Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet96/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Модул тизими афзалликлари: фанлар, фанлар ичидаги модуллар орасидаги ўқитиш узлуксизлиги таъминланиши; ҳар бир модул ичида ва улар орасида дарс турларининг методик жиҳатдан асосланган мувофиқлиги ўрнатилиши; фаннинг модулли тузилиш таркибининг мосланувчанлиги; таълим олувчи билимини ўзлаштириши мунтазам ва самарали назорат қилиниши; информацияни сиқиб бериш натижасида, ўқишни жадаллаштириши; аудитория соатларидан самарали фойдаланиш; ўқув вақти структурасини, маърузавий, амалий дарслар, индивидуал ва мустақил ишлар учун ажратилган соатларни оптималлаштириши.
Модулли тизим мазмунини танлаш мезонлари: топшириқларнинг асосий таркибий қисмлари яхлит ифодаланиши; таълимда кўпроқ зарур бўлган истиқболли белгиларни танлаш; таълим олувчиларнинг ёшига, қизиқишига боғлик бўлган имкониятларига мос келишини таъминлаш; ўқув режасида берилган ўрганишга ажратилган вақтга мувофиқ бўлиши; мазмунни шакллантиришда хориж ва республика миқёсидаги тажрибаларни қайд қилиниши; таълим муассасаларининг моддий-техник ҳамда услубий таъминотига эга бўлган мазмунга мувофиқлигини таъминлаш ва ҳ.к.

Бугунги кундаги фан, техника ва технологияларнинг тараққиёти таълим олувчиларда ўзининг турлича инъикосини топмоқда. Мисол учун, бир гуруҳнинг ўзида компьютерда бажариш учун бериладигн топшириқ бир гуруҳ таълим олувчиларда шаклланган билим ва кўникмаларга асосланса, иккинчи бир гуруҳлар компьютер техникаси тўғрисида дастлабки тушунчаларгагина эга бўлади. Бу вазиятда таълим олувчиларнинг ҳар бир гуруҳи билан алоҳида иш олиб бориш талаб этилади.


Таълим олувчилар эгаллаши лозим бўлган касблар ихтисослашувининг кучайиб бориши, барча соҳаларда юз бераётган туб янгиланишлар, ўз навбатида унинг эҳтиёжига жавоб берувчи касбларнинг тармоқланиб, ихтисослашиб боришига олиб келмоқда. Бу жараённинг ўзига хослиги яна шундан иборатки, бир касб соҳасининг ўзида юзага келаётган ихтисосликлар бир-биридан жиддий фарқ қилувчи билим ва кўникмаларни талаб қилмоқда. Шу сабабли таълим олувчиларни келажак касбий фаолиятга тайёрлаб бориш жараёни самарадорлигини ошириш учун табақалаштириб ўқитиш зарур.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling