Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма
Download 1.95 Mb.
|
КГКД 40 соат ўқитиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- C + O 2 + H 2 S COS + H 2 O + Q
- Газниқоблар. Газниқоблар газдан ҳимояловчи асосий воситалардан бири бўлиб, улар филтрловчи, ҳартумли ва изоляцияловчиларга бўлинади. «Респиратор»
- «Саноат филтрловчи газниқоби» СФГ.
C + H2S = CS2 + H2
бу ерда, (C) углерод (H2S) олтингугурт гази билан реакцияга киришиб (CS2) углерод сулфидга айланади. C + O2 + H2S COS + H2O + Q бу ерда, (C) углерод (O2) кислород ва (H2S) олтингугурт гази билан реакцияга киришиб (COS) сулфо уголга, (H2O) сув буғи ва Q иссиқлик ажралади. Айрим кичик ҳажмли ўлчамдаги молекулалар активланган кўмир ғовакларининг орасидан бемалол ўтиб кетади, лекин баъзи моддаларнинг молекулалари ғоваклар орасидан тиқилиб ўтишида молекула ва кўмирга ишқаланишидан кўмир қизиб кетади, баъзиларида эса молекулаларининг катталиги сабабли кўмирнинг кичик ғовакларида тиқилиб ўтмай қолади ва бу жараённи газнинг активланган кўмирда ютилиши деб аталади. Масалан, водрод ва кислороднинг молекуляр массаси кичик бўлганлиги сабабли, улар активланган кўмир ғовакларида деярли ютилмайди, Cl2, H2S, HCN, SO2 ва ҳакозоларнинг молекуляр массаси ва ҳажми катта бўлганлиги сабабли улар активланган кўмир ғовакларида ўшланиб қолади. Физика фанидан маълумки иссиқликдан материаллар чизиқли кенгаяди. Газниқоб қутиси ичидаги активланган кўмир ғоваклари тўйиниши ва орасидан газларнинг ишқаланиб ўтиши натижасида кўмир ўта қизиб кета бошлайди, молекуляр масса ҳажми катта бўлган газларни яхши ўшламай, газни шлём ниқоб ичига ўтказиб юборади. Шунинг учун газниқоб филтрининг ҳимоялаш вақти, газланган ҳаво аралашмаси таркибидаги концентрациянинг ўткирлигига боғлиқ бўлади. Газниқоблар. Газниқоблар газдан ҳимояловчи асосий воситалардан бири бўлиб, улар филтрловчи, ҳартумли ва изоляцияловчиларга бўлинади. «Респиратор» Респиратор - нафас олиш органларини чанглардан сақлайдиган ниқоб. Респиратор ниқоби бурунга ўрнатилиб резина тасмаси бошнинг орқасига ўтказилиб тақиладиган восита. «Саноат филтрловчи газниқоби» СФГ. Саноат филтрловчи газниқобнинг вазифаси ва тузилиши: Саноат филтрловчи газниқоби қутиси ичидаги филтрловчи элементи ёрдамида заҳарли моддаларни кимёвий ва физикавий усулда ўшлаб қолади ёки зарарсизлантиради. Газниқобда, ишлаб чиқаришдаги заҳарли моддаларнинг хусусиятига кўра тўйинувчи элемент сифатида фаоллаштирилган кўмир ёки махсус кимёвий ишлов берилган кўмирлардан фойдаланилади. Масалан, H2S учун курамит шимдирилган кўмир ишлатилади. СО учун катализатор сифатида гопколит моддаси қўлланилади. СО2 учун эса кимёвий ютувчи оҳак ишлатилади. Газниқоблар кишининг нафас органларини, кўзини ҳаво таркибидаги заҳарли газ, буғ ва тутунлардан ҳимоя қилади. Газниқоб фақатгина 18 %дан юқори эркин О2 ва 0,5 %дан кўп бўлмаган заҳарли моддалар бўлган атмосфера ҳавосида қўлланилади. Газдан заҳарланиш хавфи бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларида газ сизиши ва отқинларида ишловчиларнинг заҳарланмасликлари учун улар соанот филтрловчи газниқблар билан таъминланиши керак. Авария вазияти юз берганда саноат газниқобидан фақат газланган ҳудуддан тоза ҳаволи жойга қочиб чиқиб кетиш учун фойдаланилади. Саноат газниқоби таркиби - резина ниқобдан, горфирли ҳартум ва филтрловчи қутидан иборат бўлади. Айримлари, ишлаб чиқарувчи завод томонидан горфирли ҳартумларсиз бутланиб саноат корхоналарига етказилмоқда. Газниқоблар ҳар бир ишчига алоҳида шахсан равишда берилади. Саноат филтрловчи газниқоб қутилари жаҳон стандарт талаблари асосида қуйидагича рангланиб маркаланади: 1-жадвал
А,В,Е,К,СО қутилари алоҳида алоҳида газларга ёки бир неча газларга қарши қўллаш учун комбинирланган холда ишлаб чиқарилади ва қутида Р ҳарфи ёзилган бўлса, ичида қоғозли аэрозол филтрлари жойланган бўлади. Бунақа қутилар юқорида кўрсатилган газ ва буғлардан ташқари тутун, чанг ва туманлардан сақлайди. Тутун, чанг ва туманлар – аэрозоллар деб юритилади. Тутун деб, ҳаво таркибида 0,3...5 mkm ўлчамдаги қаттиқ енгил заррачаларга айтилади. Тутунлар қаттиқ ёқилғи, газ ва суюқ ёнилғиларнинг ёниб қаттиқ қурумга айланиш жараёнларида пайдо бўлади. Чанг деб, ҳаво таркибида 3...70 mkm ўлчамдаги қаттиқ заррачаларга айтилади. Чанг қаттиқ материалларни майдалаш, арралаш, едириш жараёнларида ҳосил бўлади. Туман деб, ўлчами 0,3...5 mkm бўлган майда томчили дисперс суюқлик фазасига айтилади. Туманлар сув буғини совутиш жараёнида буғнинг конденсацияланишида ҳосил бўлади. Жадвалда газниқоб қутиларининг зарарли моддалар газ ва буғларидан ҳимоялаш муддатлари кўрсатилган. Жадвал 12.4.235-2012 ГОСТ талабига асосан стандарт шароитда ҳаво температураси 200С да, намлиги 70 %да ва 1 атмосфера босимда филтр қутиси ичидан 30 dm3/ дақиқа ҳажмли газ буғ ҳаво аралашмасини ўтказиш йўли билан тажрибада аниқланган. Нефт ва газ саноати ташкилотлари ҳудудида ҳаво таркиби кўрсатгичлари анча фарқ қилади, шунинг учун газниқоб қутиларининг заҳарли моддалардан ҳимоя қилиш вақти бу жадвалдаги кўрсатгичлардан анча фарқ қилиши мумкин. Саноат филтрловчи газниқоб қўйидагилардан иборат бўлади: ниқоб, горфирли ҳартум, филтр қути ва тўрва. Газниқоб ниқоби – шлём ниқоб, иккита ойнак, ҳаво кириш ва чиқариш клапанларидан ташкил топган бўлиб, у тозаланган ҳавони нафас олиш органига йўналтиришга, кўз ва юзга заҳарли аралашма тегмасликка мўлжалланган. Горфирли ҳартум – қат қат шаклли қилиб ишланган бир учи ташқи, иккинчи учи ички резбали алюминдан ишланган резинали қувурча, унда резина қистиргичи бўлиб, шлём ниқоб ва қутини бир бирига улаш учун хизмат қилади Филтрли қути – ичига филтрловчи элемент жойлаштирилган цилиндр шаклли идиш бўлиб, заҳарли моддаларни тутиб қолишга мўлжалланган. Газниқоб тўрваси – матоли халтача бўлиб, газниқобни сақлашга ва олиб юришга мўлжалланган. Газниқоб ниқобини танлаш ва текшириш: Газниқоб ниқоблари икки хил типда ишлаб чиқарилади: шлёмли ва панорамали. Газниқоб ишчиларга берилаётганда асосий эътиборни ниқоб ўлчамларига қаратиш керак. Шлём ниқоб беш хил: 0, 1, 2, 3, ва 4 ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Ҳар бир кишининг бош ва юз тузилишлари ҳар хил шакл ва катталикда бўлганлиги сабабли бошнинг ўлчами аниқланади. Бу ўлчам сантиметрли латта лента билан ёрдамида бошни икки хил ўлчами олинади. Сантиметрли лентани 1-марта иякнинг тагидан икки ёноқ орқали бошнинг ўроли бўйлаб бошни ўраб айлантириб ўлчанади, 2-марта икки қўлоқнинг камарлари оралиғини қошлар юқорисидан пешона усти орқали ўтказилиб ўлчанади ва бу икки ўлчам кўрсаткичлари қўшилади. 2-жадвал
Ишчилар янги газниқобни олганларидан сунг, шлём ниқоб илиқ сувда ювилиб қуруқ латта билан яхшилаб артилади. Филтрловчи қутиси устки бўғзидан қопқоғи ва таги тешигидаги резина тиқини олиниб тўрваси чўнтагига солинади. Шлём ниқоб тўғри танланганда унинг четлари бетга жипс лекин қисмасдан тегиши, шиша ойнак маркази кўзлар қаршисида тўғри жойлашиши керак. Шлём ниқоб юзга яхши жойлашганлиги қуйидагича текширилади: уни бошга кийиб, горфирли ҳартуми қисилади ва бир неча марта ҳаво олиб чиқарилади, агарда нафас олиб бўлмаса ниқоб жипс жойлашган. Газниқобда ишлаётганда шиша ойнаклари терлайди ва кўриш сифати ёмонлашади, шунинг учун шишасига терлашга қарши плёнка қистирилади. Газниқоб қутилари ниқоб ичида газ ҳиди пайдо бўлиши билан янгисига алмаштирилади. Ҳаттоки озгина заҳарли модда ҳиди сезилса тезда заҳарланган ҳудудни ташлаб чиқиб қутисини алмаштириш зарур. Панорамали ниқоб икки хил ўлчамда ишлаб чиқарилади: биринчи ва иккинчи. Биринчи ўлчамли ниқоб ичига кичик ўлчамли ниқобча ўрнатилган бўлади, иккинчи ўлчамли ниқобга, кичик, ўрта ёки катта ўлчамли ниқобча ўрнатилади. Горфирли ҳартумни текшириш: шлём ниқобга ҳартумни улаб, кийилган ҳолда учини кафт билан беркитиб, нафасни чиқариб 3-4 марта чуқур нафас олинади, агар нафас олиб бўлмаса, ҳартум яроқли. Қутини текшириш: қути таг тешигини кафт билан ёпиб 3-4 марта нафас олиш керак, ҳаво ўтмаса демак у яроқли. Ташкилотларда газниқоблар газқутқарув хизмати механик лабораториясида махсус мосламада ҳар 6 ойда яроқлилиги текширилиб турилиши шарт. Газниқобни текширган шахс яроқли эканлигини имзоси билан кафолатлаб, далолатнома тузиб газниқоб эгасига беради ва махсус журналга ёзиб қўяди. Газниқоб жамланмасини текшириш: -газниқоб ниқобининг бутунлиги, кўзонаги, нафас олиш ва чиқариш клапанларининг созлигини текширилади. -горфирли ҳартумнинг бутунлиги, учларидаги алюмин резбалари ва резина қистиргичлари текширилади. -филтрловчи қутининг сиртқи қисмида санчилган, тешилган, ёрилган ва занглаган жойлари йўқлигига қаралади. -тўрвасида газниқобнинг алоҳида қисмлари борлиги (елка ва бел камарлари, тўқаси) ва бутунлигини текширилади. -филтрловчи қутиларнинг ички ва ташқи резбалари бир-бирига осонликча охиригача бураб қотирилиш ҳолати текширилади. Агар газниқобда камчилик ёки носозлик аниқланса, уни соз газниқобга алмаштириб юқорида кўрсатилгандек текшириб кўриш керак. Газниқобни қуйидагича йиғиш керак: -ниқобнинг ички ва ташқи қисмини тоза латтани сувга озгина намлаб артиш керак. -горфирли ҳартумнинг кириш - чиқариш томонлари яхшилаб пуфланади. -филтрловчи қутининг бўғзида қотирилган резбали қопқоқ ечилади, тагидаги ҳаво кириш туйнугидан резина тиқин олиниб газниқоб тўрваси чўнтагига солинади. -горфирли ҳартумнинг ташқи резбали учини ниқобга охиригача бўраб қотирилади, ички резбали учига филтрли қутини охиригача бура қотирилади. Изоҳ: Ниқобнинг кўриш ойнасига терлашнинг олдини олувчи плёнка қистирилади ёки ойнанинг ички юзасига совун билан ишлов бериб, ойнага бир-неча тўғри чизиқ тортиб, оғиздан ҳил бериб, қуруқ латта билан совун артиб олинади. Газниқобни тўрвага жойлаштириш қўйидаги кетма-кетликда бажарилади: -филтрловчи қути жойлаштирилади. -ниқобнинг тепа қисми бир томондаги ойнаги томонга вертикал букланиб кейин иккинчи ойнаги томонга горизонтал букланиб тахланади ва тўрвага солиб қўйилади. Тўрва ўнг елкадан оширилиб чап ёнбошга тақилади. Елка камарининг сурилувчи тўқаси ёрдамида узунлиги шундай ростланадики, газниқоб тўрвасининг юқори чети сатҳи бел тўғрисида жойлашиши керак. Газниқобни олиб юришда белга бел тасмаси ёрдамида боғлаб қўйилиши керак. Газниқоб тўрвасининг кўринарли қисмида цех номи, газниқоб эгасининг фамилияси ва исми шарифи ёзилган 50 х 5 х 30 mm ўлчамли ёрилғи бўлиши керак. СФГ ҳар бири ишчи ходимга алоҳида шахсан берилади. Газниқобни сақлаш: Газниқоб ишлатилгандан кейин ниқоби нам латта билан артилиб, ичи тескари қилиб қуритилади. Газниқоб қуйидагича сақланади: а) иситиш ва қиздириш тармоғидан узоқда, салқин ва тоза жойда; б) қутилар оғзи қопқоқда ва таг тешиги резина тиқинда бўлиши керак; в) қутилар узоқ муддатда сақланса (3 йилдан ортиқ) танланиб махсус лабораторияда қайта текширилади. Кейинги пайтларда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг айрим ташкилотларида МСР – 2, ПАРАТ, М 900, мини СКАП ва ҳакозо русумли яримгазниқоблар ишчиларга қўлланилмоқда, уларни қўллаш йўриқлари ғилофларида кўрсатилган. Бу турдаги яримгазниқоблар кўзни ҳимояламайди, фақат нафас олиш йўлларини ҳимоялашга мўлжалланган. Яримгазниқобларни тақиш тартиби қўйидагича: 1) яримгазниқоб ғилофидаги кафолат тасмаси мухри бузилади; 2) тасма айлантириб ечиб олинади; 3) яримгазниқоб ғилофи очилади; 4) яримгазниқоб оғиз бурунга тақилиб резина қистирғич учлари бошнинг орқа томонига тортилади ва газланган ҳудуддан зудликда чиқиб кетилади. Бу яримгазниқобларнинг амал қилиш муддатлари ғилофи ёрлиғида ёки филтрининг ўзида кўрсатилган бўлади. Бу турдаги яримгазниқоблар ҳам АВЕК русумли филтрловчи қутилар билан бутланади. Юқорида кўрсатилган яримгазниқобларнинг камчилиги шундан иборатки, уларни кўзни ачиштирадиган моддалар мавжуд бўлган технологик қурилмаларда ишлатиб бўлмайди, шунинг учун NH3, СL2, H2S, SO2 ва бошқа кўзнинг шиллиқ пардасига ачиштирувчи таъсир этадиган моддалар қўлланиладиган технологик қурилмалар ишчилари шлёмли ва панорама ниқобли газниқоблар билан таъминланиши шарт. Шуни ёдда тутинг, агар газланган худудга кириб қолсангиз тезда газниқобни тақиб флюгер, буғ ёки машъалалардан шамол йўналишини ҳисобга олиб перпендикуляр йўналиш бўйича чиқиб кетинг. Шунинг учун бу турдаги саноат филтрловчи газниқоблар ва ярим газниқоблар ўзқутқарув воситасига туркумига киради, ҳамда газланган ёки иш бажариш давомида газланиш пайдо бўладиган ҳудудда қутқарув ва газхавфи ишларни бажариш қатъиян мумкин эмас. Шамол эсиш йўналишини қурилмалардаги баланд ускуналар устига ўрнатилган флюгерлардан, технологик буғ ташланмаларидан ёки машъала оловидан билиб олиш мумкин. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling