Кимёда физикавий усуллар
VI. ЯМР усулларнинг ишлатилиш соҳалари
Download 7.06 Mb.
|
ЮНУСОВ Т.К. (3)
VI. ЯМР усулларнинг ишлатилиш соҳалари
ЯМР спектроскопияга бағишланган аввалги қисмлардаги маълумотлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, органик моддаларни ўрганишда инфрақизил спектроскопияси билан бир қаторда ядровий магнит резонанси (ЯМР) ҳам ишлатилади ва бу иккала физикавий усуллар модданинг тузилиши, ундаги электронлар тақсимоти уларнинг реакцияга киришиш қобилиятини аниқлашда керакли маълумотларни беради. ЯМР спектроскопияси ёрдамида фақат органик молекула тузилишигина эмас, балки молекуланинг конфигурацияси, геометрик изомериясини (цис ва транс) билиш учун етарли маълумот олиш мумкин. Органик молекулаларда магнит анизотропияли гурухлар бўлса, уларнинг фазовий жойлашиши спектрнинг кўринишига таъсир этади. Бундай гурухларга ароматик, карбонил, ацетилен ва нитрил гурухлар киради. ЯМР ёрдамида бензол изомерларини ўрганиш, ҳамда айрим органик бирикмалар эритмасида кетон-енол ва амино-имин таутомерия борлигини билиш мумкин. Ядровий магнит резонанси инфрақизил спектроскопияси билан биргаликда молекуладаги функционал гурухларни тахлил қилишда аниқ маълумот беради. Бу усулнинг ишлатилиш соҳасига албатта миқдорий анализларни олиб боришни ҳам киритиш лозим, бунда ҳар битта сигналнинг эгаллаган сатхини ўрганиб интеграллаш ёрдамида модданинг аниқ миқдорини билиш мумкин. Миқдорий анализларни олиб боришга вақт ва температуранинг таъсирини ўрганиш учун спектрометрларда махсус шароит ҳосил қилиш керак. ЯМР спектрларидан олинган маълумотлар бўйича молекулада электронларнинг қандай тақсимланганини билиш мумкин, чунки ЯМР параметрлари қийматининг бу катталик билан чамбарчас боғлиқлиги амалиётда тасдиқланган. ЯМР спектроскопия ёрдамида органик реакцияларнинг кинетикаси ва механизмини температура, моддаларнинг концентрацияси, реакциянинг бориш вақти каби параметрларни эътиборга олган ҳолда ўрганиш мумкин. Ядровий магнит резонанси бошқа физикавий усуллардан (УБ, И+) фарқ қилиб кўп ҳолларда кимёвий реакцияларда ҳосил бўладиган оралиқ моддаларни аниқлашда керакли маълумотларни беради ва реакциянинг механизми тўғрисида хулоса қилишга имкон яратади. ЯМР ёрдамида органик молекулалардаги протонланиш ходисасини, масалан карбонил гурухининг кислотали мухитда протонланишини ЯМРнинг 13С тури бўйича ўрганиш мумкин, чунки кислороднинг протонланиши С0 гурухидаги углероднинг кимёвий силжиш қийматига катта таъсир этади. Булардан ташқари бу спектроскопия усули органик карбокатион ва карбоанионларни ҳосил бўлиш жараёнини ўрганишга ёрдам беради. ЯМР усули органик бирикмаларнинг комплексли ҳосилаларини ўрганишда ҳам ўз ўрнини топган. Радиоспектроскопиянинг бу усули ҳозирги замонда мураккаб тузилишли табиий бирикмалар - углеводлар, нуклеин кислоталар, аминокислоталар, пептидларнинг тузилишини аниқашда энг муҳим ахборот берадиган услуб сифатида олдинги ўринларни эгаллаб турибди. Download 7.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling