Китоблар тўпланмаси


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/40
Sana20.06.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1633671
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   40
Bog'liq
Bugunning baxonalari

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 
 
"Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи 
бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз 
нурини тўла ѐйгувчидир". "Саф" сураси, 8-оят.
* Ибн Қоййим ѐзадилар:
– Кофирлар Ислом аҳли устидан тўла-тўкис ҳукмронлик 
қилиб туради, деган тушунчага келган киши Аллоҳ хусусида 
ѐмон гумонга борган бўлади.
* Ибн Жавзий айтадилар:
Шундай зотлар борки, уйғонганларидан бери кўзлари уйқу 
кўрмайди, йўлга тушганларидан бери тўхтамайдилар. Улар 
ҳамиша олға интиладилар. Ҳар сафар бир мақом юқорига 
кўтарилсалар, қуйидаги нуқсонларини кўриб, Аллоҳга истиғфор 
айтадилар! «Сайдул-хотир», 355-бет.  
Ҳорун Барбарий ривоят қилади:
Умар ибн Абдулазиз Маймун ибн Меҳронни Арабистон 
жазирасига хирож ва қозилик учун масъул этиб тайинлаганида 


у халифага мактуб ѐзди: "Мен кучдан қолган бир чол бўлсам, cиз 
эса мени одамларга қози қилиб қўйдингиз!».
Умар ибн Абдул Азиз унга шундай жавоб ѐздилар:
Мен сизга оғир нарсани юклаб қўйганим йўқ. Покиза 
нарсалардан хирож йиғинг. Билган масалангизга қозилик 
қилинг. Чалкаш масалалар дуч келса, менга жўнатинг. Агар 
одамлар ўзларига оғир келган ишни ташлаб кетаверганларида
дин ҳам, дунѐ ҳам барбод бўлган бўларди.
«Буюк инсонлар ҳаѐти», 5-жузъ, 74-бет. 
Баъзи инсоннинг зеҳнига даъватнинг айрим услубларигина 
ўрнашиб қолган бўлади. У даъват фақат маърузалар ўқиш, дарс 
бериш, китоб ва кассеталар тарқатишдан иборат, деб ўйлайди. 
Бундан бошқа йўллар ҳақида ўйлаб кўрмайди. Хулқда чиройли 
намуна бўлиш, яхши сўзларни гапириш, амри маъруф, наҳи мункар 
қилиш, силаи раҳмни риоя қилиш, одамларга юмшоқ муомала 
қилиш ва ҳоказо оддий, аммо савобли ишларни эсидан чиқаради. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling