Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet108/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Баҳолаш шкалалари.
Градация усули. Балли баҳолаш шкалаларини тузиш кўзда тутилади, унга оддий беш балли шкала, аъло (5)дан то қониқарсиз (2) гача бўлиши мумкин. Билим кўрсаткичини баҳолаш учун балли шкаланинг яна бир тури: 5-ҳамиша; 4-айрим истиснолар билан; 3-асосан; 2-кўпинча риоя этилмайди; 1-камдан-кам ҳоллардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бундай оддий шкалалардан фойдаланилса баҳоловчига кенг имкониятлар берилади, лекин хатоликлар юзага келиши мумкин. Якуний баҳо барча кўрсаткичлар бўйича баҳоларни қўшиш орқали чиқарилиши мумкин.
Мақомни тартибга солиш усули. Баҳоланаётганлар ўртасида яхшироқ-ёмонроқ, кўпроқ-озроқ муносабатларни ўрнатишга қаратилган. У баҳоланаётганларни алоҳида кўрсаткич бўйича тез таққослаб кўриш имконини беради. Бунинг учун карточкага баҳоланиши лозим бўлган таълим олувчиларнинг исми ёзилади ва экспертлар карточкаларни тавсиянинг ифодаланиш даражаси бўйича саралашади.
Баҳолашнинг суҳбат усули. Педагогнинг баҳоланаётган таълим олувчилар билан мулоқатини назарда тутади ва ўтган муддатдаги таълим натижалари муҳокама қилинади ҳамда баҳо қўйилади. Бу таълим олувчининг билимни эгаллаганлик кўрсаткичини, ривожланишини баҳолаш имконини берибгина қолмай, балки таълим олишида ҳам ёрдам беради.
Суҳбат самарадорлигини оширишда педагог: санани олдиндан белгилаб қўйиши ва уни ўтказиш учун вақт (камида бир соат) ажратиши, таълим олувчиларга хабар бериши; суҳбатни мақсадга мувофиқ келадиган жойда ўтказиши; натижаларини муҳокама қилишдан олдин улар билан суҳбат ўтказиши; суҳбатни ижобий жиҳатлардан бошлаши; салбий баҳо берилаётганда умумий фикрлар эмас, балки аниқ далиллар асосида иш тутиши; таълим олувчиларга камчиликларини бартараф этишда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлаб ўтиши; мулоқотни ижобий оҳангда якунлаши лозим.
Кузатиш усули. Баҳолашнинг энг қадимги методларидан бири бўлиб, бунда таълим олувчининг билим олиш жараёнини қатъий ўлчаб бўлмайди, дарсда қатнашиш ва уни таҳлил қилиш унинг асосий фаолияти тўғрисида маълумот беради. Кузатиш норасмий, танишув тарзда, режалаштирилмаган, расмий, баённома тўлдириш ва баҳолаш натижалари бўйича хулоса чиқариш асосида бўлиши мумкин. Кузатиш мақсадлари баҳолаш мезонлари ва натижаларини қайд қилиш шакли аниқ бўлса, методнинг самарадорлиги юқори бўлади. Кузатиш усули бир оз чегараланган, у таълим олувчи топшириқни қандай бажараётганини, ўқув материалларини баҳолаётганини, қандай усулдан фойдаланаётганини баҳолаш имконини бермайди.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling