Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи тури.
- Учинчи тури.
- Табақалаштирилган дарсларнинг ўзига хос жиҳатлари.
Табақалаштириш турлари.
Биринчи тури. Таълим олувчилар икки гуруҳга бўлинадилар. 1.Бўш ўзлаштирувчилардан ташкил этилган гуруҳ. 2.Ўртача ва яхши ўзлаштирувчилардан ташкил топган гуруҳ. Иккинчи тури. Таълим олувчилар икки гуруҳга бўлинадилар. 1 Гуруҳдаги қобилиятлилардан ташкил топган гуруҳ. 2. Ўртача ва бўш ўзлаштирувчи таълим олувчилардан ташкил топган гуруҳ. Учинчи тури. Таълим олувчилардан ташкил этиладиган гуруҳлар сони уларнинг ташҳис асосида аниқланган қобилиятларига қараб уч, тўрт, бешта бўлиши ҳам мумкин. Тўртинчи тури. Таълим олувчилар билан индивидуал ишлашга қаратилган бўлиб, бунда педагог алоҳида-алоҳида режалар асосида ҳар бири билан дарслар олиб боради. Педагогик назария ва амалиётда кўпчилик мутахассислар табақалаштириб ўқитишда таълим олувчиларни уч гуруҳга ажратишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар, у бўш, ўртача ва яхши ўзлаштирувчилар гуруҳлардан ташкил топади. Табақалаштиришнинг бу турида таълим олувчилар энг юқори, яхши, ўрта, ёмон ва жуда ёмон ўзлаштирувчилардан ташкил топиши ҳам мумкин. Табақалаштирилган дарсларнинг ўзига хос жиҳатлари. Табақалаштирилган дарс ўқув дастури ва унинг талабларига мувофиқ олиб борилади. Фан асосларининг чуқур ўзлаштирилишига асосий эътибор қаратилади. Табақалаштирилган дарс хусусиятидан келиб чиқиб, ўқув муассаси ёки маълум гуруҳ хонаси жиҳозланади, ўқув қуроллари билан таъминланади, ўқув-методик мажмуалар дарслик, қўлланма ёки ишланмаларнинг етарли бўлишига аҳамият берилади. Дарс дастурига мувофиқ фаолият олиб бораётган таълим муассасаси талаблар асосида танлаб олинган таълим олувчилар билан тўлдирилади. Дарс асосида фаолият юритувчи таълим муассасаси махсус ишлаб чиқилган мезонларга асосан педагогик маҳорат, мутахассислик ва психологик билимларни чуқур ўзлаштирган, тажрибага эга бўлган мутахассислар жалб этилади. Дарсни ташкил этиш учун ажратилган вақт ҳажми ихтисослик асосларини чуқур ўзлаштириш учун ажратилади. Дарснинг ноанъанавий шаклларда ташкил этилиши мақсадга мувофиқ саналади. Дарсда паст ўзлаштирувчи таълим олувчилар билан ишлашга эътибор берилади. Уларнинг ўзлаштира олмаётганига билими ва кўникмаларидаги камчиликлар сабаб бўлиши мумкин. Аввало ушбу сабабни аниқлаш керак, кўпинча бундай сабаблар: таълим олувчининг материал устида мустақил ишлашни билмаслиги, ўз кучига ишонмаслиги туфайли ўқишга бўлган қизиқишининг сўниши, бошқа фаолият турига ҳаддан ташқари берилиши, касаллиги, дангасалиги кабилар бўлиши мумкин. Шундан кейин таълим олувчиларга бу сабабларни йўқотишга ёрдам берадиган чоралари кўрилади. Паст ўзлаштирувчи таълим олувчилар билан ишлашда топшириқлардан, уларга дарсдан ташқари вақтларда консультациялар, гуруҳ ва қўшимча дарс тарзида ёрдам кўрсатишдан фойдаланилади. Бунда ўқув мақсадларига эриша олмаган таълим олувчиларни алоҳида гуруҳларга ажратиб, айнан шу тўла ўзлаштирмаган ўқув мақсадларини ўзлаштириш бўйича қўшимча дарс ва мустақил таълим ташкил қилинади. Ўқув мақсади қўйилгандан кейин шу мақсадни амалга ошириш учун фаннинг мазмуни қандай бўлиши керак, яъни назарий ва амалий дарслар мазмуни қисқача баён этилади. Намунавий мавзулар режаси қисмида мавзулар номи, ажратилган соатлар, дарстурлари (назарий ва амалий) жадвал тарзида келтирилади. Таълим муассасалари битирувчилари қандай билимга эга бўлиши зарурлигини аниқлаш энг асосий муаммолардан биридир. Чунки, таълим стандартларида узлуксиз таълимнинг ҳар бир бўғини битирувчиларига аниқ талаблар қўйилган. Бу муаммонинг мураккаблиги шундаки, у ўқув режасига қанча ва қайси фанлар киритилиши, бу фанларни таълим олувчиларга ўқитилиши билан боғлиқ эмас. Маълумки, ўқув материалини таълим олувчилар турлича даражада ўзлаштирадилар. Тўла ўзлаштириш услуби ўтган асрнинг 60-йилларда Америка психологлари Ж. Кэрролл ва Б. Блумлар таклиф этган ғояга асосланган. Улар қуйидаги фикрлардан келиб чиқдилар: ўзлаштириш ёйилмаси пайдо бўлишининг асосий сабаби - таълим олувчилар ўқиш қобилиятининг турлича эканлигидир. Шу билан бирга Кэрролл мавжуд ўқиш жараёни шартлари (ўқиш вақтининг бир хиллиги, ахборотни узатиш усуллари ва фанларнинг бир хиллиги кабилар) тўла аниқланганлиги ва фақат ўқитиш натижасигина аниқ белгиланмаганлигига эътибор берди. Кэрролл ўқитиш натижаларини аниқ ва ўзгармас бўлишини таклиф этди. Унинг фикрича, ўқув жараёни шартларини олдиндан белгиланган натижага мувофиқ ҳолда ўзгартириш мумкин бўлади. Бундай ёндашиш Блум томонидан ҳам маъқулланди. У таълим олувчилар қобилиятини турли фанларни ўқитилишида, материални ўрганиш учун чекланмаган вақтдан фойдаланишни таклиф этади ҳамда таълим олувчиларни қуйидаги тоифаларга ажратди: - кам қобилиятлилар (5 фоиз атрофида) кўп вақт сарфланганда ҳам белгиланган билим ва кўникмалар даражасини эгаллай олмайдилар; - иқтидорли болалар (5 фоиз атрофида), улар бошқаларни кучи етмаган топшириқларни уддалайдилар ва юқори суръатда ўзлаштирадилар; - оддий қобилиятли таълим олувчилар, улар кўпчиликни ташкил этадилар (90 фоиз атрофида) ва ўзлаштириш қобилиятлари ажратилган вақтга боғлиқ бўлади. Бу маълумотлар асосида, ўқув жараёни тўғри ташкил этилса ва унга ажратилган вақт қатъий чекланмаса, 95 фоиз таълим олувчилар материални тўла ўзлаштиришга эришишлари мумкин, қолганлари эса тўла ўзлаштира олмайдилар деган фикрга келинди. Агар ўқиш шартлари (услублар, усуллар, ўқув материали, ажратилган вақт) бир хил бўлса, таълим олувчиларнинг кўпчилиги билим ва кўникмаларни эгаллашда «ўртача» натижага эришади. Таълим олувчиларнинг қобилияти бўйича тақсимланиши ва улар эришган ўқув натижалари ёйилмаси орасидаги бундай боғлиқлик Блум тажрибасида ҳам тасдиқланди. У таълим олувчилар қобилиятини ўқитишдан олдин аниқлади ва ўқув натижаларига кўра юқори қобилиятли таълим олувчилар юқори кўрсаткичга, ўртача қобилиятлар эса ўртача ва паст қобилиятлилар паст кўрсаткичларга эришганликларини қайд килди. Лекин, одатдаги ўқитишдан фарқли ҳолда, ўқув жараёнини мақбул ҳолда ташкил этилса, ўқув материалини барча таълим олувчилар томонидан ўзлаштиришга эришилган. Бу ҳолда таълим олувчилар қобилияти ва ўзлаштириш натижалари ўртасидаги боғлиқлик сезиларли даражада пасаяди, яъни фақат юқори қобилиятли таълим олувчиларгина эмас, балки ўртача ва паст қобилиятлилари ҳам юқори даражаларга эришишлари мумкин. Шундай қилиб, тўла ўзлаштириш моделига асосланган ўқитишнинг асосий белгиларидан бири, барча таълим олувчилар эриша оладиган юқори даражадаги ўқув натижаларининг белгиланишидир. Кэрролл ва Блумларнинг бу назарий ёндашишларини амалга ошира бориб, Ж. Блок ва Л. Андерсенлар тўла ўзлаштириш асосида ўқитиш услубини ишлаб чиқдилар. Фан бўйича ўқув материалини тўла ўзлаштириш эталонини аниқ ифодалаш, бу тизимда ишлашнинг муҳим жиҳатларидан биридир. Ўқув мақсадларини аниқлаштириш бўйича ҳаракат тартиби ва ўқув мақсадлари таксономиясидан фойдаланган ҳолда, педагог ўз фани бўйича ўқув мақсадларини мумкин бўлган даражагача майда бўлакларгача аниқлаштиради. Эришиш лозим бўлган аниқ якуний натижалар рўйхати тузилади. Булар асосида белгиланган мақсадларга эришилганликни аниқлаш учун тест топшириқлари тузилади. Якуний тест топшириқлари сони қўйилган ўқув мақсадлари сонига тенг бўлиши зарур. Сўнгра педагог ўқув материалини таҳлил қилиб, уни алоҳида қисмлар (ўқув бирликлари) га ажратади. Ҳар бир ўқув бирлиги мантиқан якунланган яҳлит қисм бўлиб, уларни аниқлашда ўқув соатларининг ҳафталик тақсимоти ҳам эътиборга олиниши лозим. Ўқув бирликлари аниқлангандан сўнг, уларнинг ҳар бири бўйича ўқитиш натижалари аниқланади ва улар асосида жорий баҳолаш тест топшириқлари тузилади. Бу топшириқлар ҳар бир ўқув бирлигини ўзлаштирилганлан сўнг, таълим олувчи эришиши зарур бўлган натижаларга мос ва уларни аниқ ифодалаши зарур. Жорий баҳолаш тест топшириқлари ташҳис характерига эга бўлиб, улар ўз вақтида тегишли ўқув жараёнига тузатишлар, қўшимча ўқув ҳаракатлар тартиби киритилишини аниқлашга ёрдам беради. Навбатдаги босқич - ҳар бир тест саволлари бўйича, унга тенг кучли қўшимча ўқув материалини тайёрлашдир. Булар, айрим таълим олувчилар ўзлаштира олмаган материалларни қўшимча ўрганишларига мўлжалланган ва дастлабки ўқув материалидан фарқли бўлиб, ўзлаштириш усулларини танлашда таълим олувчиларга ёрдам беради. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling