Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма
Download 1.95 Mb.
|
КГКД 40 соат ўқитиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тириклик белгилари.
Ўлим белгилари.
Юрак уриши ва нафас олиш тўхтаганда ўлим рўй беради. Организмга кислород етмаса, мия ҳўжайралари кислород етишмаслигидан ўла бошлайди. Шунинг учун жабрланганни ўзига келтиришда мия ва ўпканинг фаолиятига катта эътибор бериш керак. Ўлим, клиник ва биологик ўлимга бўлинади. Клиник ўлим – қон айланиши ва юрак фаолияти тўхтаганда рўй беради. Бу ўлимда, кишини 3–5 дақиқа ичида тўлиқ ҳаётга қайтариш мумкин. Клиник ўлимнинг даври зарарланишнинг тури ва жароҳат жойига боғлиқ. Юрак тўхташи билан клиник ўлим бошланади. Клиник ўлим белгилари: хушида эмаслиги, нафас олмаётганлиги, уйқу ва сон артерия қон томирларида пулснинг йўқлиги, қорачиқнинг 0,5 см. гача кенгайиши ва нурга реакциясининг йўқлиги, ҳаракат рефлексларнинг бўлмаслиги. Биологик ўлим – асосан мияда ва бошқа барча аъзоларда қайтарилмас ўлимнинг бошланишидир. Биологик ўлим 2 турга, шубҳали ва аниқ ўлим белгилари бўлинади. Шубҳали ўлим белгилари: жабрланган нафас олмаяпти, юрак уришини аниқлаб бўлмаяпти, қорачиқнинг нурга реакцияси йўқ, қорачиқни бармоқ билан қисиб қўйиб юборганда эллипс шаклли мушук кўзи ҳолича қолиши. Аниқ ўлим белгилари: қорачиқ хиралашиб, кўз пардаси ўз рангини плёнка қоплагандек оқиш ранга ўтиши ва мугузнинг қуриши, қон айланмаслиги натижасида қўюқланиши, капиляр томирларда тунгланиш, кейин аъзо қон томирларидан қоннинг докадан сизишидек тананинг пастки қисмига оқиши натижасида тананинг юқори қисми терисининг бинафша рангга ўтиши. Агар жабрланган курагида ётган бўлса, бошда, қўлоқнинг орқасида, елка таги ва соннинг юзасида, кураги ва думбасида қон йиғилиб қолади. Жасад совуй бошлайди, тананинг ҳарорати секин аста соатига 1 градусдан тушиб 2 – 4 соат ичида ташқи муҳит ҳароратига нисбатан совуб боради. Жабрланганнинг ўлимига аниқ ишонч ҳосил қилинмагунча ёрдамни тўлиқ ҳажмда бажариш шарт. Зарарланганнинг биологик ўлими хақидаги ташхисни фақат врач қўяди. Тириклик белгилари. Нафас олиши, юрак уриши, қорачиқнинг нурга реакцияси мавжудлиги тириклик белгилари ҳисобланади. Шулардан бирининг мавжудлиги ҳаёт белгиси исботи бўлиб, жабрланганга тезда биринчи ёрдам беришни бошлаб муваффақиятга эришиш мумкинлигини билдиради. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling