Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма
Download 1.95 Mb.
|
КГКД 40 соат ўқитиш
Реанимация даври.
Реанимация (жонлантириш) бу ўлаётганни жонлантириш дегани, яъни уни клиник ўлимдан олиб чиқиш ҳамда биологик ўлим ҳақида огоҳлантириш демакдир. Реанимация деганда юрак массажи ва ўпкани сунъий шамоллатишни бир вақтда бажариш тушунилади. Зарарланганнинг юраги ва нафаси тўхтаганда юрак ўпка реанимацияси бажарилаётган вақти реанимация даври дейилади. Реанимация даврида ёрдам берувчилар сони қатъий белгиланмайди, уларнинг ҳаракатлари бир бирига ўйғунлашиб кетиши керак ва қўйидаги ишлар бажарилади: 1.Оғиз бўшлиғида ёт нарсалар бўлса олиб ташланади. 2.Тезда жабрланганнинг оғзига аввал 3–5 марта усти устига пуфланади, яъни ўпкани сунъий шамоллатишни (ЎСШ) бажарилади, бунда ҳар бир пуфланганда унинг нафас чиқаришини кутмаслик керак. Кейин уйқу артериясидан пулсини текширилади. 3.Жабрланганда пулс пайдо бўлса ҳам унинг ҳолати анча яхшилангунча ЎСШни давом эттириш керак. 4.Агар пулс йўқ бўлса, тезда юракни ташқи массаж қилиш керак. Кўкрак қафаси 3,5–5см чуқурликда ва дақиқасига 80–100 марта босилади. 5.Ҳар бир пуфлашда кўкрак қафасини кўтарилишини кўриб туриш ва нафас олиш пайдо бўлганда қон айланиши белгиларини текшириш керак. 6.Агар бирламчи ва такрорий шамоллатишда кўкрак қафаси кўтарилмаса, юрак массажини бошлаш керак. 7.Реанимациядаги нисбат 2 марта пуфлашга ва 30 марта босиш бўлади. 2 марта пуфлаш оралиқ вақти 6–8 сонияда бўлиши, аммо 10 сониядан ошмаслиги керак. Юқорида агар киши тинч ҳолатда бир марта нафас олишда ўпкасига 500 мл ҳаво олинади дейилган эди. Ёрдам берувчи чуқур нафас олиб жабрланганга сунъий нафас бериш учун пуфлаш керак деганда, ёрдам берувчи ўпкасини икки баровар яъни 1000 мл атрофида ҳавога тўлдириши керак бўлади. Реанимацион тадбирлар қўйидаги ҳолларда: – юрак уриши ва нафас олиши тикланганда; – биологик ўлим белгилари аниқланганда; – тиббиёт ходимлари етиб келганда қутқарувчи томонидан тўхтатилади. Реанимацион тадбирлар қўйидаги ҳолларда: – биологик ўлим рўй берганда; – ҳаётга қайтариш имқонини бермайдиган жароҳатларда, масалан поезд босиб булиб юборса, бош чаноғи очилган жароҳатларда; – кўкрак қафасининг икки томони ҳам синиб кетган бўлса, бажарилмайди. Реанимацион тадбирлар натижасида: – ЎСШда кўкрак қафасининг кўтарилиб тушиш ҳаракати; –массаж вақтида уйқу артериясида пулснинг пайдо бўлиши; –қорачиғнинг қисилиши; –тана температурасининг кўтарилиши; –мускулларни титраши; –тери устида қизиллик югуриши, ёрдамнинг самарадорлигини билдиради. Реанимацион тадбирлар вақтида нотўғри ёрдам берилиши сабабли: – қовурға ёки кўкрак қафаси синиши; – ўпка ёки юрак шикастланиши; – жигар шикастланиши; – қорин ёрилиши; – қусиш; – бўйин умиртқаси шикастланиши каби асоратлар содир бўлиши мумкин. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling