Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари Расм машғулоти. “Қалам, бўёқ ва қоғоз билан таништириш”. Машғулотнинг мазмуни
Download 1.53 Mb.
|
Кичик гуруҳда тасвирий фаолият машғулотлари1(1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маш ғ улотга тайёргарлик
- Маш ғ улотнинг бориши
- Ш ў р хамирдан“Янги йил ў йинчо ғ и”ни ясаш. Маш ғ улотнинг ма қ сади
- Янги йил арчаси” мужассам маш ғ улот
Аппликация усулидаги “қор парчалари” мавзусидаги мужассам машғулот Машғулотнинг мазмуни: қоғоз тизимчаларини тайёр айлана ёки олтибурчак устига ёпиштириш. Бу тизимчани фломастер ёки бўёқ билан турли нақшлар орқали безатиш.(чизиқча, доғлар, нуқталар).Кўрув- образли тафаккурини ривожлантириш.Табиатга бўлган қизиқишини тасвирий фаолият орқали тасвирлаш. Машғулотга тайёргарлик: Сайр вақтида ёққан қор парчаларини томоша қилиш. Машғулотнинг бориши: қоғоздан турли рангдаги айлана ва олтибурчакнинг шакли.( тўқ кўк, бинафша, тўқ яшил).; оқ қоғоздан тизимча, елим, елим учун мўйқалам4 фломастерлар. бўёқ. Стаканда сув, мато ва қоғоз салфеткалар. Тайёр безатилган қор парчалардан намуналар. Машғулотнинг бориши. Тарбиячи болалар билан сайрда қор парчаларини қандай кузатганларини эслайди. қор парчаси ҳақида шеър ўқийди ва тайёр қор парчаларининг намуналарини кўрсатади. Болаларга хоҳлаган шаклни танлашларини, оқ қоғоз тизимчаларидан 3 тадан олишни ва қор парчасини безашни таклиф этади. Болалар тизимчаларни айлана ва олтибурчакнинг устига ёпиштиришни таклиф этади.Тарбиячи болалар танлаганларидан сўнг уларни кўриб чиқади ва уларни маъқуллайди.Нақш билан қандай безаш йўлларини кўрсатади.Ўз қор парчаларида болалар хоҳлаган(чизиқлардан, доғлардан, нуқталардан,гажаклардан ) нақшлар соладилар. Баъзи қор парчаларига фломастер билан, бошқаларига бўёқ билан нақш соладилар. Машғулотдан сўнг болалар ишларининг кўргазмалаини ташкил этиш мумкин. “Сеҳрли қор парчалари”расми. Айлана ва олтибурчакка оқ тизимчаларни ёпиштириб, уларни фломастер ва бўёқлар билан нақш чизиш.
Машғулотдан кейин тарбиячи хамирни ёйиб , улардан турли шакллар ясаб турли арча ўйинчоқларини ясаш мумкинлигини айтади. “Янги йил ўйинчоғи” “Янги йил арчаси” мужассам машғулот Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling