Пластилиндан жамоавий композиция тузиш.
Машғулотнинг мақсади.Болаларни 3-4 қисмдан иборат ҳайвонларнинг шаклини ясашга ўргатиш. Ҳайвонларнинг умумий ўхшаш бўлган қисми тўғрисида тасаввурларини бойитиш (тана, бош, дум). Жамоавий композиция тузишга нисбатан болаларда қизиқиш уйғотиш. Шаклни хис қилиш, майда қўл моторикасини тараққий эттириш.
Машғулотга тайёргарлик. Ҳайвонларнинг расми билан таништириб бориш.
Машғулотга керак бўладиган жиҳозлар. Пластилин, тугмачалар, дурлар, клеёнка ва тахтачалар, қоғоз ва мато салфеткалар.
Машғулотнинг бориши:Тарбиячи болаларга айиқчанинг дўконига харид учун келган турли ҳайвонларнинг шаклини ясашни таклиф этади. Олдиндан ясалган айиқчанинг шаклини кўрсатади ва умумий ўхшаш ясаш усулларини кўрсатади.
* “Катта шарни думалоқлаб, овал шаклига келтирамиз.- бу тана қисми”;
* “Кичик шарчани кафтлар орасида думалоқ шаклига келтирамиз, бу- бош”:
* “Танани бошга бирлаштирамиз”.
Бу шаклллардан турли ҳайвонларни шаклини ҳосил қилиш мумкинлигни; узун қулоқларини ёпиштирилса- қуён;, узун думни ёпиштирилса-. олмахон, қанотини ёпиштирилса- қуш пайдо бўлишини тушунтиради..
Болалар ўрмон ҳайвонларини ўз хоҳишлари билан ясай бошлайдилар. ва харид қилиш учун нарсалар( ёнғоқ, сабзи, печенье ясайдилар.)
Машғулотдан сўнг ўрмон магазини ўйинини ўйнайдилар.
Ўрмон ҳайвонларининг шаклини ясаш. Жамоавий композицияни тузиш.
Декоратив расм чизиш
Ўрмон ҳайвонлари учун чипор сочиқлар
Машғулотнинг мақсади: Болаларни тўғри тўртбурчак шаклда тўғри ва тўлқинсимон чизиқлардан нақш чизиш кўникмасини шакллантириш. Нақшнинг шаклга қараб ўзгаришини болаларга кўрсатиш.Мўйқалам билан расм солиш малакасини такомиллаштириш.Тўғри ва тўлқинсимон чизиқларни бирин- кетин рангига ва чизиқнинг турига қараб жойлаштиришни машқ қилдириш.Ранг ва ритм ҳиссини ривожлантириш.Ўзбек миллий санъатига нисбатан муҳаббат ҳиссини уйғотиш.
Машғулотга тайёргарлик: Тасвирий санъат асарларидан (гиламчаларни, сочиқларни, салфеткаларни) томоша қилиш. Хўжалик бумларидаги нақшларни томоша қилиш. “Тизимчалардан нақш яса” таълимий ўйинни ўйнаш.
Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар:. Оқ қоғоз, 2-3 хил рангдаги гуаш бўёғи, мўйқаламлар, сув учун стаканлар, қоғоз ва мато салфеткалар, тайёр нақшли намуналар. Болаларнинг тайёр ишларини осиш учун тизимчалар.
Машғулотнинг бориши:Тарбиячи 2-3 хил чирйли нақшли сочиқ намуналарини олиб, уларни тизимчага бирин–кетин илиб чиқади.У болаларнинг диққатини нақш хусусиятларига: чизиқларни шаклга мос томонларига(тўғри чизиқнинг тўлқинсимон чизиқлар билан) қаратади:
* “Бу сочиқ тўғри чизиқлар билан безатилган, улар алмашиниб туришибди; кўк- қизил, кўк- қизил”;
* “бу сочиқда тўлқинсимон чизиқлар алмашиниб турибди;( яшил. қизил, яшил)”;
* “бу сочиқда тўғри чизиқлар тўлқинсимон чизиқлар билан алмашиниб турибди”.
Тарбиячи болаларга ўрмон ҳайвонлари учун чиройли сочиқлар чизиб беришни таклиф этади.
Болалар қоғоз, бўёқ олиб расм чизишни бошлайдилар.Машғулот охирида ҳамма сочиқларни олиб тизимчага илишади.
Ўрмон ҳайвонлари учун сочиқлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |