Педагог фаолияти таҳлили:
Дарсга тайёргарлик кўришда: педагогнинг машғулотга ўрин ажратиши; машғулот вазифалари; мавзуси; фаннинг таълим соҳасидаги вазифалар билан алоқаси; таълим олувчининг ўрганганлиги ташҳиси ўтказилиши; дарс вазифаларини қўйишда ҳамда унинг мазмунини аниқлашда унинг натижаларидан фойдаланиши; дарсда педагог томонидан индивидуал ишларнинг лойиҳаланиши; таълим олувчиларнинг иш натижаларини баҳолаши таҳлил қилинади.
Дарсни ташкил этишда: таълим олувчиларга вазифаларни қўйиши; вазифаларни амалга оширишга уларни жалб эта олиши; уларнинг вазифаларни тушуниши; таълим олувчилар фаолиятига қизиқиш уйғотиши; уларда янги билимларни эгаллашга ҳохиш уйғотиши; дарсни ташкил этишда таълим олувчиларнинг иштироки; жамоавий ёки ўзаро назорат ва баҳолаш ўрин олиши; ўзига жавобгарлик, интизомни олиш; дарснинг ташкилий структураси; таълим олувчиларнинг мақсадга эришиш йўлида дарс босқичларини ажратиб кўрсатиши; ҳар бир босқичда уларнинг фаолияти ўзгариши, вазифаларни ечиши таҳлил қилинади.
Мазмун бўйича: ўқитиш мазмуни муҳимлиги; улар таълим олувчилар билан муҳокама қилиш предмети бўла олиши; дарс мазмунига долзарб бўлган муаммолар киритилиши; дарснинг назарий билимлар мазмуни; илмий назария доирасида баён этилиши; ҳодиса ва жараёнларни тушунтиришга турли ёндашувларни таққослаш ва баҳолашга таълим олувчиларнинг имкониятлари, уларнинг англаш ва амалий фаолияти мазмуни, фаолият турларини эгаллаши; ижодий изланишда иштирок этиши; ижодий фаолият натижалари; ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам кўникмалари ҳамда ўз-ўзини назорат, ўз-ўзини намоён этиш; дарсда ўқитиш мазмунинг ривожланитрувчи хусусияти; мазмунни табақалаштириш ва интеграциялаш ўз ўрнини топиши таҳлил қилинади..
Ўқитиш технологияси бўйича: таълим олувчиларнинг мустақил, ижодий ишлари ташкил этилиши; таълим олувчиларни методлар билан фаолликка чорлаши; ўқитишнинг диалогик хусусиятга эга бўлиши; таълим олувчиларда педагогга, бир-бирларига, дарсликка саволлар туғилиши; дарсда таълим олувчиларни воситалар ва усуллар билан қўллаб-қувватлашни амалга ошириши; индивидуал қўллаб-қувватлаши; таълим олувчиларнинг инсонпарварлик фикрлашини ривожлантириш амалга оширилиши; тескари алоқа ўрнатилганлиги, уларнинг қийинчиликлари инобатга олингани; педагогнинг замонавий технологиялардан ўқитишда фойдаланиши, у томонидан фойдаланилган технологияларнинг самара бериши таҳлил қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |