Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма
Download 1.95 Mb.
|
КГКД 40 соат ўқитиш
Жабрланганнинг аҳволини аниқлаш.
Бирламчи кўрик – хушини ва асосий ҳаёт органларининг фаолиятини ҳамда ҳаётига тахдид солаётган факторларни аниқлашни бошланиши. Жабрланганнинг аҳволини ва реакциясини аниқлаш усуллари: –жабрланганнинг елкасига шаппатлаш, уни гапга тутиш ёки саволлар бериш, бунда бўйин умиртқаси синганлигига шубҳаланиш борлигидан қимирлатмаслиги учун бошини ўшлаб туришиш керак. –баланддан йиқилганда, транспорт авариясида, осганда, электр жароҳатида, бошнинг табииймас ҳолатида, бўйиндаги шиш ва жароҳатида бўйин умиртқасини шикастланмаганлиги текширилади. –қорачиқнинг нурга реакцияси текширилади. Фонар билан бирдан ёритилганда кўз қорачиғи қисқаради. Буни аниқлаш учун жабрланганнинг очиқ кўзини нурдан кафт билан ёпиб тезда ёнга олинади. Аммо у ўта чуқур хушидан кетган бўлса, нурга қорачиқнинг реакцияси бўлмайди. Қорачиқнинг кенгайиши ва нурга реакциясининг бўлмаслиги унинг ўлганлигига ёки марказий асаб тизимининг шикастланганлигига гумон бўлади. –жабрланганнинг оғриқли чимчилашда ва қитиқлашда ғижиниш реакцияси текширилади. –нафас йўлининг очиқлиги ва нафас олиши текширилади. Хушидан кетганга биринчи навбатда «эшитаяпман, кўраяпман, сезаяпман» усули қўлланилади. Кўз билан – нафас киришида ва чиқишида кўкрак қафасининг кўтарилиши ва қайтиши кузатилади, толанинг ҳилпираши, оғизга тутилган шишани терлаши текширилади; Қўлоқ билан – жабрланганнинг оғзига энгашиб 3–5 сония қўлоқ тутиб ҳаво чиқиши товуши бор йўқлиги эшитилади; Сезиш билан – ўз яноғини жабрланганнинг бурнига яқинлаштириб, енгил шабада эсиши текширилади. –жабрланганнинг қон айланиши белгилари: уйқу артериясидаги пульсидан, нормал нафас олишидан, йўтали, айрим аъзоларининг ҳаракати, ярасидан қоннинг пулсацияли чиқишидан аниқланади. –агар жабрланган хушида бўлса саволлар бериб қаерида оғриқ борлигини сўраб шикоятини эшитиш керак. Иккиламчи кўрик – бутун танани текшириб жароҳат борлигини аниқлаш. –бош, кўз, бурун, қўлоқ, оғиз атрофи кўрилади. –бўйин, елка суяги, кўкрак қафаси, тос тарафи, қўл оёқ текширилади. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling