Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни


Download 1.53 Mb.
bet18/22
Sana07.11.2020
Hajmi1.53 Mb.
#141865
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари1(1)


Машғулотнинг мақсади: Болаларни ҳазил композиция тузишга ўргатиш. Ўйинчоқлар шаклини рангли фон устига ёпиштириш, турли усуллар орқали “кир” доғларни(“ифлос”ўйинчоқларни) тасвирлашга ўргатиш.Тасаввурларига асосан чўмилтириш учун (мочалка, тоғора, ванна, лейка, кўлмак, булут )керак бўладиган воситаларнинг расмини солиш. Кир доғларини солиш учун( фломастер билан нуқталар қўйиш, қаламбилан чизиқчалар чизиш). Тасаввурларини бойитиш.

Машғулотга тайёргарлик:“қўғирчоқлар кийимларини ювамиз” мавзусидаги таълимий ўйин. Кийимларни тоза тутиш( уларни ювиш, қуритиш, дазмоллаш,тозалаш)

кераклигини, бунинг учун кир машина, уларни ювиш учун тоғора, дазмоллаш учун дазмол. қуритиш учун арқон ва қисқичлар, тозалаш учун чўтка зарурлигини айтиш.



Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Тарбиячи томонидан тайёрланган ҳар хил ҳайвонларнинг шакллари, фломастерлар, рангли қаламлар, фон учун оч рангдаги қоғоз, елим, мато ва қоғоз салфеткалар.

Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга ўз хоҳишлари бўйича ўйинчоқлар шаклларини олишни ва улардан қувноқ расм тузишни таклиф этади: ўйинчоқни ёпиштириб уни ифлослантириш ва ўйинчоқлар қандай чўмилишларини ва тоза бўлишларини ифодалаб уларнинг расмини солишни таклиф этади. Ўйинчоқларни “ифлослантириш” усулини фломастер билан нуқталар қўяди, рангли қалам билан чизиқлар чизади ва “Ўйинчоқларимиз қандай кир бўлишди”-дея гапиради. Уларни қандай қилиб тоза қилиш мумкинлигини сўрайди. Тоза қилиш йўлларин ўзи кўрсатиб бериши мумкин:булутнинг, кўлмакнинг, дарёнинг, тоғоранинг , лейканинг, мочалканинг, совуннинг расмини чизиб кўрсатади.Шундан сўнг ҳамма ишлар болалар томонидан бажарилади. Болалар ҳайвонлар шаклини танлаб олиб, уларни ёпиштирадилар, “ифлослантирадилар” “чўмилтирадилар”. Машғулот даврида тарбиячи тозалик ҳақида шеър ўқиб бериши мумкн.

Машғулотдан кейин “Мойдодир” мавзусида болалар ишларининг кўргазмасини ташкил этиш мумкин.


“Мойдодир”расми

Ҳазил комозиция тузиш. Тайёр ҳайвон шаклларини ёпиштириш, ҳайвонларни “ифлослантириш”, “чўмилтириш”.

Онам учун гуллар дастаси”аппликация асосида мужассам машғулот


Машғулотнинг мақсади:Халқ амалий санъати билан таништириб бориш. Гуллардан чиройли композиция тузишга қизиқиш уйғотиш. “Гулдаста”яратиш, тайёр шакллардан(гуллардан) композиция “гулдаста”тузишда қатнашиш, тайёр гулдонларни танлаш ва ёпиштириш, қоғоз гуллардан “гулдаста ” ясаш.

Машғулотга тайёргарлик: Она тўғрисида гапириб бериш. Оналарнинг байрами, унга тайёргарлик кўриш ҳақида суҳбат уюштириш.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Гулдаста шакллари яшил рангда ва тайёр гулдон шакллари. 5-6 тадан ҳар бир болага етарли гул шакллари, елим, елим учун мўйқаламлар, мато ва қоғоз салфеткалар.

Машғулотнинг бориши: Тарбиячи оналар ҳақида шеър ўқийди.

Тарбиячи “Чиройли гулдаста” мавзусидаги композицияни кўрсатади ва болаларга оналарига атаб гулдаста ясашларини таклиф этади. Диққатларини тайёрланган нарсаларга:гулдаста шаклларига, гулдон шаклларига ва гулларга қаратади.Ўз хоҳишларига қараб танлаб олишлари ва гулдаста тузиш таклиф этилади. Уларни ҳаво ранг ёки оқ қоғозга ёпиштириш лозимлигини айтилади.

Болалар аввал гулдонларни қоғознинг пастига, унинг устидан гулдаста шаклини( гулдастани гулдастанинг устига қўядилар), сўнгра гулдастанинг устига қоғоз териб чиқадилар ва уларни ёпиштирадилар.

Машғулотдан сўнг кўргазма ташкил этилади ва совғаларни оналарга топширилади.



“ Гуллар гулдастаси”

Чиройли композиция тузиш: Вазаларни танлаш ва қоғоз гуллардан гулдаста ясаш. Ранг ва ритм ҳиссини ривожлантириш.

Кувноқ ўйинчоқ


Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling