Дарс жараёнини назорат қилиш шартлари:
- назоратини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, хусусан, таълим олувчилар рейтинг даражаларининг қатъий, даҳлсиз бўлишини таъминловчи ягона бошқарув тизимини шакллантириш, таълим олувчиларнинг рейтинг кўрсаткичлари банкини яратиш, қўйилган балларнинг ягона марказда тўплаш ва кодлаштиришга эришиш;
- таълим олувчилар фаолиятини узлуксиз равишда, холис назорат қилиб бориш;
- кўп балли кўрсаткичларнинг максимал миқдорини белгилаш асосида таълим олувчиларнинг рейтинг кўрсаткичларини гуруҳлаш (қуйи, ўрта ва юқори балл даражалари бўйича);
- таълим олувчилар томонидан ўзлаштирилувчи назарий билим ва амалий кўникмаларни аниқлашнинг оддий бўлмаган талабларини ўзида ифода этувчи мезонларни ишлаб чиқиш;
- хусусий фанлар бўйича қўлга киритилган натижаларни умумлаштириш асосида таълим олувчиларнинг умумий билим ва фаолият кўрсаткичларини белгилаш, уларни эришилган муваффақиятлари учун рағбатлантириб бориш;
- таълим олувчиларнинг рейтинг натижаларини оддий ҳисоблаш асосида умумлаштириш, мазкур жараённинг ота-оналар ҳамда таълим олувчилар учун ҳам тушунарли бўлишига эришиш муваффақиятлари учун рағбатлантириб бориш;
- таълим олувчиларнинг рейтинг натижаларини махсус дастур ёрдамида компьютер хизмати орқали умумлаштириш;
- рейтинг назоратини расмийлаштирилиб юборилишига йўл қўймаслик.
Назоратни дарс жараёнига жорий этишнинг афзалликлари:
- таълим олувчи имкониятининг тўлақонли намоён бўлишини таъминлайди;
- таълим олувчини бир маромда, узлуксиз ишлашга йўллаб туради;
- таълим олувчида билим, кўникма ва малакаларни шакллантиради;
- таълим олувчида мустақил, эркин фикрлаш, тафаккур юритиш қобилиятини тарбиялайди;
- таълим олувчини мавжуд шарт-шароит, омилларни аввалдан ҳисобга олиш, улардан унумли фойдаланиб иш юритишга ўргатади;
- таълим олувчини вақтни тўғри тақсимлаш ҳамда ҳар бир вақт оралиғида самарали, унумли, сифатли фаолият юритишга ўргатади;
- таълим олувчи фаолиятини нохолис баҳолашнинг олдини олади;
- таълим олувчига ўз-ўзини англаш ва баҳолаш, келгуси касбий фаолияти йўналишини белгилаш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |