Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Электр токи урганда биринчи ёрдам


Download 1.95 Mb.
bet40/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Электр токи урганда биринчи ёрдам.
Электр токи одам организмидан ўтишида ўтаётган йўлида учраган аъзоларни қаттиқ жароҳатлайди.
Электр токи асосан бош мия асаб толаларига кучли таъсир қилади, бунда мия ўз функциясини бошқаролмай қолади, нафас олиш, юрак қон тизими, кўриш, эшитиш тизимлари ишини бузади. Электр токининг ўтиш йўли кўпинча кишининг қаери токли симга тегишига боғлиқ бўлади. Агар ток бутун танасидан ўтадиган бўлса, тана суюқликлари ҳаракати йўли орқали ўтади.
Ёрдам берувчи аввалом бор ўз ҳавфсизлигини таъминлаши учун электр токини ўчиргичларидан ўчириши керак, буни иложи йўқ жойларда диэлектр калиш ва қўлқоп кийиши ва жабрланганга қўруқ тахта ёки резина тўшамча ташлаб яқинлашиши, унинг қўруқ кийимидан ўшлаб тортиши керак.
Жабрланганни хавфсиз жойга олиб чиқиб, ҳолатидан келиб чиққан ҳолда врачгача биринчи ёрдамни бажариш керак. Жабрланган ўзига келгандан сунг уни албатта тиббёт муассасига олиб бориш керак, чунки ток кўпинча юрак мушакларини жароҳатлайди ва барибир юрак уриш ритмига салбий таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.


Иссиқ ёки офтоб урганда биринчи ёрдам.
Одам организми юқори температура (28 0Сдан ) ва намлик (90 0Сдан) остида узоқ вақт бўлса, организмда терморегуляция (иссиқ алмашинуви) бузилиб ҳаётий органлари ишдан чиқади ва буни иссиқ уриши дейилади. Иссиқ уриши, асосан иш бажарилаётган жой шароити атроф ҳавосида ҳароратнинг юқорилиги иссиқ ҳавонинг қўзғалмаслиги, юқори намлиги, ҳаво ўтказмайдиган ва одамдан ажралиб чиқаётган буғ намликларини буғлантирмайдиган сунъий матоли кийим, ҳамда герметик изоляцияловчи костюмда узоқ вақт бўлиш сабаб бўлади.
Белгилари: Енгил – хорғинлик, бош оғриғи, чанқаш, хушдан кетиш, юрак кўтарилиши, тери қуруқлашиб қизариши, тер чиқмаслик. Ўрта –тана ҳароратининг 410 С дан ошиши, қон қўюқланиши. Оғир – юқоридагилар ва тери оқариши, пулснинг секинлаши ва тезланиши, тиришиш, алаҳсираш, мия шишиши, галюцинация, кома, ўлим.
Енгил ҳолатда жабрланганни юқори ҳароратли жойдан олиб чиқиш ва душга тушириш, душ бўлмаса баданини артиш ва ором олдириш керак.
Ўрта ва оғир ҳолатда тезда тоза ҳавога олиб чиқиш, ортиқча кийимларини ечиш, ҳушида бўлса кўпроқ совуқ сув ичириб йўқотилган сув ўрнини тўлдириш ва ички ҳароратини тушириш, 20 0Сли мўтадил совуқ сув билан танасини совутиш. Юзи ва кўкрагига совуқ сув пуркаш ва намли совуқ сочиқ билан ёпиш, елпиш, хўл чойшабга ўраб устидан доим совуқ сув қўйиб туриб елпишни тўхтатмасдан давом эттириш. Бошига музни матога ўраб босиш ва тезда тиббиёт ходимларига етказиш керак.
Офтоб уриши, бу инфрақизил нурларнинг асосан бошга ва энсага узоқ таъсири натижасида содир бўлади. Бундай вазиятларда, жабрланган зудлик билан соя жойга олинади ёки соя қилинади ва юқорида кўрсатилгандек ёрдам кўрсатилади.


Қўлланмани тузувчи: Садатов Э.М. 2021 й.
Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling