Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet95/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Модулли ўқитиш. У модуллар бўйича тузилган ўқув программалари асосида ўқитишни ташкил этишдир. Модул дарс мазмунини уч сатҳда қамраб олади: тўла, қисқартирилган ва чуқурлаштирилган. Программа материаллари бир вақтнинг ўзида барча эҳтимол кўрилган кодларда: расм, тест, рамзлар ва сўз билан берилиши мумкин. Модулларга ажратиб ўқитишга ўтишда ўқитишнинг узлуксизлигини таъминлаш, ўқитишни индивидуаллаштириш, ўқув материалини мустақил ўзлаштириш учун етарли шарт-шароит яратиш, фанни ўзлаштиришга эришиш мақсадлари кўзланади.
Таълим олувчиларнинг қобилиятига кўра билим олишлари учун шарт-шароитлар яратилади. Ишчи ўқув режасини таҳлили асосида фанлар гуруҳи аниқланади, яъни бутун ўқув режаси, алоҳида макромодуллар тўплами сифатида қаралади.
Биринчи боскичда ўқув режасидаги фанлар макромодулларга ажратилади. Иккинчи боскичда ўқув муддати қискартирилади. Учинчи босқичда макромодулга кирувчи фанларнинг ўқув дастурлари орасидаги боғлиқлик таъминланади. Тўртинчи босқичда фаннинг модули тузилади. Бешинчи босқичда модулнинг ўқув-кўргазма қуроллари материаллари ишлаб чиқилади. Олтинчи босқичда модулли ўқитиш томойиллари асосида ўқитиш технологияси лойиҳаланади. Еттинчи босқичда ўрганиладиган фанларнинг сони ҳисобга олиниб дарслар жадвали тузилади.
Модул ўз ичига 2-3 маъруза, амалий дарслар ва лаборатория ишларини қамраб олиши мумкин. Ҳар қайси модул бўйича таълим олувчиларнинг билимини назорат қилиш учун тестлар, индивидуал ва мустақил ишлар учун топшириқлар, тарқатма материаллар, адабиётлар рўйхати, ишчи ўқув дастури тайёрланади. Ҳар бир модул тест-синовлари билан тугалланади. Жорий модулда ўтилган мавзу бўйича назорат ўтказилса, кейинги модул учун кириш назорати ўтказилади. Таълим олувчилар ўқув материалларни ўзлаштириб бир модулдан иккинчи модулга ўтади. Модулнинг амалий ва лаборатория дарслари маърузалар билан бирга тузилади.
Лойиҳани тузиш босқичлари ва бажариладиган амаллар. Дарс мазмун ва ҳажми жиҳатидан катта ва ўрта модулларга ажратиш ҳамда катта модуллар мақсадларини белгилаш.

  1. Катта модул таркибидаги ўрта модулларнинг мавзулари ва мақсадларини белгилаш.

  2. Мақсадларга эришиш якунида шаклланадиган кўникмаларнинг феъллар шаклидаги мажмуасини тузиб чиқиш.

  3. Ўрта модул таркибидаги кичик модулларнинг мақсадларини аниқлаш ва вақтни белгилаш.

  4. Модуллардаги таянч тушунчалар ва назорат саволларини аниқлаш.

  5. Баҳолаш мезонларини белгилаш.

  6. Ўрта модулда қўлланиладиган дарс тури, типи, қўлланиладиган педагогик усул ва услубларни аниқлаш.

  7. Дарсда фойдаланиладиган ахборот технологиялари, кўргазмали қуроллар, дидактик материаллар ичидан модулда фойдаланиладиганларини топиб, қўлланиш жойларини аниқлаш.

  8. Ўрта модул мазмуни ва дарснинг боришини ифода этувчи модул матнини ёзиш.


Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling