|
Расм
|
Байроқлар
|
Турли шаклдаги байроқлар расмини солиш ( тўғри тўртбурчак, беш бурчакли, ярим айланали). Шакл ва ранг ҳиссини тарбиялаш
|
|
|
43
|
Расм
|
Қоқиўт ва жўжа
|
Рангли фонда бир хил шаклдаги нарсалардан композиция тузиш. Жўжа ва қоқиўтни ноанъанавий усулда расмини чизиш (бармоқлар, пахтали таёқча, мато билан қоқиўтни расмини чизиш. Бадиий жиҳозлар билан тажрба ўтказиш имконини бериш. Керакли тасвирий фаолият орқали табиатга бўлган қизиқишни тарбиялаш)
|
|
V
|
44
|
Йиртиб олиш йўли билан аппликация машғулотин ўтказиш
|
“Чиройли безанган қоқиўт”
|
Ўтлоқдаги гулларнинг мазмунли образларини –( сариқ ва оқ қоқиўтлар – аппликацияли йиртиш йўли билан) яратиш. Майда қўл моторикасини ривожлантириш, бир вақтнинг ўзида иккита қўлни ишлатишга ўргатиш
|
|