Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Дарсда педагогнинг касбий маҳорати ва маданияти бўйича


Download 1.43 Mb.
bet117/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Дарсда педагогнинг касбий маҳорати ва маданияти бўйича: таълим олувчилар билан муносабатида эзгулик, ҳурмат кўзга ташланиши; таълим олувчининг психологиясини, хулқини тушуниши, барча ҳаракатлари ҳаққоний ва таълим бериш мақсадига мувофиқлиги; яхши касбий билимларга эгалиги, ўз хулқи билан таълим олувчиларга ўрнак бўла олиши; дарсда педагогнинг кўтаринки руҳи, фантазияси, артистлиги, индивидуал услуби; мавзуни ўрганиш давомида муаммоли вазифаларни қўя олиши; эвристик суҳбат даражасида дарсни олиб бориш қобилиятига эгалиги; таълим олувчиларга нисбатан қониқмаслик, баланд овозда гапириш борлиги, билим бериш этика ва нормаларига амал қилиши; таълим олувчиларнинг ноаниқ жавобларига қараши, уларга бошқа таълим олувчилар диққатини қаратиши, уларнинг саволларига диққати таҳлил қилинади..
Дарсни умумий баҳолаш бўйича: таълим олувчиларни ривожлантириш вазифаларини ечиш учун машғулот яхши тайёрланганлиги (ёки ёмон тайёрланган); таълим олувчиларни йўналтириш ва билимларни ўзлаштириш таъминлангани (таъминланмади); дарс табиий ва маданий мувофиқлик ҳамда таълим олувчиларга индивидуал ёндашув принципларга тўлиқ жавоб бериши (жавоб бермайди); фаоллик, жавобгарлик, ўз хулқи, танлай олиши, диалогда иштироки, ўз позициясида қолиши каби субъект хусусиятларни намоён этишиши, инсонпарварлик педагогик технологиясидан фойдаланиши (фойдаланмади); ҳамкорлик стратегиясини амалга ошириши (амалга оширмади); гуруҳларнинг фронтал ишларини индивидуал ишлари билан биргаликда олиб бориши (олиб бормади); индивидуал ютуқларни рағбатлантириши (рағбатлантирмади); дарснинг мустақил таълимга, ўз фикрини билдиришга, ўз-ўзини намоён қилишига, уларнинг ҳаётий тажрибаларидан фойдаланишга имкон бериши (имкон бермади) таҳлил қилинади.
Дарсни таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича: дарсни ташкил этиш учун умумий кўрсатмалар; дарсни ўз вақтида бошланиши ва якунланиши; таълим олувчилар диққатини сафарбар қилиш, уларни ишга тезда жалб қила олиш; иш муҳитини, ижодий эмоционал кайфиятни яратиш; дарс мавзусига таълим олувчиларда қизиқиш уйғота олиш; таълим олувчилар фаолиятини аниқ ташкил этиш; ўқув вақтидан самарали фойдаланиш; дарсни дидактик жиҳозлаш, санитар-гигиеник режимга амал қилиш; таълим олувчиларни толиқтирмаслик; техника хавфсизлигига риоя қилиш; дарсда муносабат маданияти, гуруҳ билан алоқа, нутқ, педагог сўзи, унинг ташқи кўриниши эстетикаси таҳлил қилинади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling