Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма
Download 1.95 Mb.
|
КГКД 40 соат ўқитиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суяк чиқишида биринчи ёрдам.
Лат ейишда биринчи ёрдам.
Лат ейиш бу, ташқи зарбалар натижасида тўқима ва органларнинг шикастлашига айтилади ва жароҳат турига киради. Лат ейиш шикастланишининг даражаси жароҳат берувчи нарса массасига, зарба кучига, таъсир вақтига ва киши ҳолатига боғлиқ бўлади. Лат ейишда тери бутунлиги бузилмаслиги мумкин, аммо ҳар доим тўқиманинг майда қон томирчаларининг узилиши натижасида гематома ҳосил бўлади, яъни тери ва мускуллар остида қоннинг тўдаланиши содир бўлади. Уларни кўпинча қонталаш ёки кўкариш дейилади. Улар пайпасланганда кучли оғриқ беради. Врачгача биринчи ёрдам беришда лат еган жойга совуқ малҳам қўйиш ва боғламни маҳкам боғлаш керак. Лат еган жой бинт ёрдамида маҳкам боғланади. Кейин, унинг устидан 10-15 дақиқа музли резина халта бостирилади. Бошнинг лат ейиши кўпинча миянинг чайқалишига сабаб бўлади. Бу ҳолатда тўшак режими зарур. Мушак пайларининг чўзилиши ёки узилиши кўпинча болдир суяги ва тавон суяги бирлашган жойида оёқ кафтининг йиқилганда, сакраганда, тўқнашганда буралиб кетишидан, қайирилшидан пайдо бўлади. Пай чўзилганда оғриқ, шиш, қонталаш белгилари билинади ва оёқ кафтининг доимги ҳаракати бузилади. Бундай пайтда тезда бўғим атрофига совуқ компресс ва маҳкам боғич боғланади. Лат ейиш белгилари: Лат еганда кичик қон томирлари шикастланади, шиш, қонталаш пайдо бўлади ва шикастланган аъзо ўз фаолиятини бажаролмай қолади. Биринчи ёрдам бераётганда шикастланган жойга совуқ сув ёки муз қўйилади. Маҳкам қисиб боғлаб ором берилади. Жроҳат олган жойдан қоннинг қочиши учун аъзо бироз кўтарилиб қўйилади. Суяк чиқишида биринчи ёрдам. Суяк чиқиши жароҳат турларига киради. Бўғим суяк учларининг жойидан сурилиши, бўғим оралиқларининг очилиб қолиши суяк чиқиши дейилади. Чиқиш белгилари – кучли оғриқ, шиш, бўғимларнинг табий ҳолати кўриниши ўзгариши ва доимий ҳаракатларнинг йўқолиши. Чиқиш ҳолатида врачгача биринчи ёрдам оғриқ сезилишини камайтиришга қаратилган бўлиб, шикастланган бўғимга максимал тинч шароит яратишга эришишдир. Ҳеч қачон врачсиз чиқишни ўз билармонлик билан тўғирлаш мумкин эмас. Нотўғри ҳаракатлар билан суякни, тўқимани ёки пайни шикастлаб қўйиш мумкин. Агар елка чиқса, қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб, румол билан бўйинга осиш ёки танага маҳкам бинтлаш керак. Агар чиқиш тирсакдан бўлса, бўғимнинг бурчак ҳолатини ўзгартирмасдан тирсакни танага бинтлаш керак. Билак билан кафт ошиғидан чиқса, шу бўғимга саккиз кўринишли бинт боғалами маҳкам боғланади ва қўлни рўмолга осиб қўйиш керак. Сон ва тос суягида чиқиш бўлганда чиққан оёқни соғлом оёқга маҳкам тўлиқ бинтлаб боғлаш керак. Эсда сақланг, врачгача биринчи ёрдам бергандан сунг, жабрланганни тезда врачга олиб бориш керак, чунки чиқишни жойига солиш шикастланишдан кейинги биринчи соатларда осон кечади. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling