Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Таълим олувчининг касбий малакаларини шакллантириш самарадорлигини баҳолашга бўлган мазкур ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet114/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Таълим олувчининг касбий малакаларини шакллантириш самарадорлигини баҳолашга бўлган мазкур ёндашув: самарадорлик кўрсаткичлари ва мезонларини аниқлаш; баҳолаш воситалари ва методларини белгилаш; баҳолаш жараёни; натижаларни умумлаштириш ва изоҳлашни назарда тутади. Умуман, белгиланган мақсадларга эришиш йўналишида, уларни билим, касбий маҳоратларини шакллантириш самарадорлигини баҳолаш ўзини-ўзи баҳолашни ифодалайди.
Ўзини-ўзи баҳолаш шакллари. Долзарб. Маълум бир вақтда ўзини-ўзи қандай тасаввур қилса, шундай баҳолайди. Ретроспектив. Ўзининг бошланғич фаолияти натижаларига асосан ўзини-ўзи баҳолайди ва тасаввур қилади. Идеал. Ўзини қандай тасаввур қилишни хоҳлаган бўлса, шундай баҳолайди. Рефлексив. Ўз нуқтаи назарига кўра атрофдаги ҳамкасблари қандай баҳолашса, у ўзини шундай баҳолайди.
Ўзини-ўзи баҳолаш таълим олувчига олган билимларини таҳлил қилиш учун имконият яратади. Ўзини-ўзи баҳолаш мақсад сари интилиш, касбий қобилиятларни ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Баҳолашда таълим олувчининг касбий аҳамиятга эга қуйидаги сифатлари кўрсаткичларини ажратиб кўрсатиш лозим: ижодкорлиги, фикрлаши, тадқиқотчилик ишларига қизиқиши, янгиликларга мойиллиги, илғор тажрибаларни ўрганиши, педагогик маҳоратини оширишга нисбатан эҳтиёжларини шаклланганлиги. Таълим олувчиларнинг фаолият кўрсаткичларини аниқлаган ҳолда уларни баҳолаш мезонлари (10-жадвал) ҳисобланадиган ҳамда эгаллаши зарур бўлган билим ва кўникмаларини белгилаш мумкин.
10 - жадвал
Таълим олувчилар фаолиятини баҳолаш мезонлари



Таълим олувчи компе-нентлари

Билим

Кўникма

Таълим олувчини тайёрлаш-да компе-тентлилик.



Таълим олувчини тайёрлашга инновацион ёндашув.

Таълим олувчининг ривожланиб бориши учун шарт-шароитларни яратишда уларни тайёрлашга инновацион ёндашув сифатида кўриб чиқиш, воситалари мазмун ва моҳиятини аниқлаш.

Таълим олувчини тайёрлаш инно-вацион воситалари, метод-лари ва уларни амалга ошириш.

Замонавий методлар ва воситаларни қўллаш орқали таълим олувчини тайёрлашни амалга ошириш.

Таълим олувчини тайёрлаш услуб-лари.

Таълим олувчининг индивидуал психологик хусу-сиятларини инобатга олган ҳолда тайёрлаш услубларини танлаш ва улардан оқилона фой-даланиш.

Педагог ва таълим олувчи ўртаси-даги ўзаро муносабатлар-нинг асослари.

Ихтиёрий вазиятларда ўзаро муносабатларни қўллаб-қувватлаш, мазкур йўналишда барқа-рорликка эришиш.




Меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш.

Меъёрий ҳужжатларни таҳлил қилиш, таълим олувчини фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш.




Ахборот технологиялари ва коммуникацион воси-талар.

Таълим олувчини тайёрлаш жараёнига ахборот техно-логияларини жорий этиш, дарсларни электрон вариантларидан фойдаланишни ташкил этиш, дастурлар билан ишлаш, коммуникацион воситалардан кенг фойдаланиш.




Таълим олувчини тайёрлаш жара-ёнини ташкил этиш маса-лалари.



Таълим олувчини тайёрлаш жараёнини педагогик ва ахборот технологиялари, илғор тажрибаларни татбиқ этиш асосида ташкил этиш, амалга оширишни назорат қилиш.




Давлат таълим стандарт-лари ва уларни амалиётга татбиқ этиш.



Таълим олувчини тайёрлаш сифатини назорат қилиш, ДТС талаблари асосида билим бериш, ўзлаш-тириш кўрсаткичлари мониторингини олиб бориш.

Таълим олувчини тайёрлаш фао-лияти мониторинги.

Таълим олувчини тайёрлаш фаолияти натижаларини мунтазам назоратга олиш ва таҳлил қилиб бориш.




Ахборотлар тўплаш метод-лари.

Таълим олувчини тайёрлашни келгусидаги фаолиятини ва ривожланишини олдиндан аниқлаш, режа-лаштириш ахборотлар тўплаш методларидан фойдаланиш.

Таълим олувчини танлаш.

Таълим олувчини танлаш, улардан фойдаланиш ва баҳо бериш.

Инноваци-он фао-лият

Таълим олувчини тайёрлаш жараё-нини ривожлантиришда инновацион жараёнлар-нинг аҳамияти.

Таълим олувчини тайёрлашга инновацион ёндашув-ларни жорий этиш, таълим мазмунини янгилаш, педагогик технологияларни татбиқ этиш, илмий асосда ташкил этиш.




Таълим олувчини тайёрлашда тадқиқот ишлари.

Таълим олувчини илмий тадқиқот ишларига жалб этиш, ижодий гуруҳ тузиш, тажриба ишларини ташкил этиш учун дастур ва қўлланмалар тайёрлаш, фаолият натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш.




Таълим олувчини тайёрлаш фао-лиятини таҳлил қилиш.

Таълим олувчини тайёрлашда вужудга келаётган вазиятларни таҳлил қилиш, муаммоларнинг вужудга келиш сабабларини ўрганиш, бартараф этиш.


Таълим олувчи психологияси

Таълим олувчининг индивидуал психологик хусу-сиятларини инобатга олган ҳолда ўз имко-ниятидан тўғри фойдаланиш.

Таълим олувчининг касбий сифатлари

Таълим олувчини тайёрлаш фао-лиятини мувофиқлашти-риш ва ривожлантириш.

Таълим олувчини тайёрлашда юқори самарадорликка эришиш, инновацион фаолиятини мотивлаш-тириш.




Таълим олувчи билан мулоқотда индивидуал ёндашув.

Мулоқотда инсоний омилларга асосланиш, таълимни ривожлантириш мақсадини таълим олувчига тушунтириш, белгиланган вазифаларни бажа-ришга мотивлаштириш.




Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling