Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни
Download 1.53 Mb.
|
Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари1(1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маш ғ улотга тайёргарлик
- Маш ғ улотнинг бориши
- К увно қ ў йинчо қ ра қ сга тушаяпти” мужассам расм ва аппликация маш ғ улоти . Маш ғ
- Маш ғ улот учун керак б ў ладиган жи ҳ озлар
- Ҳ ар хил байро қ чалар” мужассам аппликация ва расм маш ғ улоти.
Машғулотнинг мақсади: Бир хил шаклдаги, лекин турли катталикдаги ўйинчоқларни ясашга ўргатиш. Стека ёрдамида пластилиннинг катта бўлагидан кичик бўлакни ажратиб олиш йўлини кўрсатиш. Ўз ишини режалаштиришни шакллантириш. Шакл ва қисмлар ҳақида тасаввурларини тараққий эттириш. Болаларда қизиқувчанлик ва мустақилликни тарбиялаш. Машғулотга тайёргарлик.қувноқ йиқилмас ўйинчоқни кўриб чиқиш. Машғулот учун керакли жиҳозлар: Бутун қизил, пушти, оқ яшил пластилин бўлаклари, стекалар,пластилин учун бўлакчалар, тугмачалар, маржонлар, мато ва қоғоз салфеткалар. Машғулотнинг бориши: Тарбиячи йўқилмас ўйинчоқни кўрсатади. Болаларга шу қўғирчоқни ясаб беришларинитаклиф этади. Болалар диққатини ўйинчоққа қаратади ва болалардан у қандай тузилганини сўрайди( танаси катта шар, боши ўртача-шарчалар, қўллари- кичик бир хилдаги иккита шарчалар).Катта пластилиндан кичик бўлакни қандай ажратиб олиш мумкинлигини кўрсатади.Стекани олиб, бу пластилинни бўлакларга бўлиш учун кераклигини айтади ва пластилин бўлагини олиб стек билан кесиш йўлини кўрсатади. * Плстилин бўлагини олиб стек билан икки бўлакка бўлинади; битта ярим бўлак тана учун керак; * Иккинчи ярим бўлакни яна иккига бўламиз; ундан бир бўлаги бош учун кераклигини айтади; * Иккинчи бўлаги иккита қўллари учун ажратиб кўрсатилади; Турли ҳажмдаги пластилин бўлакларни тайёрлаб қўйилади. Энг катта бўлакдан нима ясалишини сўралади (Танаси). Ўртанча бўлакдан нима ясалишини сўрайди (Боши). Иккита кичик бўлакдан нима ясалишини сўрайди.(қўлчалари). Тарбиячи болаларга пластилин бўлагини олиб, стек билан қисмларга бўлиб кўришни таклиф этади. Тарбиячи болалардан пластилин бўлагини қандай қисмларга ажратишни ва қувноқ ўйинчоқни қандай ясашларини кўради.Болалар ўйинчоқларни ясайдилар, кўзлари учун маржонлардан, лабларини пластилин тизимчаларидан фойдаланиб ясайдилар. Машғулотдан сўнг қувноқ ўйинчоқлар кўргазмасини ташкил этадилар. “
қувноқ йўқилмас ўйинчоқ” Бир хил, лекин турли ҳажмдаги думалоқ шаклдан ўйинчоқ ясаш. “Кувноқ ўйинчоқ рақсга тушаяпти” мужассам расм ва аппликация машғулоти. Машғулотнинг мақсади:Ўйинчоқни ҳаракат қилаётган вазиятда ифодалашга ўргатиш.Ўйинчоқ рақсга тушаётган ҳаракатини қўғирчоқни ён бошлаган ҳолда кўрсатишга ўргатиш.қўғирчоқларни жонлантиришга нисбатан қизиқишларини уйғотиш. Машғулотга тайёргарлик: Турли ҳажмдаги ўйинчоқларни кўриб чиқиш. “Ўйинчоқ- қўғирчоқ. У йиқилмайди, ётмайди” сўзларининг маъносини тушунтириш. Йиқилмас ўйинчоқни бармоқлар билан ушлаб кўриш.Ўйинчоқни матрёшка билан солиштириб кўриш. Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар:Оқ рангдаги қоғоз, (фон учун), икки хил ҳажмдаги айлана (танаси учун қизил, боши учун пушти), елим,елим мўйқаламлари,пахтали таёқчалар, фломастерлар, мато ва қоғоз салфеткалар. қўғирчоқларнинг турли ҳолатдаги вазиятларининг намуналари; Машғулотнинг бориши:Тарбиячи йўқилмас қўғирчоқни кўрсатиб, уни тебратади Тарбиячи иккита расмни кўрсатади (биттасида қўғирчоқ ён бошлаган вазиятда, иккинчисида турган ҳолатда) ва болалардан ўйинчоқларнинг қайси бири рақсга тушаётганлигини топишни сўрайди. Болалар расмларни танлайдилар. Тарбиячи мольбертдаги катта айланани кўрсатади( қўғирчоқнинг танаси), қўғирчоқ рақсга тушаётган бўлса бошини қандай жойлаштириш кераклигини сўрайди( катта айланага нисбатан ўртада, чапроқда, ўнгроқда, ён томонда). Болалар қўғирчоқ рақсга тушаётганини кўриб севинишади.Тарбиячи масалани яна тушунтиради. қўғирчоқларни рақсга тушаётган вазиятда кўрсатиб беришларини таклиф этади. Болалар тайёр шаклларни оқ қоғозга қўйиб тарбиячига кўрсатадилар ва елимлашга киришадилар. Сўнгра қўғирчоқларни “жонлантиришга” киришадилар- қўғирчоқнинг юзларини ва “кийимларини” чизиб кўрсатадилар. Машғулотдан сўнг “қўғирчоқлар рақсга тушаяпти” мавзусида кўргазма ташкил этиш мумкин. “ Йиқилмас ўйинчоқ рақсга тушаяпти” Ўйинчоқни ҳаракатланаётган вазиятда ифодалаш.Образни яратишда жиҳозлардан тўғри фойдаланишга ўргатиш. “Ҳар хил байроқчалар” мужассам аппликация ва расм машғулоти. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling