Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Download 1.95 Mb.
bet33/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Хушдан кетганда биринчи ёрдам.
Мия қон томирлари ишидаги вақтинчалик бузилиш сабабли тўсатдан қисқа вақтга эсини юқотишга хушдан кетиш дейилади.
Хушдан кетиш сабаблари: мияда қон айланишининг бузилиши, тор ва яхши шамоллатилмайдиган хоналарда кислород етишмовчилиги, глюкозанинг ўта камайиб ёки кўпайиб кетиши, очлик, хомиладорлик, асабланиш, ғазабланиш, ўтирган ёки ётган жойидан тезда туриб кетиш.
Хушдан кетиш белгилари.
Хушдан кетганда юрак уриши ва нафас олиш секинлашади ва кучсизлашади. Ва у 3 хил кўринишда бўлади.
1. Қисқа вақтли – оғриқ, қўлоқда шовқин, оёқ қўл бармоқларида совуқлик, тери оқариши, ҳушдан кетиш 5 – 10 сония давом этади.
2. Оддий хушдан кетиш – секин йиқилиш ёки ўтириб қолиш, бош айланиши, юрак кўтарилиши, кўз олди қоронғуланиши, терлаш, юзи ва териси оқариши, нафас секинлаши, қорачиқ кенгайиши, пулс секинлаши.Хушдан кетиш 10 сониядан – 5 дақиқагача давом этади.
3. Тиришиб хушдан кетиш – оддий хушдан кетиш 5 – 10 дақиқадан ошса, томир тортиши бошланади, лекин 30 дақиқадан ошса шокка ўтиб кетади.
Иссиқ ёки қуёш урганда ҳам ҳушдан кетиш кузатилади, бунда тери қизариши ҳолатини кўриш мумкин.
Хушдан кетганда биринчи ёрдам.
Хушдан кетганни ётқизиб, ёқасини ечиш, тоза ҳаво, нафас йўлларини очилади(тил тортилиши ёки қусиқлар). Оёқларни танасидан баландроқ кўтариб қўйиб мияга кўпроқ қон боришини таъминлаш, агар бурнидан ёки бош жароҳатидан қон оқаётган бўлса бундай қилинмайди. Томир тортиши сабабли эсдан кетганда шаппатлаш мумкин эмас. Хушдан кетиш 30 дақиқадан ошса, шок ҳолатидан чиқариш бўйича ёрдам беришни бошлаш керак. Ҳушига келганда иссиқ чой ёки кофе берилади.


Моддалардан заҳарланганда биринчи ёрдам.
Заҳарли моддаларнинг таъсири натижасида организмнинг вақтинчалик ёки қаттиқ касаллик ҳолати заҳарланиш деб аталади.
Организм 3 хил йўл билан заҳарланади:
- нафас йўллари орқали, ҳавфлилиги шундаки модда қонга тезда аралашади;
- овқатланиш орқали;
- тери орқали, қуруқ тери яхши ҳимояловчидир.
Заҳарланиш ўткир ва хроник турларга бўлинади.
Ўткир заҳарланиш бирдан содир бўлиши билан ҳарактерланади.Хроник заҳарланишда организмнинг заҳарли атмосферада заҳарланиши узоқ муддат иш фаолият давомида содир бўлади ва буни тўлиқ тузатиб бўлмайди.
Ўткир заҳарланиш уч даражали бўлади:
-Енгил;
-Ўрта;
-Оғир.
Енгил заҳарланиш – бош оғриғи, бошнинг чакка соҳаси қон томирининг қаттиқ уриши, кўнгил айниши ва баъзида қусиш, умумий ҳолсизлик, юракнинг тез-тез ўриши ва бош айланиши билан ҳарактерланади;
Ўрта заҳарланиш – қисқа муддатга ҳушдан кетиш, тана ва қўл-оёк мўскулларининг таранглашиши, кўз ёшланиши, йўтал, умумий ҳолсизлик, тез-тез нафас олиш, хаёл кетиши (ориентировкани йўқотиш) билан ҳарактерланади.
Оғир заҳарланиш – пулси тезлашган ва ритмик эмас, кўз қорачиғи кенгайган, нафас олиши суст ва нотекис, томир тортиши ҳолати, сўлак оқиши, узоқ вақт ҳушдан кетиш, ўз-ўзидан хожат қилиб қўйиши билан ҳарактерланади.
Заҳарланганда биринчи бажариладиган ишлар.
Заҳарланишини тўхтатиш учун: жабрланганни заҳарли ҳудуддан тезда газ ниқобини кийдириб, ҳавоси тоза ва хавфсиз жойга олиб чиқилади.
Заҳарли моддалар таъсирини тўхтатиш учун: заҳарланганни текис ва қаттиқ жойга ётқизиб, унинг қисиб тўрувчи кийимлари (кўкрак қафаси тўгмалари, камари) бўшатилади, пойафзали ечииб олинади, агар ҳаво таркибида заҳарли модда миқдори жуда юқори бўлган бўлса, унинг кийимига адсорбцияланиб қолган заҳарли моддаларнинг заҳарлаши давом этишини олдини олиш учун унинг кийими тўлиқ ечиб олинади.
Организмнинг ҳаёт фаолиятини сақлаб қолиш учун: тезда реанимацияни бошлаш, тиббиёт ходимларини чақириш ёки шу муассасага жўнатиш керак.
Қуйида айрим заҳарли газлардан заҳарланган жабрланганда заҳарланиш белгилари ва унга врачгача биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари кўрсатилган:
Водородсульфидидан (H2S) заҳарланишда биринчи ёрдам.
Белгилари: енгил заҳарланишда: 100 mg/m3гача миқдорда оғизда ширин металл таъми, оғизда ва танада палағда ҳиди, бош оғриғи, кўзда ўткир оғриқ, нурдан қурқиш, кўз ёши, бурун ва тамоқ ачишиши, кўкракда оғриқ ва йутал.
Ўртача заҳарланишда: 100дан 300 mg/m3гача миқдорда, юқоридагига қўшимча кўз ачишиб қичишиши, эснаш, чарчоқ, бош оғриғи ва юрак кўтарилиши. 200 mg/m3 миқдордан ошганда сезги нервлари фалаж бўлиб қолади.
Оғир заҳарланишда: 15–30 дақиқа ичида ва 300–750 mg/m3 миқдорда, бурун битиб нафас олиш қийинлашуви, йўтал, кўкракда оғриқ, кўзда оғриқ, бош айланиши ва қисиши, терлаш, совуқ тер, юрак уриши бузилиши, кўз олди тиниши ва хушдан кетиш, нурга қорачиқ реакцияси камлиги, хаяжон пайдо ва йўқ бўлиши, юрак қон томири фаолиятида катта етишмовчилик, босим камайиши, ўпка шишиши. Баъзан жигар каттариши, сийиб қўйиш ва оғриқ, тана температураси кўтарилиши.
1000 mg/m3 миқдор таъсирида заҳарланиш лаҳзада содир бўлиб, терлаш, томир тортиши, ўпка шишиши, кома ҳолатига ва ўлимга сабаб бўлади.
Тезликдаги ёрдам: Заҳарланганни тезда тоза ҳавога чиқариб сиқувчи кийимларини бўшатиш, Узоқ вақт ҳаволи кислород билан тўйинтириш, иложи бўлса 100% ли кислород бермаслик керак. Кўзини сувда ювиш. Нафас олмаётган бўлса «оғиздан оғизга» ва пулси йўқ бўлса юрагини ташқи массаж қилиш керак. Ҳар қандай ҳолатда уни тиббий муассасага жўнатиш керак.
Олингугурт (IV) оксидидан (SO2) заҳарланишда биринчи ёрдам.
Белгилари: ўткир нордон таъмли, куйган олтингугурт ҳидли газ бўлиб, 0,001 % ли енгил заҳарланишда: юқори нафас йўларини ва кўзни қичиштиради, кўз ёши, аксириш, оғиз қуруши, йўтал, кўз қизариши. Ўрта заҳарланишда: бурун оғриши, терлаш, қорин юқорисида оғриқ, юрак кўтарилиши, ёш оқиши, лаб кўкариб, бурундан қон келиши. 0,04–0,05 %ли миқдорда юқори заҳарланишда: қаттиқ буғилиш, оғир нафас, венанинг тезда кенгайиши, кўз шишиб ёпилиб қолиши, кўз қонланиши, астма, хушдан кетиш, 20–40 кундан сунг ўлим. Ўлим миқдори ҳавода 0,05 %. Унинг токсинлиги нам билан аралашиб сулфат кислотасига айланади.
Тезликдаги ёрдам: Заҳарланганни тезда тоза ҳавога чиқариб сиқувчи кийимларини бўшатиш, Узоқ вақт ҳаволи кислород бериш, иложи бўлса 100% ли кислород бермаслик керак. Кўзини сувда ювиш. Нафас олмаётган бўлса «оғиздан оғизга» ва пулси йўқ бўлса юрагини ташқи массажлаш керак. Ҳар қандай ҳолатда уни тиббий муассасага жўнатиш керак.
Метандан (CH4) заҳарланишда биринчи ёрдам.
Белгилари: Асосан ёпиқ бино ичида бирон бир технологик қувур бирикмаларидан метан гази ҳавога тарқалиб кислород етишмаслигидан заҳарланиш содир бўлади.Метаннинг ҳаво таркибида 25–30 % бўлиши кислороднинг 15–16 % тушиб кетишига сабаб бўлади. натижада килород етишмовчилиги, пулснинг тезлашуви, нафас олиш ҳажмининг кўпайиши, диққатнинг сустлашуви, ҳаракатини бошқаролмай қолиши каби белгилар пайдо бўлади. 80–90 % миқдорли ҳаводан 5–6 марта нафас олишда барча рефлекслар йўқолиши ва хушдан кетиш бошланади.
Тўсатдан кўп миқдорда метан гази чиқиб 90–100 %га етса, кислород миқдори тезда 0–2 %га тушиб кетади ва ўткир кислород етишмовчилиги ва заҳарланиш содир бўлади, бунда бош оғриғи, айланиши, юрак кўтарилиши, қусиш, холсизланиш, юракда оғриқ пайдо бўлади. Метаннинг ҳавога нисбатан оғирлиги кичик бўлганлиги сабабли киши ерга йиқилганда кислородга бой сатҳга тушиб, унга хавф камайиши мумкин.
Тезликдаги ёрдам: Заҳарланганни тезда тоза ҳавога чиқариб устидаги кийимларни ечиш ва танасини иситиш керак. Нафас олмаётган бўлса «оғиздан оғизга» ва пулси йўқ бўлса юрагини ташқи массаж қилиш керак. Ҳар қандай ҳолатда уни тиббий муассасага жўнатиш керак.
Этандан (C2H6) заҳарланишда биринчи ёрдам.
Белгилари: буғувчи ва наркозли газ. Сувга ва қонга кам аралашгани учун токсинлиги кам. Шунинг учун оддий шароитда нафас йўлларини ўртача ачиштиради.
Тезликдаги ёрдам: Заҳарланганни тезда тоза ҳавога чиқариб устидаги кийимларни ечиш ва танасини иситишга ҳаракат қилиш керак. Нафас олмаётган бўлса «оғиздан оғизга» ва пулси йўқ бўлса юрагини ташқи массаж қилиш керак. Ҳар қандай ҳолатда уни тиббий муассасага жўнатиш керак.
Пропан (C3H8) бутандан(C4H10) заҳарланишда биринчи ёрдам.
Белгилари: кўз ачишади ва қорачиғининг сезувчанлиги камаяди. Миқдори 12 mg/m3 бўлганда кўзга таъсири йўқ. 328 mg/m3 да ҳиди сезилади. Юқори миқдорида ўпка шишади, мия асаб тизими ишдан чиқади, юрак қон томири фаоляти бузилиб ўлимга олиб келиши мумкин.
Тезликдаги ёрдам: Заҳарланганни тезда тоза ҳавога чиқариб устидаги кийимларни ечиш ва танасини иситишга ҳаракат қилиш керак. Нафас олмаётган бўлса «оғиздан оғизга» ва пулси йўқ бўлса юрагини ташқи массаж қилиш керак. Ҳар қандай ҳолатда уни тиббий муассасага жўнатиш керак.
Метанолдан (СН3 ОН) заҳарланишда биринчи ёрдам .
Белгилари: енгил мастлик, юрак кўтарилиши, қоринда оғриқ. Кўзда аниқлик йўқолиши ва кўрлик. Оёқда, бошда оғриқ, чанқоқликни авж олиши, Тери ва шиллиқ парда қуруқлаши, тилда сариқ қоплама, оғизда ароқ хиди. Юрак уриши секинлашиб бузилиши. Жигар кенгайиши. Онг тузғиши, томир тортиши, кома, оёқ қўл мускуллари зуриқиши, нафас параличи. Ичга, 10 грамми кетса оғир заҳарланишга, 30–50 грамми кетса ўлимга сабаб бўлади.
Тезликдаги ёрдам: агар киши хушида бўлса, кўп миқдорда совуқ сув ичириб қустириш керак. Ҳар қандай ҳолатда уни тиббий муассасага жўнатиш керак.
Хлордан (CL) заҳарланишда биринчи ёрдам.
Белгилари: буғи нафас йулларини кимёвий куйдириши туфайли тезда ўлимга сабаб бўлади. енгилроқ ҳолатларда кўзда кучли оғриқ, ёш оқиши, оғир ва тўхтовсиз йутал, кўкракда оғриқ, бош оғриғи, нафас қийинлашуви, упкада шиш.
Тезликдаги ёрдам: тезда тоза ҳавога чиқариш, тўхтовсиз кислородли ингаляция, 10 дақиқа оқма сувда кўзни ювиш, кўп сув ичириш. Нафас олмаётган бўлса «оғиздан оғизга» ва пулси йўқ бўлса юрагини ташқи массаж қилиш керак. Ҳар қандай ҳолатда уни тиббий муассасага жўнатиш керк.
Ис газидан (СО) заҳарланишда биринчи ёрдам.
Белгилари: 1 mg/l = 1 000 mg/m3 = 0,08 % гача миқдорда енгил заҳарланиш бўлиб, бошни сиқувчи оғриқ ва лўққиллаши, бош айланиши, қуруқ йутал, оғиздан саримсоқнинг нордон ҳиди, кўкракда оғриқ, кўз ёши оқиши, юрак кўтарилиши, қусиш. Эшитиш ва кўришда бузилиш, куз утмаслиги, тери юзаси қизариши. Юрак уриши 100 мартагача тезлашиб босим камайиши. Уйқу тортиши, ҳаракат параличи, хушдан кетиш, кома, томир тортиши, нафасда ва мия қон айланишида ўзгариш, мия шиши ва юрак инфаркти. Танада яра чақа пайдо бўлиши. Ўз-ўзидан хожат қилиб қўйиши. Қонда гемоглобин билан аралшиб кислородни сиқиб чиқаради. 0,4-0,5 % ли миқдорли СО 20 дақиқа ичида ўлимга олиб келади. Ис газининг ҳаводаги аралашмаси 0,2 %и бирдан хушдан кетказади, 0,5 % атрофида бўлиши нафас ва қон томир ҳаракатини паралич қилади.
Тезликдаги ёрдам: тезда тоза ҳавога чиқариш. Нафас олмаётган бўлса «оғиздан оғизга» ва пулси йўқ бўлса юрагини ташқи массаж қилиш керак. Ҳар қандай ҳолатда уни тиббий муассасага жўнатиш керак.
Кислота (сульфат) ва ишқор (NaOH) билан заҳарланишда биринчи ёрдам.
Белгилари: ичга кетганда температура кўтарилиши, ҳаяжонланиш, шок. Оғиз бушлиғида, йўлида ва қоринда санчиб оғриш, ошқозон яллиғланиб қон аралаш қусиш, тери юзаси сарғайиши. Сийдик қуюқ малла тусга кириши.
Тезликдаги ёрдам: озгина қултум совуқ сув бериш, қустиримаслик ва ўз қусуғига ютоқиб қолмаслигини учун оғиз бўшлигини тозалаш. Ҳар қандай ҳолатда уни тиббий муассасага жўнатиш керак.
Газконденсатидан заҳарланишда биринчи ёрдам.
Белгилари: буғидан нафас олганда бош айланиши ва оғриғи, мастлик, ҳаяжонланиш, юрак кўтарилиши ва қусиш. Оғир ҳолатда нафасолиш бузилиши, хушдан кетиш, томир тортиши, оғиздан бензин хиди, комага тушиш. Ичга кетса, қорин оғриғи, юрак кўтарилиши, қусиш, ич кетиши. Оғир ҳолати бош оғриғи, уйқу тортиши, хушдан кетиш, тиришиш.Нафас йўлига ўтиб кетса, кўкракда оғриқ, қизариб терлаш, оғиз бурун атрофи кўкариши, ҳарсиллаш, талвасалаш, хорғинлик.
Тезликдаги ёрдам: зарарланганни газконденсати билан тўйинган жойдан тоза ҳавога чиқариш. Ичга кетган бўлса, кўп миқдорда сув ичириб қустириш, 30г фаоллаштирилган кумир бериш. Буғидан нафас олганда кислород ингаляцияси. Нафаси бузилганда сунъий нафас бериш ва кислород ингаляцияси. Ҳар қандай шароитда уни тиббий муассасага жўнатиш керак.
Циклогександан (SH) заҳарланишда биринчи ёрдам.
Белгилари: рангсиз, тез ёнувчан,кучсиз эфир ҳидини эслатувчи суюқлик, сувга аралашмайди, айрим органик эритувчиларга аралашади. Нафас йўлларига қалтиратувчи, катта миқдорда наркотик таъсир этади. Кўзга тушса қичийди, қизаради ва оғриқ пайдо бўлади.Сўрункали терига тегса яра пайдо қилади.
Тезликдаги ёрдам: тоза ҳавога чиқариш, ичга кетган бўлса кўп миқдорда сув ичириб қустириш, сунъий нафас бериш ва кислород билан тўйинтириш. Ҳар қандай шароитда уни тиббий муассасага жўнатиш керак.
Бутен – 1дан (С4Н8.) заҳарланишда биринчи ёрдам.
Белгилари: FB ўткир ҳидли рангсиз суюқлик, марказий асаб системасига таъсир қилади, кўз ва нафас йўллари шиллиқ пардасини кўчли қичитади, хис хаяжон ва томир тортиши кузатилади. Тез тез нафас олиш, тез чарчаш, бош оғриғи, толиқиш, қўсиш. Кўпроқ миқдорида ҳушдан кетиш ва кома, ўлим.
Тезликдаги ёрдам: Тезликдаги ёрдам: тоза ҳавога чиқариш, ичга кетган бўлса, кўп миқдорда сув ичириб қустириш, сунъий нафас бериш ва кислород ингаляцияси. Ҳар қандай шароитда уни тиббий муассасага жўнатиш керак.



Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling