Оддий композиция тузиш:ўтни ёпиштириш, катта шолғом ва кичкина сичқончанинг расмини чизиш, думини қалам билан солиш.
Лой билан ишлаш “Тўнкадаги қўзиқоринлар”(жамоавий)
Машғулотнинг мақсади:Болаларни қўзиқоринни 2- 3 қисмдан иборат оёқ, шапкача, ташкил топган бўлаклардан ясашга ўргатиш.қўзиқориннинг шапкачасини ясаш усулларини кўрсатиш:шарча шаклини ҳосил қилиш ва уни тарелка шаклига келтириш. қисмларнинг пишиқ ва тартибли ёпиштиришга аҳамият бериш. Жамоавий композиция тузишга қизиқиш уйғотиш.Турли шакллардан композиция тузиш, қобилиятини ўстириш, қизиқувчанликни ва тартиблиликни тарбиялаш.
Машғулотга тайёргарлик: қўзиқоринлар тўғрисида суҳбат уюштириш, қўзиқоринларнинг тузилишини кўриб чиқиш. қўзиқоринларнинг қисмлари: оёқлари ва шапкачаси ҳақидаги тасаввурларини ўстириш. Ёпинчиқ, болаларнинг қум билан ўйнаш жойлари, стол лампаси каби аналогияларни топиш.
Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар: Оқ, қизил. яшил, тўқ сариқ, жигарранг рангдаги пластилин бўлаклари, қоғоз ва мато салфеткалар, клеёнкалар. Композиция учун 2-3 та қўзиқорин, тўнка
Машғулотнинг бориши:Тарбиячи болаларга композиция учун ҳақиқий тўнка ва 2-3 та пластилиндан ясалган қўзиқоринни кўрсатади. қўзиқорин тўғрисида шеър ўқиш мумкин. Болаларга қўзиқоринни қандай ясаш мумкинлигини тушунтириб беради. Болаларнинг қўзиқориннинг ташқи кўриниши ҳақида тасаввурларини аниқлайди. ва қўзиқориннинг оёқларини ва шапкачасини ясаш йўлларини кўрсатади.
* “қўзиқорин тана ва шапкачадан иборат. Оёғи узун ва оч рангда. Оқ рангли пластилинни олиб кафтлар орасида юмалоқлаймиз. Силлиқ ва узун таёқча ҳосил қиламиз, кафтлар орасида айланма ҳаракат қиламиз ва эзамиз;
* “қўзиқориннинг шапкачаси танасининг устида туради. Оёқчаси ва танасини бир- бирига тартиб билан ёпиштирамиз.- мана бундай қилиб”.деб кўрсатади.
* “қўзиқоринни тўнка устига қўямиз, қаттиқ мустаҳкамлаймиз. Тартиб билан ёпиштирамиз”.
* “Агар бизнинг қўзиқоринимиз тўнканинг устида эмас, далада бўлса яшил рангдаги пластилиндан олиб шапкачасини оёқчага мустаҳкамлаб қўзиқоринни далага жойлаштирамиз”.
Болалар пластилин рангини танлайдилар ва қўзиқоринни ясайдилар.
Тўнкадаги қўзиқоринлар.
Кўзиқоринлардан ташкил топган жамоавий композиция.
2-3 қисмдан иборат қўзиқоринни ясаш. Мустаҳкам ва тартибли бирлаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |