Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни
Download 1.53 Mb.
|
Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари1(1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маш ғ улотга тайёргарлик
- Маш ғ улотнинг бориши
- Лой билан “Тешик кулчалар” шаклини ясаш. Маш ғ улотнинг ма қ сади
- Рангли иплар ў рами” расмини қ алам билан чизиш. Маш ғ улотнинг ма қ сади
- Маш ғ улот учун жи ҳ озлар
- Маш ғ улотнинг мазмуни
Машғулотнинг мақсади: Кузги баргларни мўйқаламни бўёққа тез-тез ботириб олиш йўли билан расм солишга ўргатиш. Очиқ ранглар билан таништириш. Баргларнинг ҳажми мўйқалам учининг катталигига боғлиқ эканлигини тушунтириш. Ранг ва ритм ҳиссини уйғотиш. Табиатнинг ёрқин рангларига нисбатан қизиқиш уйғотиш. Машғулотга тайёргарлик: Табиатдаги ўзгаришларини кузатиш. Барг тўкилиш жараёни билан лаззатланиш. Кузги барглар билан ўйнаш. “Барглар тўкилаяпти” мавзусидаги аппликация машғулотини кузатиш. Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Ҳаво рангли қоғоз, гуаш бўёқлари, мўйқалам, сув, қоғоз ва мато салфеткалар, сайр вақтида болалар томонидан йиғилган куз барглари.
Болалар билан рақсга тушаётган баргларни томоша қилганларини эслайди. Аввал болалардан сариқ рангли баргларни кейин қизил рангдаги баргларни кўрсатишни таклиф қилади. Тарбиячи ҳаво ранг қоғозни мольбертга қўйиб сариқ ва қизил баргларни унинг устига қўяди ва бўёққа ботириб олиш йўли билан барг ҳосил қилишни кўрсатади. “Мўйқаламнинг учини қоғознинг устига қўйиб дарров оламиз”- дея расм солиш усулини кўрсатади.Сўнгра болаларга ҳозир сеҳр кўрсатишини айтади. Мольбертга олдиндан тайёрланган сариқ бўёқни олиб ёнига қизил рангдаги бўёқни олади. Сариқ рангдаги бўёққа қизил рангдаги бўёқни аралаштириш натижада тўқ сариқ ранг ҳосил бўлади. Тўқ сариқ рангли баргларни ҳосил қилишни болаларга таклиф этади.. Болалар ҳар хил рангдаги баргларнинг расмини чизадилар. Тарбиячи болаларга катта ҳажмдаги мўйқаламни бериб катта ҳажмдаги баргларни ҳосил қилиш йўлини кўрсатади. Болалар баргларнинг ҳажми ўзгарганлигини кўришади. Машғулот охирида расмлардан композиция ҳосил қилиб лаззатланиш имконини беради. Барглар тўкилаяпти расми. Кузги баргларни мўйқаламни бўёққа ботириб олиш билан ҳаво ранг фонда илиқ рангларни( сариқ, қизил, жигарранг, тўқсариқ)ҳосил қилиш.ранг ва ритм ҳиссини тараққий эттириш.
Машғулотнинг бошқа фаолиятлар билан боғлиқлиги. Сайр вақтида болалар билан кичик таёқчаларни кузатиш. Болаларнинг диққатини таёқчаларнинг узунлигига, текислигига қаратиш. Ҳалқачаларни томоша қилиш. “Рангли иплар ўрами” расмини қалам билан чизиш.
(шакл ва ранг ҳиссини уйғотувчи машқлардан фойдаланиш). Олма шаклини ушлаб кўриш. Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар:. Болаларга ихтиёрий равишда танлашлари учун олманинг турли рангдаги шакллари (сариқ, қизил, тўқсариқ, тўққизил, яшил рангдаги олмалар) ва тарбиячилар томонидан қирқилган тайёр барглар: фон учун яшил, оч яшил ва бошқа оч ранглар, шунингдек елим, елимлаш учун мўйқаламлар, салфеткалар. Тарбиячиларда “Олма барглари билан” мавзусидаги композициянинг 2-3 вариантлари мавжуд бўлиб, (турли рангдаги ва шаклдаги олмалар, турли шаклдаги барглар тасвирланган.) Машғулотнинг мазмуни: Тарбиячи П.Мўминнинг “Олма” номли шеъридан намуна ўқийди. Шохчадан олма тушиб Кетди бола қўлига Бунчалар тотли экан Олма дарахтининг совғаси қизил олма, пишган олма Олмамисан, олма Ҳаммага бир бўлакдан Тегибди шу олмадан
“Бу расмда олма яшил, у ҳали пишмаган, нордон.Барглари мевага мустаҳкам ёпишган”. “Бу расмда олма пишган, қизил, сувли. Барглари унча ёпишмаган, улар дам олишаяпти”. “Бу расмда олма жуда пишиб кетган, катта, сувли. баргларидан биттаси тушиб кетган”. Тарбиячи олманинг шаклини кўрсатади ва турли рангни (ҳаво ранг, пушти, яшил ) қўйиб кўрсатади ва шулардан қайси бир ранг тўғри келиши мумкинлигини сўрайди. Сўнгра ўзининг расмига фон учун ранг танлашни таклиф этади. Болалар фон учун ранг танлайдилар. Тарбиячи болалар олдига ижодий масала қўяди:“Ҳозир биз олмани ва баргларини ёпиштирамиз. Шохчасини эса қалам ёки фломастер билан чизиб чиқамиз.” Тарбиячи болаларга аввал олмаларни ва баргларни керакли жойга мослаштириб ёпиштиришни ва у билан лаззатланишга имкон яратади. Жараёнларнинг кетма- кетлигини аниқлаб чиқади: аввал олмани ёпиштириш керак, кейин шохчасини расмини қалам ёки фломастер билан чизиш кераклигини айтади.Машғулот охирида болалар ишларининг кўргазмасини ташкил этади. Машғулотнинг бошқа фаолиятлар билан боғлаб олиб бориш. Ўйин ва сайр вақтида нарсаларнинг бир-биридан фарқлашга ўргатиш. Аппликация “ Олма барглари билан”. Тарбиячи томонидан рангли қоғоздан тайёрланган 2-3 та шаклдан таркиб топган аппликация машғулоти. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling