Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Педагог дарсларни педагогик технология бўйича лойиҳалар экан, у қуйидагиларга амал қилиши зарур


Download 1.43 Mb.
bet115/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Педагог дарсларни педагогик технология бўйича лойиҳалар экан, у қуйидагиларга амал қилиши зарур:
- дарснинг ташкилий (бошланғич қисмида) таълим олувчиларда ушбу мавзуни ўрганишга ички эҳтиёж (иштиёқ) уйғотиш;
- ҳар бир дарс мақсадлари (кутилаётган натижалар)ни таълим олувчиларга эълон қилиш ва зарур бўлса, улар иштирокида муҳокама қилиб, ўзгартиришлар киритиш;
- дарсларда маърузаларни ўқув фаолиятини ташкил этиш шакллари билан алмаштириб туриш;
- амалий дарсларда интерфаол усуллардан фойдаланиш;
Шунингдек, педагогик технология бўйича фаолият кўрсатаётган педагог ҳар бир дарс учун технологик харита тузиш зарур. Технологик харита дарс давомида педагог ва таълим олувчиларнинг ҳамкорликдаги кетма-кетлиги ҳамда қўлланиладиган воситаларнинг намойиш қилиш схемаси бўлиб ҳисобланади. Технологик харитага маърузалар матни, маълумотномалар, дидактик ва ахборот узатувчи материаллар илова қилинади. Ҳар бир дарс технологик хаританинг намунавий таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: мавзу ва унга ажратилган соат; педагог мақсадлари ва таълим олувчилар вазифалари (кутилаётган натижалар); таълим олувчиларнинг ҳар бир вазифасига оид тест ёки бошқа шаклдаги назорат топшириқлари; мавзунинг мазмунан (энг муҳим саволлар); таянч тушунчалар; педагогнинг таълим олувчи ўқув фаолиятини бошқаришининг асосий онлари. Бунда бошқаришнинг услуби ва шакли, ўқитишнинг график ва техник воситалари, ташҳислаш усуллари кўрсатилади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ўқитишга технологик ёндашиш педагог учун кутилмаган вазиятлар ва талабларни вужудга келтиради. Гап фақат ўқитишнинг янги техник воситаларини ишлатиш, янги ахборот каналларидан фойдаланиш (катталикларнинг компьютерлашган банки, ахборот тармоқлари, видеотехника) тўғрисида бораётгани йўқ. Унинг моҳияти шундаки, педагог мустақил равишда ўқув мақсадларини тузиши ва уларни мумкин бўлган чегарасигача аниқлаштириши, сўнгра уларни амалга ошириши лозим.
Педагог маҳоратига боғлиқ бўлган омиллардан яна бири - педагогик технологияда у ўз имконияти чегарасида етарли даражада амалий, шу билан бирга ихчам ва вариатив сценарий-режалар яратиш лозимлиги. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, аниқлаштирилган ўқув мақсадларини тузиш, айниқса улар асосида тест топшириқлари фондини яратиш бир педагог уддалайдиган иш эмас. Бу эса ўз навбатида педагоглар ва услубчиларни ҳамкорликда ишлашларини ҳамда уларни ягона педагогик талаб асосида аниқ мақсад йўлида фаолият кўрсатишларини тақозо қилади.
Шунингдек, педагогнинг билимларни баҳолашга ва бу билан боғлиқ ҳолда ўқув жараёнининг ҳар бир қисмига баҳо беришга бўлган муносабатини ҳам ўзгартириши муҳимдир.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling