Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни


Download 1.53 Mb.
bet21/22
Sana07.11.2020
Hajmi1.53 Mb.
#141865
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари1(1)


аппликация ва расм машғулоти
Машғулотнинг мақсади: қуёш тасвирини яратиш ҳиссини уйғотиш. Ёпиштириш усулидан фойдаланган ҳолда қуёш тасвирини яратиш: катта айлана сифатидаги кўринишни тасвирлаш, қуёш нурлари расмини чизиш, булутни тасвирлаш учун қоғоз салфеткани эзғилаш ва ёпиштириш ва нимага ўхшашлигини болалардан сўраш. Куёш нурларини турли хилларини: тўғри ва тўлқинсимон, гажаксимон, учбурчаксимон, айлана кўринишидагиларни кўрсатиш.Идрок, кўрув образли тафаккурларини ифодалаш.

Машғулотга тайёргарлик: қуёш расмини чизиш

Машғулотнинг мақсади:қувноқ қуёш расмини тасвирлашга нисбатан қизиқиш уйғотиш. думалоқ шакл ва ҳалқачанинг ўхшашлиги ва фарқини кўрсата билиш.(кўринишига ва чизиш услубига қараб). Машғулот учун керак бўладиган жиҳозларни танлаш учун шароит яратиб бериш. Мўйқалам билан чиза билиш малакасини шакллантириш( мўйқаламнинг учи билан, эркин ҳолда ва турли йўналишда расм чизишга ўргатиш). Ранг ва шаклни ҳис этишга ўргатиш.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: фонни яратиш учун ҳаво рангли қоғоз, сариқ, тўқ сариқ ва қизил рангдаги айланалар(ўз хоҳишларига кўра). Булутларни тасвирлаш учун қоғоз салфеткалар, фломастерлар, рангли қаламлар, мато ва қоғоз салфеткалар, елим, мўйқалам, клеёнкалар қуёш тасвирини болалар учун яратилган китобларда, расмларда томоша қилиш. Сайр вақтида қуёшни ҳамма билан кузатиш, қуёш тўғрисида шеър ўқиб бериш. Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Ҳар хил бўёқлар,фломастерлар ёки қаламлар, оқ қоғоз , сув.

Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга қуёш тўғрисида шеър ўқиб беради.

Тарбиячи болаларга қувноқ қуёшнинг расмини чизишларини айтади. Айлана ва ҳалқани кўрсатиб, бу шакллар нимаси билан бир- бирига ўхшайди ва нимаси билан бир- биридан фарқ қилишини сўрайди. (ҳалқачанинг ўртасида тешик бор, айлананинг тешиги йўқ; айлана ликопчага ўхшайди, ҳалқача эса тешиккулчага ўхшайди. Тарбиячи болаларга қуёш ҳар- хил рангда-қизил, тўқ сариқ, пушти, малина рангида ) намоёнлигини айтади. Нурлари ҳар хил – тўғри, тўлқинсиомн, гажаксимон, чизиқчасимон эканлигини айтади. Шундан кейин секин аста болалар фон учун рангни ва рангларни танлаб чиза бошлайдилар. Ҳар бир бола қуёшни ўзича тасвирлай бошлайди.

Куёш тасвирини тўғри ифодалаш мақсадида қўшиқ, ҳикоя ва эртаклардаги қуёш тасвирини кўриб чиқиш. Ранг ва шаклни тараққий эттириш учун таълимий ўйинлардан фойдаланиш.

Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга қуёш тўғрисида шеър айтиб бериши мумкин. Сўнгра тарбиячи болаларга ўзларининг қуёшларини яратишлари бўйича тавсиялар беради (осмон) ҳаво ранг қоғозларининг устига айланаларни ёпиштириб чиқишни, қуёш нурларини ва осмонга булутларни қўйиб юборишни: қоғоз салфеткани эзғилаб уни ёпиштириш ва нимага ўхшаганини сўраш керак(буут, қушча, гул). Нурларини қанақа чизиш йўлларини кўрсатади- тўғри, тўлқинсимон, гажаксимон, айлана шаклидагиларни чизиб кўрсатади. Тарбиячи машғулот давомида қийналган болаларга индивидуал ёрдам беради.

Машғулотдан сўнг болалар билан қуёшларни кўриб чиқишни ва қуёш тўғрисида шеър айтиб беришни илтимос қилади.



“Осмондаги қуёш”

Куёш образини яратиш учун катта айланадан ва нурларидан ташкил топган қуёш образини яратиш. Шакл ва ранг ҳиссини уйғотиш.


Пластилиндан “ Индаги қушчалар”ни ясаш
Машғулотнинг мақсади:“Индаги қушчалар” мавзусидаги композицияни яратишга машғулот давомида болаларга ўргатиш.Болаларни инни ясаш малакасига ўргатиш: шарчани пластилинни кафтлар орасида юмалоқлаб диск шаклига келтириш, ботириб чимчилаш йўли билан 2-3 та қушчалар сиғадиган инни ҳосил қилиш. қўшимча қушчанинг оғзидаги чувалчанг композициясини ҳосил қилиш. Шакл ва ритм ҳиссини уйғотиш.Машғулотга тайёргарлик.қушлар тўғрисида суҳбат уюштириш, қушларнинг ташқи кўриниши тўғрисида тасаввурларини билиш( қанотлари, патлари, тумшуқлари тўғрисида) фикрларини билиш, ҳаракат қилиш ва овқатланишлари тўғрисида гапириб бериш. қуш ва унинг болалари расмларини кўриб чиқиш. Инларнинг қушлар учун иссиқдан ва совуқдан сақланадиган жой сифатида талқин қилиш.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Жигар ранг ва сариқ рангли пластилин, маржонлар, мато ва қоғоз клеёнкалар, клеёнкалар ёки тахтачалар.

Машғулотнинг бориши: Тарбиячи “Ин” тўғрисида шеър ўқиб беради. Тарбиячи “Ин ва қушча болалари”ни ясашни болаларга тушишунтиради.

* “Бу инни ва қушчаларни ясаш пластилинни учун кафтлар орасида думалоқлаш, уни эзиб қўллари билан ин ҳосил қилинади”

.( тўнкарилган шапка сингари).

* “Бир қисм пластилин бўлагини олиб- кафтлар орасида айланма ҳаракат қилиб “шарча” ҳосил қиламиз- бу кичик қушча, унинг учун кўзча( мунчо)ва тумшуқчасини ясаб, қушчани инга ўтказиб қўямиз”.

* “Икки бўлак пластилинни олиб кафтлар орасида айланма ҳаракат қилиб иккита шарчани- танаси ва бошини ҳосил қиламиз. кўзчаларни ва тумшуқчаларини ёпиштирамиз – бу катта қушча уни ҳам инга ўтказиб қўямиз”;

* “қушчаларни овқатлантирамиз- тумшуқларига чувалчанглар, нон урвоқларини ёки қўнғизларни солиб қўямиз”

* Диққат ! Болаларнинг кўникмаларига асосан вазифаларни бир қадар ўгартириш мумкинМасалан фақат кичкина қучаларнигина ясаб қўйиш мумкин, ёки тарбиячи томонидан тайёрлаб қўйилган инчага қуш болаларини жойлаштириш мумкин.



* Машғулот охирида ишлардан ота- оналар учун кўргазма ташкил этиш мумкин.


“қушчалар инчаларда”



Инчаларни ясаш: шарчани кафтлар орасида юмалоқлаш, эзғилаш орқали диск шаклига келтириш, уни бармоқлар билан босиш, чимчилаш орқали инча шаклини ясаш. Инчаларнинг ҳажмига қараб қушчаларни ясаш.“Тумшуғида чувалчангли қушча” композициясини ясаш. Пластилин илан ясашга нисбатан қизиқиш уйғотиш.
Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling