Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни


Download 1.53 Mb.
bet20/22
Sana07.11.2020
Hajmi1.53 Mb.
#141865
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари1(1)


Машғулотнинг мақсади: Байроқчалардан тузилган композицияни тузиш. Байроқчаларнинг рангига ва шаклига қараб бир қатор қилиб жойлаштириш. Байроқчаларни нақш билан безатишга эътибор бериш. Шакл, ранг, ритмга эътибор бериш.

Машғулотга тайёргарлик: Турли шаклдаги байроқчаларни кўриб чиқиш.Рангига ва шаклига қараб бир қаторга жойлаштиришни машқ қилдирувчи таълимий ўйинларни ўйнаш.Тўғри тўртбурчак ва учбурчак шаклидаги нарсларни ушлаб кўришга имкон бериш. Геометрик шакллар тўғрисидаги тасаввурларини кенгайтириш(квадрат, тўғри тўртбурчак, учбурчак). Геометрик шаклларни тузилишига кўра шакли ва рангига қараб гуруҳлаштириш.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар:Узунчоқ шаклдаги оқ рангли қоғоз, ҳар бир бола учун 2 тадан шакли ва рангига қараб қоғоз байроқчалар, рангли қаламлар,фломастерлар, елим, елим учун мўйқаламлар, мато ва қоғоз салфеткалар. Турли шаклдаги байрам учун байроқчалар. Байроқларни илиш учун тизимча.

Машғулотнинг бориши: Тарбиячи байроқча ҳақида шеър ўқиб беради. Тарбиячи арқонга байроқчаларни осиб чиқади. қаранглар, ҳар хил рангдаги ва шаклдаги байроқчалар илинган. Байроқчаларни рангига ва шаклига қараб ипга териб чиқади. Аввал шаклига , кейин рангига қараб ипга териб чиқади. Жараённи болалар кузатиб турадилар. Тарбиячи болаларнинг диққатини стол устига тайёрлаб қўйилган байроқчаларга қаратади. (ҳар бир бола учун 2 хил байроқчалар).Тарбиячи болалардан қандай нақш тузиш мумкинлигини сўрайди.Болалар байроқчаларнинг рангига ва шаклига қараб жойлаштириш мумкинлигини айтишади ва байроқчаларни кетма- кет қилиб қоғозга териб чиқадилар. Тарбиячи рангли қалам билан арқончани чизишларини ва арқончага байрам байроқчаларини ёпиштириб чиқишни айтади.Болалар топшириқни бажаришга киришадилар. Тарбиячи агар вақт қолса болаларга байроқчаларини хоҳишларича безаб чиқишни,–чизиқлардан, айланалардан ва бошқа шакллардан нақш ясашни таклиф этади.

Машғулотдан сўнг “Турли байроқчалар”дан кўргазма ташкил этишни таклиф этади.

“Байроқчалар”

Ранги ва шаклига қараб байроқчаларни жойлаштириш.

Жўжа ва мойчечакнинг” расмини бўёқ билан бўяш.


Машғулотнинг мақсади:Рангли фонда бир хил шаклларни монохромли тасвирини яратиш. Модулли расм солиш имкониятини яратиш- жўжа ва мойчечак расмини бармоқ, таёқча, мато билан ботириб олиш йўли билан ҳосил қилишга ўргатиш Тасвирий фаолият орқали ранг, шакл, композиция тузиш хиссини тараққий эттириш, табиатнинг чиройли манзараларини акс эттиришга қизиқиш уйғотиш.

Машғулотга тайёргарлик: Жўжа ва қоқиўтнинг тасвирлари билан танишиш.Бармоқлар ва учига пахта ўралган таёқчалар билан ўқув йили мобайнида турли машғулотларда расм солиб бориш, “Камалак” рангли модели мавзусидаги таълимий жиҳозлар.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар. Жамоа бўлиб ишлаш учун яшил фонли қоғоз. Учига пахта ўралган таёқчалар, пахта тампонлари, (босиб олиш учун) салфеткалар, сариқ рангли бўёқ, фломастерлар, матоли ва қоғоз салфеткалар. Ўқув- услубий жиҳозлар, кўргазмалар.

Баҳор мавсумига бағишланган плакатлар.



Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга мойчечак тўғрисида шеър ўқиб беради. Тарбиячи болаларга биргаликда баҳор тўғрисида- ям- яшил ўтлоқдаги момиқ жўжа ва сариқ мойчечак тўғрисида расм солишни таклиф этади. Болаларга яшил рангдаги қоғозни кўрсатади ва ўтлоқлар яшил рангга кирганлигини, ҳозир уларда сариқ мойчечаклар гуллашини, жўжалар югуриб келишини айтади. Олтин рангдаги жўжа ва қоқиўт пайдо бўлиши учун қандай рангдан фойдаланиш кераклигини болалардан сўрайди.. Болалар олтин ранг ҳосил бўлиши учун сариқ рангни олиш кераклигини айтади.Тарбиячи сариқ ранг тўғрисида болаларнинг тасаввурларини бойитишга ҳаракат қилади ва сариқ ранг - қуёш нуридек иссиқ, қувноқ, шодон эканлигини айтиб ўтади. Сўнгра тарбиячи болаларга момиқ жўжа ва момиқ қоқиўтни қандай ҳосил қилиш йўлини айтиб беради.

- қоғоз салфеткани ғижимлаб бўёққа ботиради ва босиш йўли билан бўёқли доғ пайдо қилади.

- мато салфеткани олиб ғижимлайди ва шу тариқа бўёқли доғ қолдиради.

- ўчига пахта ўралган таёқчани олиб уни бўёққа ботиради ва овал шаклидаги момиқ шаклни кичик- кичик доғлар ёрдамида ҳосил қилади.

- бўёққа кўрсатгич бармоқни ботиради ва кўп марта уни босиб олиш йўли билан айлана ёки овал шаклини ҳосил қилади.

- фломастер ёрдамида қоқиўт учун шохча ва барглар, жўжа учун оёқчалар ва тумшуғини чизишни таклиф этади.



Болалар ўз хоҳишларига кўра кўм-кўк ўтлоқда момиқ жўжа ва қоқиўтни расмини сола бошлайдилар. Болаларнинг ичида баъзилари жўжани баъзилари қоқиўтни расмини солишга ҳаракат қилишади.

“ Жўжа ва қоқи ўт”расми

Жўжа ва қоқи ўтни ноанъанавий усулда (бармоқлари, пахтали таёқчалар, мато )тасвирлаш. Бадиий жиҳозлар билан тажриба ўтказиш учун шароит яратиш.Табиатга бўлган қизиқишни уйғотиш ва ўз таассуротларини хоҳлаган тасвирий фаолият турлари воситасида ифодалашни тарбиялаш.

Осмонда қуёш чарақлаяпти” мужассам



Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling