Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни


Download 1.53 Mb.
bet3/22
Sana07.11.2020
Hajmi1.53 Mb.
#141865
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари1(1)


Машғулотнинг мақсади:Болаларни шарча шаклини турли усуллар билан ясашга ўргатиш:кафтлар орасида айланма ҳаракат билан ликобчани ҳосил қилиш. Шарчани бармоқлар билан эзиш, четларини кўтариш орқали ликобча шаклига келтириш мумкинлигини айтиш.Болалар билан турли мевалар билан тўлатилган ликопчадан ташкил топган композиция ясашга ўргатиш. Кўз билан чамалаш, майда қўл моторикасини тараққий эттириш, шаклни тўғри ифодалашга ўргатиш.

Машғулотга тайёргарлик: Меваларнинг турли шаклда бўлишини ва турли жойларда (боғ),(ўрмон)да пишишини эслатиш.Кичик ёшдаги болаларга меваларни шарча шаклида ясаш мумкинлигини гапириб ўтиш .

Машғулотга керак бўладиган жиҳозлар: Турли рангдаги пластилинбўлаклари. Катта бўлак пластилин ликобча ясаш учун ва кичик бўлак пластилин меваларни ясаш учун, салфеткалар. клеёнкалар. Тарбиячида турли шаклдаги тайёр ликобчалар.

Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга мевалар ҳақида шеър ўқиб бериши мумкин.“Мевалар” мавзусидаги таълимий ўйинлартаклиф этиш мумкин. Турли меваларни ясаб, меҳмон қилиш учун уларни ўйинчоқларга бериш мумкинлигини айтади. Меҳмонларни меҳмон қилиш учун меваларни нимага солиш кераклигини сўрайди. Болаларнинг жавобларидан кейин олдин ликобчани ундан кейин меваларни ясаш мумкинлигини таъкидлайди. Лой билан ишлаш усулларини кўрсатади ва тушунтиради.

* “Пластилин бўлагини юмшатамиз, шарни кафтларимиз орасида думалоқлаб- мана шундай”- деб айланма ҳаракат қилиб кўрсатади..

* “Шарчани эзғилаб нон шаклига келтирамиз ва тарелкага ўхшатамиз- мана бундай”- деб кўрсатади.

* Ликобча устига меваларни шундай жойлаштирадики, ликопчадан мевалар думалаб кетиши керак Думалаб кетмаслиги учун ликобчани учини тепага қараб кўтариб қўйиш кераклигини изоҳлайди.

* “Катта бўлакдан кичик бўлакчаларни узиб оламиз, шарча шаклига келтириб улардан меваларни ҳосил қиламиз”.

* “Меваларни ликобчага жойлаштириб қўямиз”.

Болалар ўзларининг мевали ликобчаларини пластилиндан ясайдилар. Тарбиячимевали ликопчаларни қандай ясаш кераклигини яна бирбор тушунтиради.

Машғулотнинг бошқа фаолиятлар билан боғлиқлиги. Ўйин бурчагида байрам уюштириш. Ота- оналар учун болалар ишларининг кўргазмасини уюштириш.



Ликобчадаги мевалар мавзусида расм . Ликобча ва 5-10 та ҳар- хил мевалардан композиция тузиш. Ҳар хил рангдаги ва таёқчалардан думчалар, кўринишига қараб баргларини қоғоздан, данакдан ва пистадан ясаш, тиш ковлагич ва қалам билан баргларини ёпиштириш.



Пахтали таёқчалар ва бармоқлар билан ихтиёрий расм чизиш.
Машғулотнинг мақсади. Болаларни “Бутадаги мевалар” мавзусида расм солишга ўргатиш. Болаларга расм солишда техник воситалардан фойдаланиш: рангли қаламлар, пахтали таёқчалар ёки бармоқлари билан буталарнинг расмини чизиш. Ўз таассуротларини тасвирий фаолият орқали ифодалашга ўргатиш.

Машғулотга тайёргарлик. Лой машғулотларида болаларнинг ясаган ишларини кўриб чиқиш. Болаларни мавзули расмлар орқали меваларнинг тасвирлари билан таништириш. Мевалар тўғрисида болаларнинг тасаввурларини кенгайтириш учун ҳар хил меваларнинг тасвирларини керакли тартибда жойлаштириш:1. Битта-қизил- битта яшил; 2. Иккита қизил- битта тўқ қизил. ва ҳоказо. Болаларни

бармоқлар билан расм чизишга ўргатиш.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар. Болалар учун: оқ ёки оч ҳаво ранг қоғоз, пахтали таёқчалар, гуаш бўёқлари, рангли қаламлар ва фломастерлар, қоғоз салфеткалар. Тарбиячида: турли хил вариантлар, оқ ва оч ҳаво ранг қоғоз, пахтали таёқча, фломастер, фланеграф, қизил ва яшил рангдаги айланалар.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар:

“Мевалар пишди” мавзусидаги композиция.

Машғулотнинг бориши: Тарбиячи “Мевалар” мавзусидаги композицияни тузишни таклиф этади.

* Бу шохчада ҳамма мевалар бир хилда- қизил, пишган;

* Бу шохчада мевалар ҳали пишмаган- бири қизил., бири яшил;

*Тарбиячи композицияни тузиш йўлини кўрсатади- фланеограф ёки магнитли доскада бир қатор қилиб меваларни қўйиб чиқади: қизил, яшил. ва бошқа ранглардаги айланалар;

Сўнгра тарбиячи болаларнинг ўзларига меваларнинг расмини чизишни буюради, ишнинг кетма-кетлигини тушунтириб ўтади.

* Оқ ёки ҳаво ранг қоғозни олади;

* Фломастер ёки қалам билан “Шохчаларни мана бундай қилиб чизамиз”- деб кўрсатади.

* “Пахтали таёқчани олиб яшил бўёққа ботириб оламиз ва яшил пишмаган меваларни олдинма- кейин расмини чизамиз. Мана қаранг улар қандай эркин ҳолда шохчада ётишибди”.

* “Бошқа пахтали таёқчани олиб, қизил бўёққа ботирамиз ва пишган қизил меваларни расмини соламиз ва уларни бирин-кетин яшил меваларнинг орасига қўйиб чизамиз.

Машғулотдан кейин болалар ишлари кўргазмасини ташкил этиш мумкин.



Олдинма- кетин жойлашган мевалар мавзусида расм қалам билан шохнинг расми ва пахтали таёқча билан олдинма- кетин пишган қизил, пушти, ним пушти меваларнинг расми.




Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling