Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни
Download 1.53 Mb.
|
Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари1(1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маш ғ улот учун керак б ў ладиган жи ҳ озлар
- Ихтиёрий лой билан ишлаш. Маш ғ улотнинг ма қ сади
- Маш ғ улотнинг бориши
- Булочка (лой билан ишлаш) Маш ғ улотнинг ма қ сади
- Аппликация “ Турли рангдаги лампа чиро қ ларини ё қ иш”. Маш ғ улотнинг ма қ сади
- Маш ғ улот учун жи ҳ озлар
- Шарчалар” лой билан ишлаш Маш ғ улотнинг ма қ сади
- Эгатдаги шол ғ ом” мужассам лой маш ғ улоти Маш ғ улотнинг ма қ сади
- Маш ғ улотга тайёргарлик
- Шол ғ омни изчилликда ясаш усуллари
Нон ясаш (лой билан ишлаш). Машғулотнинг мақсади:Болаларда лойдан нон ясаш малакасини ошириш. Болаларни лойни икки кафт орасида думалоқлаб иккала қўл билан босиш орқали нон шаклини ясашга ўргатиш. Болаларда бошқалар учун фойдали нарса ясашга ўргатиш.Шаклни таёқча билан ноннинг ўртасини ботириш йўли билан нон шаклига ўхшатиш. Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар. қўғрчоқ, қўғирчоқ учун мебель, лой бўлаги, тахтачалар, қўлни артиш учун хўл матолар. Машғулотнинг бориши. Машғулотга қўғирчоқни таклиф этиш. қўғирчоқни стулчага ўтказиб, уни меҳмон қилиш учун олдига ликобча қўйиш. Болаларга нон ясаб қўғирчоқни меҳмон қилишга таклиф этиш. Нон ясаш даврида болаларга керакли ёрдамни бериш. Машғулот охирида улар ўзлари ясаган нонлар билан лаззатланишга ўргатиш. Болалар билан биргаликда “Нон ёпганда менинг ойим” ашуласини бирга куйлаш. Ихтиёрий лой билан ишлаш. Машғулотнинг мақсади: Болаларни ихтиёрий лой билан ишлаш малакасини ошириш. Олдинги машғулотларда ясаган нарсаларини бирма- бир эслаш, уни ясаш йўлларини яна бир бор ёдга тушириш. Мустақил равишда мавзуни танлашга ўргатиш. Ўйлаган фикрларини охирига етказишга ҳаракат қилиш. Ўз ишидан лаззатланиш ҳиссини уйғотиш. Машғулотнинг бориши. Болалар билан кўп нарсаларни ясашга ўрганганларини эслаш. Болаларга илгари ўзлари ясаган нарсаларнинг хоҳлаганларини ясашлари мумкинлигини эслатиш. Машғулот давомида болалардан нимани ясаётганларини, қандай ясаётганларини билиб бориш. Мавзуни танлаб олиш жараёнида болаларнинг мустақиллигини рағбатлантириб бориш. Машғулот охирида ҳамма ишларни кўриб чиқиш, уларнинг турли-туманлилигидан хурсанд бўлишга ўргатиш. Булочка (лой билан ишлаш) Машғулотнинг мақсади: Кафтлар орасида лойни думалоқлаб таёқча шаклига келтиришга ўргатиш. Ҳосил бўлган таёқчани ўраб чиқишга ўргатиш. Ўз ишларини кўриб чиқиб, нарсаларнинг ўхшаш ва фарқини кўра билишга ўргатиш. Машғулотнинг бориши: Болалар билан тайёр булочкаларни кўриб чиқилади. Тарбиячи болалардан бу булочкаларни қандай қилиб ясаш мумкинлигини сўрайди. Ясаш усулларини яна бир бор эслатиб кўради. Булочкани ясаш йўлларини кўрсатиб ўтади. Тайёр булочкаларни воқеабанд ижроли ўйинлар учун тавсия этади. Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар. Тайёр маҳсулот, лой, тахтача ва қўлни артиш учун хўл мато. Бошқа фаолиятлар билан боғлиқлиги. Мусиқа машғулоти, воқеабанд- ролли ўйинлар. Аппликация “ Турли рангдаги лампа чироқларини ёқиш”. Машғулотнинг мақсади: Айлана шаклидаги нарсаларни ёпиштириш малакасини эгаллаш. Шаклларнинг номини айтишга ўргатиш. Айланаларни рангига қараб жойлаштира билиш. Тартиб билан ёпиштиришларига ҳаракат қилиш. Рангларни тўғри танлаш имониятларига эришиш. Машғулотнинг бориши. Болаларга билан байрам кунларида турли рангдаги чироқлар билан шаҳарни безатилганлигини кўрганликлари ҳақида, чироқларнинг думалоқ шаклда ва бир- бирларига жуда яқин жойлашганликлари, уларнинг гўзал эканликлари ҳақида гапириб бериш таклиф этилади Тарбиячи болаларга чироқларни ёнма- ён жойлаштириб боришларини илтимос қилади. Ёпиштириш усулларини яна бир бор эслатади. Машғулот охирида ҳамма ишларни кўргазмага қўйиб барча чироқларнинг рангларини эслаш имкониятини беради. Машғулот учун жиҳозлар: Ҳамма болалар учун ҳар хил рангдаги айлана шаклдаги чироқлар, 6 см кенгликдаги қоғоз. Бошқа машғулотлар билан боғлиқлиги. Байрамона безатилган шаҳарни томоша қилиш. “ Шарчалар” лой билан ишлаш
“Эгатдаги шолғом” мужассам лой машғулоти Машғулотнинг мақсади: Болаларда таниш эртаклар қаҳрамонларига нисбатан қизиқиш уйғотиш. Шолғомни ясаш усулларига ўргатиш: Асосий шаклни кафтлар орасида айланма ҳаракатлар қилиб шарчани думалоқлаш, енгилгина чўзиш орқали думини ҳосил қилиш, баргларини ясаб асосий танага ёпиштириш. Пластилин бўлаги устида шолғом эгатини ҳосил қилиш. Таниш нарсаларни бармоқлари билан қўли билан ушлаб кўриш ва шаклни ҳис этиш. Машғулотга тайёргарлик: “ Шолғом” эртагини ўқиб бериш. Унинг мазмуни асосида суҳбат уюштириш. “Ажойиб ҳалтача” таълимий ўйинини болалар билан биргаликда ўтказиш. Сабзавотларни томоша қилиш, шолғом билан танишиш, рангини, шаклини, таъмини ҳис этиш.“Бувамларнинг полизлари” мавзусидаги жамоавий композиция тузиш учун тайёрланиш. Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: сариқ, яшил., рангдаги пластилин бўлаги, жигарранг рангдаги пластилин бўлаги эгатларни тасвирлаш учун, тахтачалар, клеёнкалар, қоғоз ва мато салеткалар. Шолғомли саватча. Эгатдаги шолғом мавзусидаги расм. Машғулотнинг бориши: Тарбиячи салфетка мато билан усти ёпилган саватчани олиб киради ва болаларга саватчада бобо ва бувининг полизида етиштирилган сабзавотлар борлигини айтади ва бу қандай сабзавотлар эканлигини болалардан сўрайди. Болалар ўзларининг фикрларини билдирадилар. Тарбиячи шу саватчада каттадан-катта шолғом ётганлигини айтади. Сабзавотни олиб уларни( шолғомнинг намунасини, катта гуруҳ болаларининг ясаган шолғомларини)кўрсатади. Сўнгра тарбиячи болалардан кўп шолғом ясаб беришларини., фақат жуда катта шолғомни эмас, балки бобо ва буви тортиб олишлари мумкин бўлган кичикроқ шолғомни ясаб беришларини илтимос қилади. Тарбиячи шолғомни ясаш усулларини кўрсатади ва ҳаракатларини тушунтириб беради. “Сариқ рангли пластилин бўлакчасини оламиз кафтлар орасида думалоқлаймиз. Барглари учун яшил рангдаги пластилин бўлагидан бир бўлак бўлиб оламиз . бу бўлакни босиб барг шаклини ҳосил қиламиз. – мана бундай деб кўрсатади. Баргчаларни шолғомга ёпиштириб қўямиз. Шолғомимиз тайёр. Уни эгатга ўтказиш мумкин” - дейди. Тарбиячи ўзи ясаган шолғомни эгатга жигарранг пластилин бўлагига ўтказади. ва болаларга шунга ўхшаш шолғомларни экиб беришларини сўрайди. Машғулот давомида тарбиячи болаларга ўзининг маслаҳатлари, саволлари, индивидуал ёрдамлари билан болалар билан биргаликда ишлайди. Машғулотдан сўнг тарбиячи болалар билан шолғом эртаги қаҳрамонлари бўлиб воқеабанд ролли ўйинни ўйнаши мумкин. Шолғом эгатда машғулоти. Шолғомни изчилликда ясаш усуллари: шарчани думалоқлаш орқали ясаш, овал шаклига келтириш, думчасини ясаш, баргларини ёпиштииш “Шолғом катта бўлиб етилди”ни йиртиш йўли билан ясаш. (жамоавий аппликация машғулоти) Машғулотнинг мақсади: Болаларни йиртиш йўли билан шолғомни ёпиштиришга ўргатиш.: сариқ ва тўқ сариқ рангли қоғозни йиртиш орқали тайёр шаклни аниқ бир контурга ёпиштириш. Яшил рангдаги қоғоз тасмасини йиртиш орқали бўлакларга бўлиш, баргчалар ҳосил қилиш. Жамоа бўлиб ишлаш истагини яратиш, болалар билан катта шолғом шаклини ясаш, майда қўл моторикасини ривожлантириш. Машғулотга тайёргарлик: “Шолғом” рус халқ эртагини ўқиб бериш, унинг мазмуни ҳақида гапириб бериш.Сабзавотларни томоша қилиш, шолғом билан танишиш, уни шаклини, рангини, таъмини ҳис этишга ўргатиш. “Ажойиб халтача” таълимий ўйинини ўйнаш. Тарбиячи билан биргаликда шолғом шаклини қирқиш. Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар 50см ҳажмдаги оч сариқ рангли шакли ёки шолғом шакли,йиртиш учун оч яшил рангдаги қоғоз, елим, мўйқалам, клеёнка, салфетка. “Шолғом” рус халқ эртаги қаҳрамонларининг намуналари. Машғулотнинг бориши: Тарбиячи болаларга “Шолғом”рус халқ эртагидан парча ўқиб беради. Мазмунига мос ҳаракатлар қиладива “Бобо шолғом экибди ва шолғом катта бўлибди” дейди. Тарбиячи ҳаракатлар билан ҳавода шолғомнинг катталигини кўрсатиб беради. ва уни тортиб олиш кераклигини айтади. Шолғомнинг катталигини яна қандай ифодаласа бўлади”-дея сўрайди. Тарбиячи болаларга шолғомнинг сариқ рангдаги шаклини кўрсатишни ва болаларга шолғомнинг каттадан- катта пишгандан- пишган, шириндан- ширин бўлиб етишишига ёрдам беришларини сўрайди. “Шолғом пишганида қандай рангда бўлади?, Сариқ рангда, Мен оч сариқ рангдаги қоғозни олиб уни бўлакларга бўламан- мана бундай”- деб йиртиб кўрсатади, “Сўнгра елим билан шолғомнинг ён томонини суртаман ва унга рангли бўлакларни ёпиштираман, яна бир ён бошини елим билан суртаман ва рангли бўлакни ёпиштираман. Шолғомнинг барглари қанақа рангда? Ҳа, яшил рангда, Барг ҳосил бўлиши учун қандай қоғозни олиш керак? Кўрсатинг!”. “Болалар яшил рангли бўлакчани кўрсатишади. Баргни ёпиштириш учун нима қилиш керак? Елим суртиш керак” - дейди. Тарбиячи болаларни яшил рангли қоғозни бўлакларга бўлиш ва шолғомнинг тепа қисмига ёпиштириш кераклигини айтади. “Шолғомнинг устида барг, тагида думи бўлади”- деб тушунтиради Болаларнинг тушунганларига ишонч ҳосил қилгандан кейин тарбиячи болаларга қоғозни олиб бўлакларга бўлишни ва шолғом шаклини ёпиштиришни айтади Шолғом катта бўлиб етилибди. Аппликация машғулоти: Тайёр шолғом шаклини ёпиштириш ва тайёрланган баргларни ёпиштириш. Йиртиш йўли билан аппликация машғулотини бажариш.
Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling