Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Амалий дарсларда таълим олувчилар билимини назорат қилиш


Download 1.43 Mb.
bet111/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Амалий дарсларда таълим олувчилар билимини назорат қилиш.
Оғзаки ва ёзма. Оғзаки сўраш якка ва умумий сўраш, синовдир. Якка сўрашда жавобнинг мустақиллигига, тўғрилигига эътибор берилади.
Мустақил ва назорат ёзма ишларини баҳолашда улар йўл қўйган хато ва камчиликларнинг хусусияти ҳисобга олинади. Ёзма усул назорат реферат шаклларда амалга оширилади. Таълим олувчининг малака ва кўникмаларини тажриба, график масалаларни ечиш, назорат ва лаборатория ишлари ёрдамида текширилади. Қисқа вақтли назорат ишлари ўтказилади. Билим, малака ва кўникмаларни назорат қилишнинг тест сўровларидан фойдаланилади. Масалала ечиш (7-жадвал), лаборатория ишларини бажариш (8-жадвал) ва оғзаки топшириқларни (9-жадвал) белгиланган мезонлар асосида баҳолаш усулларини кўриб чиқамиз.
Масала ечиш: мураккаблиги турлича бўлган бешта масала берилади. Ечиш учун 80 дақиқа вақт ажратилади. Тўғри ечилган масала 86-100 балл билан баҳоланади. Максимал 100 балл.
7 - жадвал


Масала ечишни баҳолаш мезонлари



Баҳолаш мезони

Балл

1

Таълим олувчилар ҳодиса ва қонуниятларнинг маъносини тўла очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, чизмалар тўғри чизилган бўлса, катталиклар ва уларнинг бирликларини тўғри келтириб чиқарган бўлса.

86-100

2

Агар таълим олувчилар ҳодиса ва қонуниятларнинг маъносини тўла очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, катталикларнинг бирликларини тўғри келтириб чиқарган бўлса, чизмани чизишда жузъий камчиликка йўл қўйса.

86-100

3

Таълим олувчилар ҳодиса ва қонуниятларнинг маъносини тўла очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, чизма тўғри чизилган бўлса, катталиклар бирликларини келтириб чиқаришда ва ёзишда хатолик бўлса.

71-85

4

Таълим олувчилар ҳодиса ва қонуниятларнинг маъносини тўла очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, чизмани чизишда ва катталиклар бирликларини келтириб чиқариш ва ёзишда хатоликка йўл қўйса.

71-85

5

Ҳодиса ва қонуниятларнинг маъносини тўла очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, чизмани чизишда, катталикларни ёзишда хатолик бўлса ва катталикларнинг бирлигини келтириб чиқармаса.

71-85

6

Таълим олувчилар ҳодиса ва қонуниятларнинг маъносини тўла очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масала ечишда хатоликка йўл қўйса, чизма нотўғри чизилган, катталикларни белгилашда хатоликларга йўл қўйса, катталикларнинг бирлигини умуман келтириб чиқармаса.

55-70


7

Таълим олувчилар ҳодиса ва қонуниятларнинг маъносини тўла очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масала формуласини келтириб чиқаришда хатолик бўлса, чизмани нотўғри чизиб, катталикларни белгилашда хатоликка йўл қўйса, катталиклар бирлигини умуман келтириб чиқармаса.

55-70


8

Таълим олувчилар ҳодиса ва қонуниятларнинг маъносини тўла очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масала формуласини келтириб чиқаришда ва ҳисоблашда хатоликка йўл қўйса, чизмани умуман чизмаган бўлса, катталикларни белгилашда хатолик бўлиб, катталиклар бирлигини умуман келтириб чиқармаса.

0-55


9

Умуман ҳеч қандай иш бажарилмаса.

0-55




Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling