Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Download 1.95 Mb.
bet38/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Куйишда биринчи ёрдам.
Куйиш уч турга бўлинади:
-Термик куйиш;
-Кимёвий куйиш;
-Токдан куйиш.
Термик куйиш юқори ҳароратнинг (олов, буғ, қизиган предметлар ва ҳ.к. ) организмга таъсири натижасида содир бўлади.
Кимёвий куйиш кимёвий моддаларнинг (кислота, ишқор) организмга таъсири натижасида содир бўлади.
Токдан куйиш, электр токи ва яшин уриши таъсирида содир бўлади.
Термик куйиш даражалари:
I даража – куйган жой териси қизариши, шиш ва оғриқ пайдо бўлади.
II даража – куйган жой териси қизариши, шиш ва қаттиқ оғриқ билан бир қаторда куйган жойда сарғиш рангли суюқлик билан тўла пуфакчалар пайдо бўлади.
III даража – куйган жой тери ости тўқималаригача куйиши, натижада ўлган тўқималарнинг пайдо бўлади.
IVдаража - мускул ва суяк тўқималарнинг қорайиб кўмир ҳолатигача куйиши.
Куйишдан зарарланганнинг баданида бир неча куйиш даражалари кузатилиши мумкин.Агар зарарланганнинг танасининг учдан бир қисми куйса жуда хавфли ва ўлим билан тугаши мумкин.
Термик куйишда биринчи ёрдам:
Жабрланганни ҳавоси тоза ва хавфсиз жойга олиб чиқиб, куйган жойига кийими ёпишиб қолган бўлса, кийимини ечишда ёпишиб қолган кийим қисми тери билан қўшилиб шилиниб кетмаслиги учун, атрофи кайчи билан кесиб олинади ва аввал тананинг куйган қисми кийими ечилади (Масалан: Қўл куйган бўлса - кўйлак енги, оёқ куйган бўлса-шим пойчаси, тананинг қорин қисми куйган бўлса - олди тугмалар). Совуқ об-ҳаво шароитида кийимини тўлиқ ечиб олиш тавсия этилмайди. Чунки куйган одамда иссиқлик алмашинуви издан чиққан бўлади.
Куйган жойни 5 % ли калий перманганат (марганцовкани) очиқ рангли раствори билан ювиб, қуруқ стирил бинт билан боғлам қўйилади.
I ва II даражали куйган жойга фурацилен эритмаси билан ишлов берилади. Фурациленни вазифаси куйган жой юзасида юпқа парда ҳосил қилиш.
Шуни эътиборга олиш керакки, куйган жойга қўлни теккизиш, пуфакларни ёриш, кимёвий ёки ёғли моддалар текизиш мумкин эмас, чунки бунда оғриқ кучайиши ва инфекция тушиши мумкин. Бадани кенг миқиёсда куйганга боғлам қўймасдан зудлик билан тиббиёт мусассасига етказиш керак.
Кишининг юзи, нафас йўли, кафти, оёғи таги, тос оралиғи куйгани оғир даражали куйиш ҳисобланади.
II, III, IV даражали куйишда боғлам қўйилгач зарарланганни одеял билан ураб, тезда тиббиёт мусассасига жўнатиш керак.
Кимёвий куйиш даражалари:
I даража – куйган жой териси қизариши, шиш ва оғриқ пайдо бўлади.
II даража – куйган жой териси қизариши, шиш ва қаттиқ оғриқ билан бир қаторда куйган жойда сарғиш рангли суюқлик билан тўла пуфакчалар пайдо бўлади.
III даража –чуқур куйиш, ўлган тўқималар пайдо бўлади.
IV даража – кимёвий моддаларнинг чуқур кириши натижасида чуқур жойлашган тўқима ва органларнинг куйиши.
Кимёвий куйиш термик куйишга ўхшаб кетади, лекин ўзига хос хусусияти бор.
Кислота куйдираётган жой юзасидаги оқсиллар парчаланиб тўқималар сувсизланади, қалин коагуляция (бирикиш) қалами хосил бўлади ва кислотанинг кучини тўхтатади.
Ишқор эса аксинча оқсил совундек кўпиради ва жароҳатланган жойдан ишқор чуқурликдаги тўқималарга кириб бораверади.
Кимёвий куйишда биринчи ёрдам:
Куйдираётган кимёвий модданинг таъсирини тўхтатиш керак. Кимёвий модда тукилган жой кийим қисмини секинлик билан ечиш ва 15-30 дақиқа оқар совуқ сувда ювиш керак. Агар жой кислотадан куйган бўлса кучсиз ишқор (1/3 чой қошиқ ошхона содасиини 2 стакан сувга) ва ишқордан куйган бўлса, кучсиз кислота (1чой қошиқ уксус ёки бор кислотасини 1 стакан сувга) аралашмаси билан намланган бойлам қўйилади.
Шуни билиш керакки, кимёвий моддани нейтраллаш учун бирон аралашма тайёрлаш учун бироз вақт талаб этилади, шунинг учун энг яхши амаллардан бири вақтдан ютиш бўлиб тезда кимёвий модда теккан жойни кучли оқар сувда тўлиқ ювиб ташлаш керак. Модда қанчалик тез ювиб ташланса, шунча тез тўқималарнинг жароҳатланиши олди олинади, тана ва тўқималарнинг температураси камаяди. Зарарланган киши устига кимёвий модда тукилиб кетган бўлса, кийимларини ечишга вақт сарфламасдан технологик қурилмалардаги энг яқин душга олиб борасолиб душ остида устидан сув очиб ювиш ва яна сервис станциялардаги совуқ сув тизимига ҳартумниулаб кийими ва танаси ўртасига тиқиб кўпроқ сув юбориш керак.
Кўз куйганда, ёноғи қўл билан очилади ва оқар совуқ сувда ювилади ва юзини шундай ўшлаб туриш керакки, сув буруннинг утсидан оқиб турсин. Куйган жойга қўлни теккизиш, пуфакларни ёриш, кимёвий ёки ёғли моддалар текизиш мумкин эмас.
Сундирилмаган оҳакдан ва сулфат кислотадан куйган жойга сувдан фойдаланиш мумкин эмас, чунки сув улар билан реакцияга киришиб куйишни ривожлантиради. Қуйган жойга ўсимлик, ҳайвон ёғи ёки вазилен суртилиб тозаланди ва боғланади.
Токдан куйишда биринчи ёрдам:
Электр токидан жароҳатланиш одамнинг бирон тана қисми очиқ электр симга ёки электр ускунасининг очиқ қисмига тегилиши натижасида руй беради. Юқори кучланишдаги токдан жароҳатланиш симга тегмасдан шу жойга яқинлашиш ҳолатида ҳам содир бўлади.
Юқори кучланишли электр токидан ажратиш тартиби. Ёрдам берувчи аввал жабрланганни электр токи таъсиридан холос этиши керак ва бунда биринчи ўринда ўзининг хавфсизлигини таъминланади. Буни учун диэлктрик (бота, калиш, тўшамча) воситалардан фойдаланиб, электр ускунасини рубилникдан ўчириш лозим. Жабрланганнинг электр ускунасига ёки симига тегиб турган жойини ажратиш керак. Ток уриши эҳтимоли борлиги учун жабрланганни бир қўл билан қуруқ кийимидан ўшлаб хавфли ҳудуддан тортиб чиқариш керак. Жабрланганнинг очиқ танаси ёки хўл кийимидан қутқариш учун ўшлаш мумкин эмас. Электр узатувчи линия остидан ёки ерда узилиб ётган симдан 8 метр узоқликгача жабрланганни тортиб чиқариш керак. Агар воқеа хонада бўлса зарарланганни электр манбасидан 4 метргача узоқликга тортиб чиқариш етарли бўлади.
Электр токи одам танасидан ўтаётганда марказий асаб тизимига, қон айланиш ва насфас олиш органларига таъсир этади. Организмнинг жиддий жароҳатланиши ток кучининг ва кучланишининг катталигига, давомийлигига, ҳамда организм тўқималарининг электр токига қаршилигига, одамнинг жисмоний ва асабий ҳолатига боғлиқ бўлади. Сархушлик, касаллик, умумий толиқиш одамнинг электр токига қаршилигини камайтиради.
Электр токи таъсиридан ажратилгандан сунг ҳаёт белгилари текширилади. Куйган жойига ҳудди термик куйиш каби ёрдам берилади ва тиббиёт мусассасига жўнатилади.
Мобода электр токи манбаси кишини улоқтириб юборса ва у ҳеч нарса бўлмаганидек ўрнидан туриб кетса, саволларга аниқ жавоб беролса барибир уни тезда тиббиёт мусассасига олиб борилади. Сабаби электр токи организмнинг суюқлик кўп тўпланадиган ва катта қон томирлари бўйлаб ҳаракат қилиши чоғида юрак клапанларига жиддий таъсир кўрсатган бўлади.



Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling