Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни
Ҳаво шарлари” мавзусидаги мужассам
Download 1.53 Mb.
|
Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари1(1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маш ғ улотга тайёргарлик
- Маш ғ улотнинг бориши
- Ҳ ар хил рангли шарлар” расм маш ғ улоти Маш ғ улотнинг ма қ сади
- Маш ғ улот учун керак б ў ладиган жи ҳ озлар
- Ликобчадаги мевалар” лой билан ишлаш.
Ҳаво шарлари” мавзусидаги мужассам аппликация ва расм машғулоти Машғулотнинг мақсади: 5-6 та шакли бир хил , ранглари турли хил ҳаво шарларни ёпиштириш ва уларнинг расмини солишга нисбатан қизиқиш уйғотиш. Тайёр шаклларни бир- биридан бир хил масофада жойлаштира билиш, қоғознинг бутун сатхи бўйича жойлаштира билиш ва уларни рангли қилиб бажаришларига эътибор бериш. Шакл ва рангни идрок эта олишга ўргатиш. Машғулотга тайёргарлик.” Ҳаво шарлари билан ҳаракатли, “Ҳаво шарлари” мавзусида таълимий ўйинни ўйнаш. Ҳаво шарлари ҳақидаги тасаввурларини аниқлаш учун тажриба ўтказиш. (тиниқ, рангли, юпқа, енгил пуфлаш жараёнида шакл ва ҳажми ўзгаришини айтиш. Тарбиячи “Ҳаво шарлари” тўғрисида шеър ўқиб бериши мумкин. Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Ҳар бир болага 5-7 тадан тайёр шарча шакллари- ҳажм жиҳатидан бир хил, турли рангли (кўк, қизил, оқ, сариқ, ҳаво ранг ) қоғоздан айлана ва оваллар, елим, елимлаш учун мўйқалам, салфеткалар, фон учун ҳаво ранг қоғоз. Тарбиячилар учун: турли рангдаги ҳаво шарлари, 2-3 хил “Ҳаво шарлари” мавзусидаги жамоавий ишлар намунаси, ҳаво ранг қоғоз.Турли рангдаги ҳаво шарларининг тайёр силуэтларидан намуналар, шунингдек елим, елим учун мўйқалам, салфетка. Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар, кўргазмалар: “Ўйинчоқлар” мавзусидаги расмлар тўплами.
Ҳаво шарлари Бунча сиз енгилсиз Учиб- учиб сиз қаёқларга кетасиз. Тарбиячи ҳаво шарларини қўйиб юборади ва шеър сўзларини айтади.“Уча беринг, уча беринг”, сўнгра болаларга аппликация вариантларини кўрсатади ва болаларга ўзларининг чиройли шарларини худди шундай қилиб ясашларини илтимос қилади. Болаларнинг диққатини намуналарга қаратади. * Боғламда шарлар бир- бирларига жипс қилиб боғланган. * Эркин ҳаракат қилаётганида шарлар бир-бирларидан бир мунча масофада туради. Машғулотдан сўнг “Ҳаво шарлар” кўргазмасини ташкил этиш “Ҳаво шарлари” аппликация машғулоти . Тарбиячи томонидан тайёрланган шарларни ёпиштириш, ипларини қалам билан чизиш. “Ҳар хил рангли шарлар” расм машғулоти Машғулотнинг мақсади: Гуаш бўёғи билан ҳаво шарларининг расмини солишга ўргатиш. Овал шаклидаги нарсаларнинг расмларини чизиш малакасини эгаллашга ёрдам бериш. Контурли расмларни чизиш-чизиқларни айлана шаклида бирлаштириш ва расмни йўналиши бўйича бўяш. Тасвирни қалам билан чизишда давом эттира билиш малакасини эгаллаш.(шарчаларни иплар билан безаш) Кўз билан чамалашни тараққий эттириш. Машғулотга тайёргарлик: Ҳаво шарлари билан ҳаракатли ўйинлар ўйнаш. “Ҳаво шарлари” мавзусидаги таълимий ўйин (шакл ва ранг ҳиссини тараққий эттириш)ўйнаш. Аппликация машғулотида ишланган ишланмани кўрсатиш. Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар:Болалар учун: турли рангдаги- 20x30см ҳажмдаги қоғозлар: шаклни текшириш учун картон оваллар, гуаш бўёқлари, мўйқалам, сув, мўйқаламни артиш учун матоли салфетка. Тарбиячилар учун:“Ҳаво шарлари” мавзусидаги жамоавий ишлар намуналари, мўйқалам, сув, салфетка,картон овал,турли рангдаги ҳаво шарлари. Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Ўйинчоқлар расмларининг намуналари Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга ҳар хил рангдаги шарларни кўрсатади ва шар тўғрисида шеър ўқиб беради. Турли рангли ҳаво шар Жуда сен енгилсан Сени зўрға пуфлашса Сен эса учиб кетибсан. Шарча осмон узра учиб Ҳамма ерда бўлибди У ерда кўллар ҳам бор У ерда бор катта шаҳар Чарчаб қўлга қўнибди Бир оз дамин олиб Учиб кетибди яна Унда акс этар яна Узоқ мамлакат расми. Тарбиячи болаларга 2-3 вариантдан иборат битта, иккита, учта шарлардан иборат ҳаво шарларини кўрсатади. Битта шарни олиб кўрсатиб уни қўли билан айлантириб чиқади.. Болаларга ҳам қўлларига мўйқаламни олиб худди шундай шарчани расмини солиб беришни таклиф қилади, сўнгра картон овалларни олиб қоғознинг устига қўйиб кўришни ва мўйқалам билан айлантириб чиқишни илтимос қилади.Тарбиячи овал шаклидаги картон қоғозни бошқа оқ қоғозга қўйиб овал шаклини тасвирлайди. Уни айланма ҳаракат қилиб бўяй бошлайди. қандай расм солиш кераклигини эслатиб боради: “ қарангларчи, бу ерда шарча катталашиб кетган ва менинг мўйқаламим унинг расмини чизаяпти, ингичка ипни қалам билан солиш мумкин.Мақсадни тушунтиради. “Ҳозир биз чиройли шарчанинг расмини соламиз.Ҳудди осмонда шарлар учиб юргандек ҳаво ранг қоғозга унинг расмини соламиз” Машғулотдан сўнг болалар расмининг кўргазмасини ташкил этиш мумкин. А) Овал шаклини расмини солиш. Б) Шарчани бўяш; В) Ипни солиш. “Ликобчадаги мевалар” лой билан ишлаш. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling