Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet121/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Ўзини ўзи баҳолаш - шахснинг ўз-ўзини таҳлил қилиши орқали ўзига баҳо беришидир. Моҳиятига кўра ўзини ўзи баҳолаш субъект учун шахсий имкониятларини ҳисоб-китоб қилиш, ўзига объектив баҳо бериш, ўзидан қониқишни таъминлайди. Қолаверса, ўз-ўзини баҳолаш шахснинг қобилиятини ўз кучи билан юзага чиқишига ёрдамлашиши зарур. Ўз-ўзини баҳолаш қийин, лекин шахсни бунга бевосита тайёрлаш мумкин. Ҳар қандай мутахассисда бўлгани каби педагогнинг ҳам ўзини ўзи самарали баҳолай олишига бир қатор омиллар таъсир кўрсатади.
Ўз-ўзини баҳолаш даражаси шахснинг ўз-ўзидан қониқиши ёки қониқмаслигини белгилаб беради. Бунда ўз-ўзини баҳолаш кўрсаткичлари шахс имкониятларига мос келиши лозим. Ўзини ўзи ошириб ёки пасайтириб кўрсатиш ўз-ўзини баҳолаш кўрсаткичларининг нотўғри бўлишига олиб келади.
Борди-ю, эришилган ютуқлар сони ўз-ўзини ривожлантириш вазифаларига нисбатан кўп бўлса, у ҳолда педагог юқори даражада касбий компетентликни намоён этади. Борди-ю, ютуқлар ва белгиланган ўзини ўзи ривожлантириш вазифалари ўзаро тенг бўлса, у ҳолда у ўзида ўрта даражадаги касбий компетенликни ифодалайди. Агарда, ютуқлар сони белгиланган ривожлантириш вазифаларидан кам бўлса, у ҳолда педагогнинг касбий компетентлик даражаси паст ҳисобланади ва бу ҳолат педагогдан ўз касбий компетентлигини ривожлантиришга жиддий эътибор беришини талаб қилади.
Ўз-ўзини ривожлантириш: шахснинг ўзида касбий тажриба, малака ва маҳоратни такомиллаштириш йўлида аниқ мақсад ва пухта ўйланган вазифалар асосида мустақил равишда амалий ҳаракатларни ташкил этишдир. Педагог­нинг ўз-ўзини ривожлантири-шида “Индивидуал ривожланиш дастури” қўл келиши мумкин. Индивидуал ривожланиш дастури - ҳар бир шахс ёки мутахассиснинг ўзида маълум сифат, БКМ, касбий компетентликни шакллантириш ва ривожлантириш эҳтиёжлари асосида ишлаб чиқилган шахсий-амалий характердаги дастурдир. Педагог томонидан ишлаб чиқиладиган “Индивидуал ривожла­ниш дастури” қуйидаги таркибий элементлардан таркиб топади:
- педагогик билимлар;
- психологик билимлар;
- мутахассислик билимлари;
- дидактик малакалар;
- тарбиявий ишларни ташкил этиш малакалари;
- руҳиятнинг касбий аҳамиятга эга хусусиятлари ва шахсий сифатлар;
- ўз-ўзини ривожлантириш мақсадлари;
- ўз-ўзини ривожлантириш учун топшириқлар.
Демак, педагог ўз устида ишлаш доирасида инновацион таълим технологияларининг моҳияти, муҳим асослари билан танишади, касбий фаолиятда педагогик технологияларни самарали, мақсадли қўллаш малакаларига эга бўлади, таълим жараёнини оқилона лойиҳалаштиришга доир тажрибаларини янада бойитади. Шунингдек, педагогик инновацияларни асослаш, яратиш ва амалиётга самарали татбиқ этиш йўлларидан хабардор бўлади, инновацион характерга эга муаллифлик дастурларини ишлаб чиқиш малакаларини муваффақиятли ўзлаштиради. Бу эса ўз навбатида ўқитиш жараёнида талабаларнинг фаолликларини таъминлаш, таълим сифатини яхшилаш, самарадорликни оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Хулоса қилиб айтганда, педагогик технология ютуқларидан фойдаланувчи педагог, ўзи кўникиб кетган анчагина одатдаги иш усулларидан воз кечиши, шу билан бирга, педагогик технология имкониятларини чуқур ўзлаштириб, ундан дарс жараёнида самарали фойдаланиш йўлларини топиш бўйича ижодий изланиб бориши зарур.


Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling