Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни


Download 1.53 Mb.
bet16/22
Sana07.11.2020
Hajmi1.53 Mb.
#141865
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари1(1)


Машғулотнинг мақсади: Чиройли бўлаклардан бир бутун шаклни ясаш. Индивидуал ишлардан жамоавий композиция тузиш. “Бўлак” ва “Бутун”тўғрисида болаларга тушунча бериш.

Машғулотга тайёргарлик: Болаларга бўлаклардан бир бутун нарса ҳосил қилиш мумкинлигини кўрсатиш.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Ҳар бир болага тайёр ишланган чиройли безатилган конфет қоғозлари, елим, елим учун мўйқалам, ҳар бир бола учун қоғозлар, жамоавий ишлар учун асос, салфеткалар. клеёнкалар, пластилин бўлакчалари конфет учун.

Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга тайёр конфет қоғозларидан битта қўл бармоқлари нечта бўлса, яъни 5 тадан олишни таклиф этади.Битта конфет қоғозини четга олишни таклиф этади. Тарбиячи квадрат қоғозга 4 та конфет қоғозини қандай ёпиштириш кераклигини айтади. Болалар топшириқни бажарадилар. Ҳар бир бола ўзи ясаган ишини жамоавий ишга қўшадилар ва тарбиячига чиройли бир бутун кўрпа ҳосил этишга ёрдамлашадилар. Болалар пластилин олиб ундан конфет ясайдилар ва конфет қоғозига ўрайдилар.

Машғулотдан сўнг катта кўрпани болалар ясаган қисмлар билан безашга ҳаракатланадилар.




“ Ямоқ кўрпа”

Чиройли конфет қоғозларидан катта кўрпа ясаш: конфет қоғозларини 2х2 ёки 3х3 шаклида ёпиштириш ва индивидуал ишлардан би буткн жамоавий композиция тузишга ўргатиш. “Бўлак” ва “бутун” тушунчаси билан танишиш.


Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling