Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув
Ҳар бир ўқув бирлиги доирасидаги педагог фаолияти қуйидаги кетма-кетликни ташкил этади
Download 1.43 Mb.
|
2 5325613237763320393
Ҳар бир ўқув бирлиги доирасидаги педагог фаолияти қуйидаги кетма-кетликни ташкил этади:
Таълим олувчиларни ўқув мақсадлари билан таништириш. Мазкур бўлимни ўқитиш режаси билан барча таълим олувчиларни таништириш. Ўқишни ташкил қилиш (иложи борича педагог томонидан материални баён қилиш шаклида). Жорий текширувни ўтказиш (ташҳис тест). Текширув натижаларини баҳолаш ва материал мазмунини тўла ўзлаштирган таълим олувчиларни аниқлаш. Тўла ўзлаштирмаган таълим олувчилар билан қўшимча дарс ўтказиш. Ташҳис тести ёрдамида ўқув бирлигини тўла ўзлаштирган таълим олувчиларни қайта аниқлаш. Ўқув фани бўйича якуний текшириш педагог томонидан ўқишнинг бошланишида тузилган бир ёки бир неча назорат ишлари асосида ўтказилади. Уни ўтказиш вақти олдиндан таълим олувчиларга маълум бўлиши керак. Таълим олувчилар ишни бажара бориб, жавобларни педагог олдиндан тайёрлаб қўйган бланкаларга белгилайди. Ишни тўғри бажарилганлигини таълим олувчиларнинг ўзлари текширади. Жавобларни тест калити билан таққослаб, нотўғри жавоб берилган топшириқларни чизиб, тўғри жавобларни эса доира билан белгилаб, бланкаларни ўз эгаларига қайтарилади. Педагог жавоб бланкаларига қарамасдан ёзув тахталарига фан бўйича тўла ўзлаштириш эталонини осиб қўяди. Таълим олувчилар эталон бўйича ўзининг якуний баҳоларини аниқлайди. Якуний баҳога бундай очиқ ва ошкора ёндашиш, ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни баҳолашнинг бирдан-бир асоси эканлигини тўғридан-тўғри исботлайди. Одатда якуний баҳо икки хил «тўла ўзлаштирди» ва «тўла ўзлаштира олмади» кўринишида бўлиши лозим. Лекин бу услуб билан ишлаш тажрибаси, уни дастлабки қўллашда таълим олувчиларнинг 30-50 фоизигина материални тўла ўзлаштира олишини кўрсатди. Шунинг учун ҳам, дастлабки ҳолларда педагог олдиндан ўзлаштира олмаган таълим олувчилар учун «яхши» ва «қониқарли» баҳолар эталонини ҳам тайёрлаб қўйиши зарур. Педагог текширув варақларини ҳамма таълим олувчилардан йиғиштириб, ҳар бир таълим олувчи учун ахборот тайёрлайди ва ўқув бирлиги бўйича якуний назорат натижаларига аниқлик киритади. Ўқув мақсадларини белгилашда ишлатиладиган белгилар - «т»-тўла ўзлаштирди ва «ч»-чала ўзлаштирди (-) белгилари билан алмаштирилади. Бу таълим олувчиларга ўз билим даражасини аниқлаш ва ундаги камчиликларни тезроқ бартараф қилиш, агар лозим бўлса, қайта топшириш ҳамда навбатдаги материални ўзлаштиришга тайёргарлик кўришда уни эътиборга олиш имкониятини беради. Демак, таълим олувчиларнинг кимё фанидан креатив компетентлигини ривожлантиришда, уларнинг дарс мавзуларини сифатли ўзлаштиришларида модулли, муаммоли ва лойиҳалаш каби ўқитиш методлари алоҳида аҳамият касб этади. Бу ўз навбатида таълим олувчиларнинг мустақил таълимига суянади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling