Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet112/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Лаборатория иши. Таълим олувчининг олган назарий билимларини амалиётда қўллай олишини синашга қаратилган. Бунда таълим олувчиларга катталиклар ва ҳисоблашларни ўз ичига олган битта тажриба берилади. Ҳар бир лаборатория иши учун керак бўлган жиҳозлар олдиндан тайёрланиб қўйилиши зарур. Лаборатория ишини бажаришда таълим олувчиларнинг асбоблардан фойдаланиб ишни бажаришлари назоратчи эътиборида бўлиши керак. Уларга лаборатория ишини бажариш учун 40 дақиқа вақт ажратилади. Эгаллаган билимлари максимал 100 балл билан баҳоланади.
8 - жадвал


Лаборатория ишини баҳолаш мезонлари



Баҳолаш мезони

Балл

1

Тажриба ва ўлчаш ишлари тегишли кетма-кетликда техника хавфсизлигига риоя қилиб бажарилса, жиҳозлардан мустақил фойдалана олса, тажриба натижалари хатоликларини тўғри ҳисоблай олса ва хулосани тўғри чиқарган бўлса, чизма тўғри чизилган бўлса.

86-100


2

Тажриба ва ўлчаш ишлари тегишли кетма-кетликда техника хавфсизлигига риоя қилиб бажарилса, жиҳозлардан мустақил фойдалана олса ва хулосани тўғри чиқарган бўлса, чизма тўғри чизилган бўлса, тажриба натижалари хатоликларини ҳисоблашда камчиликларга йўл қўйилган бўлса.

86-100

3

Тажриба ва ўлчаш ишлари тегишли кетма-кетликда техника хавфсизлигига риоя қилиб бажарилса, жиҳозлардан мустақил фойдалана олса, хулосани тўғри чиқарган бўлса, чизма тўғри чизилган бўлса, тажриба натижалари хатоликларини ҳисоблашда ва жадвални тўлдиришда камчиликларга йўл қўйилган бўлса.

71-85

4

Тажриба ва ўлчаш ишлари тегишли кетма-кетликда техника хавфсизлигига риоя қилиб бажарилса, жиҳозлардан мустақил фойдалана олса, чизма тўғри чизилган бўлса, лаборатория ишининг натижаларини олишда хатоликка йўл қўйса ва хулоса тўғри чиқарилмаган бўлса.

71-85

5

Тажриба ва ўлчаш ишлари тегишли кетма-кетликда техника хавфсизлигига риоя қилиб бажарилса, керакли жиҳозлардан мустақил фойдалана олса, чизма тўғри чизилган бўлса, лаборатория ишининг натижалари ва хулоса тўғри чиқарилмаган бўлса.

71-85

6

Тажриба ва ўлчаш ишлари тегишли кетма-кетликда техника хавфсизлигига риоя қилиб бажарилса, жиҳозлардан мустақил фойдалана олмаса, лаборатория ишининг натижалари нотўғри ва хулоса умуман хато бўлса.

55-70

7

Тажрибани бажарса, лекин умуман техника хавфсизлигига риоя қилинмаса, керакли жиҳозлардан мустақил фойдалана олмаса, лаборатория ишининг натижалари нотўғри ҳисобласа ва хулоса чиқарилмаган бўлса.

55-70

8

Тажрибани бажаришда камчиликларга йўл қўйса, умуман техника хавфсизлигига риоя қилинмаса, керакли жиҳозлардан мустақил фойдалана олмаса, натижалари нотўғри бўлса.

55-70

9

Лаборатория ишини ўтказиш учун керакли жиҳозларни танлаб, тажрибани бажаришда хатоликка йўл қўйса, лекин ҳисоблашларни умуман бажармаган бўлса.

0-55

10

Лаборатория ишини ўтказиш учун керакли жиҳозларни танлаб, тажрибани ўтказа олмаса.

0-55

11

Умуман иш бажара олмаган бўлса.

0-55




Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling