Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Баҳолаш: Педагогнинг асосий шахсий сифатларини баҳолаш бўйича


Download 1.43 Mb.
bet119/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Баҳолаш:
Педагогнинг асосий шахсий сифатларини баҳолаш бўйича: педагогнинг фанни билиши ва унинг умумий эрудицияси; таълим бериш ва методик маҳорати даражаси; нутқининг сифати, темпи, интенсивлиги, ифодалиги, эмоционаллиги, шунингдек умумий саводхонлиги; таълим олувчиларга муносабати (қизиққанлиги ёки эътиборсизлиги); таълим олувчилар билан мулоқатда унинг демократлик ҳамда тактик даражаси, ташқи кўриниши, мимикаси, маданий хулқ атвори таҳлил қилинади.
Таълим олувчининг хулқи ва асосий хусусиятларини баҳолаш бўйича: дарс давомида таълим олувчиларнинг билиш фаоллиги даражаси, уларнинг мустақиллик ва ижодкорлик даражаси; умумтаълим ҳамда махсус кўникма ва малакалар (дарсда қандай ривожланади ва қандай такомиллаштирилади); жамоада ишлаш кўникмаларининг мавжудлиги (жуфтли, гуруҳли ва бошқалар); таълим олувчиларнинг ташкилотчилик, қизиқувчанлик, эмоционаллик даражаси таҳлил қилинади.
Педагог ва таълим олувчилар фаолияти мазмунини баҳолаш бўйича: асосий ўқитиш принципларини амалга ошириш даражаси самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш; илмийлик, ҳаммабоплик, берилаётган ахборотни ўзлаштиришдаги енгиллик, долзарблик; таълим ва тарбиянинг ҳаёт билан алоқаси; таълим олувчилар учун ўқув материалининг янгилик, муаммолилик ва ўзига жалб этиш даражаси; дарсда ўзлаштириш учун тавсия этиладиган ахборотнинг ҳажми оптималлиги таҳлил қилинади.
Педагог ва таълим олувчилар фаолияти усулларини баҳолаш бўйича: дарс вақтидан самарали фойдаланиш, шунингдек, дарс пайтида педагог ва таълим олувчилар фаолияти асосий турларининг оптимал темпи ва кетма-кетлиги; ўқитишнинг техник воситалари, кўргазмалиликдан мақсадли ва самарали фойдаланишнинг мавжудлиги; ишларнинг шакл ва методларидан самарали фойдаланиш, уларнинг таълим олувчилар ёши ва ривожланишига мослиги; барча таълим олувчилар билан тескари алоқа самарадорлиги, уларга индивидуал, табақалашган ва фронтал ёндашувларнинг мавжудлиги; таълим олувчиларнинг ўрганганлик ҳамда уни текшириш ва баҳолашдаги талаблар даражаси назорати самарадорлиги; дарснинг таълим олувчиларга эстетик таъсири даражаси; дарс пайтида педагог ва таълим олувчиларнинг техника хавфсизлиги ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига амал қилиш даражаси таҳлил қилинади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling