Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
- Bu sahifa navigatsiya:
- Доиравий ёки 360 даражали баҳолаш.
- Ўзини-ўзи баҳолаш.
- Таълим олувчи портфели.
Дарсни кузатишда: дастур талабларига ва таълим олувчи имкониятларига, дарснинг ўқув вазифасини ҳал қилишга ажратилган вақтга мослигига; дарснинг тузилиши, ўқув фаолияти босқичлари, вазифалари билан дарснинг ўқув вазифаси ўртасидаги боғлиқликка; дарс масаласини ҳал этиш учун дарснинг тўлиқ бўлишига; дарс босқичларининг вақт бўйича оқилона тақсимланишига; дарснинг мазмуни, шакллари ва методларига, таълим олувчилар ишининг танланган шакл ва усулларининг қўйилган вазифани бажаришдаги мақсадга мувофиқлигига; дарс натижаларига, ўқув вазифасини ҳал этишнинг режалаштирилганига нисбатан тўлиқлигига амал қилиш лозим.
Доиравий ёки 360 даражали баҳолаш. Таълим олувчиларнинг педагог, кафедра мудири томонидан баҳоланишига қаратилган. Бунда қўлланиладиган баҳолаш модикаси ҳар хил бўлиши мумкин (ҳамма баҳоловчилар бир хил баҳолаш варақасини тўлдирадилар, ҳар бир тоифа учун алоҳида шакл ишлаб чиқилади). Ўзини-ўзи баҳолаш. Таълим олувчига билими ҳақида тажриба тўплашга, мунтазам такомиллашишга психологик ёрдам беради. Ўзини-ўзи баҳолашни бошқа баҳолаш усуллари билан қўшиб олиб бориш ишончни мустаҳкамлайди. Масалан, якуний натижа учун ўзини-ўзи баҳолаш, одатда, якуний баҳолашдан бир-икки ҳафта олдин ўтказилади. Бу таълим олувчи фаолиятининг энг муҳим жиҳатларига эътибор қаратишгина эмас, балки танқидий ва ҳаққоний назар солиш имконини ҳам беради. Таълим олувчи портфели. Баҳолашнинг баъзи тизимларида дарс ва бошқа дарсларни кузатиш жараёнида олиш имкони бўлмаган, аммо фаолиятини йиғма баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни тўплаш учун ишлатилади. Бунда таълим олувчи мустақил бажарган иши, тест синови ва топшириқларни тўплаб бориши ҳамда экспертларга жорий ва якуний баҳолаш доирасида тақдим қилиши мумкин. Аниқ келишилган ва ҳамма томонидан қабул қилинадиган баҳолашнинг қуйидаги мезонларини қўллаш баҳолашдаги хатолар эҳтимолини камайтиришнинг универсал воситасидир: шкаладаги баҳолаш даражаларининг кўрсаткичи нимани ўз ичига олишининг аниқ таърифини шакллантириш ва ҳаммага етказиш; мезонларни ишлаб чиқишда баҳоланувчиларнинг иштирокини таъминлаш; баҳолашда бир неча экспертнинг қатнашиши ва баҳоларини қиёслаш. Бу: баҳонинг асосланганлиги ва ҳаққонийлигини оширади; якуний баҳолашдан олдин ўша мезонлар бўйича ўзини-ўзи баҳолайди; бу таълим олувчиларда ишончни орттиради; баҳо ва такомиллашув юзасидан берилган тавсияларнинг ижобий қабул қилинишига олиб келади; якуний баҳолашлар орасида ўтказилган барча хусусий баҳолашлар ҳужжатлаштирилади. Таълим олувчининг билимини баҳолашни самарали ташкил этишнинг асосий тамойиллари қуйидагилар: ривожлантириш (баҳолаш жараёни ва натижасида билими қониқарлими, яхшими ёки аъломи, бундан қатъий назар, уларни яхши тайёрлаш); ҳурмат билан муносабатда бўлиш; демократиклик (баҳолаш мезонлари ва мазмунини ишлаб чиқиш, муддатларни келишиб олиш ва натижаларини биргаликда муҳокама қилиш). Таълим олувчининг малака ва кўникмаларини ҳисобга олиш билимини назорат қилиш ва баҳолашда катта аҳамиятга эга. Дастлаб педагог таълим олувчилар қандай билим ва кўникмаларни эгаллаш кераклигини аниқлаб олиш керак. Таълим олувчиларнинг нафақат билим ва малакаларини, балки умумий ривожланиши баҳоланиши ҳам ҳисобга олиниши лозим. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling